loader
Foto

Туркманистонда бюджетчилар президентнинг қариндошларидан велосипед сотиб олишга мажбур

Хабар қилинишича, 2017 йил кўплаб бюджетчилар велосипед харид қилишга мажбур бўлганди, энди эса улар яна велосипед сотиб олишларига тўғри келади. «Ўтган йили сотилган велосипедлар энди долзарб эмас: шиналар ўлчами ўзгача ва бошқача ранг керак», - дея амалдорларнинг далилларини келтириб ўтади нашриёт. Велосипеддан ташқари бюджетчилар янги спорт кийимлари ва анжомларига ҳам пул сарфлашларига тўғри келади. Туркманистон ҳукумати давлат раҳбарининг ташаббуси билан 2013 йилдан бошлаб велоспортни оммалаштириш билан шуғулланмоқда. Ўшанда республикада истиқомат қиладиган ҳар бир кишининг велосипедли бўлишига мажбур қиладиган махсус дастур қабул қилинганди. ОАВ таъкидлашича, давлат банклари раҳбарлари Хитой ва Туркияда нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан йирик партияда велосипедлар сотиб олиб, кейинчалик уларни ўз ходимларига нақд пулга ўз нархидан 2,5 баравар қимматга сотмоқда.