loader
Foto

Қозоғистонда коррупция зиёни ҳақида имомлар маъруза қилади

Давра столида иштирок этиш учун Қозоғистон Бош муфтийси Серикбой ҳожи Ўраз, Евангелия-лютеран черковининг Қозоғистондаги раҳбари, архиепископ Юрий Новгородов, Свято-Успенский кафедрал собори катта руҳонийси, протоиерей Дмитрий Байдек, Францисканлар ордени бош руҳонийси Михаел Майетич, шунингдек, видеоконференция алоқаси воситасида минтақавий диний уюшмалар вакиллари таклиф қилинди.

Руҳонийлар олдида сўзга чиккан коррупцияга қарши кураш маҳкамаси раҳбари Алик Шпекбаев эслатиб ўтдики, коррупция дунёдаги барча динлар диний мактаблар томонидан қораланади, ўзгалар мулкини ҳар қандай тарзда ўзлаштириш ва порахўрлик эса гуноҳ ҳисобланади.

"Ҳар бирингиз ноқонуний тақиқларни нафақат диний қонун-қоидалар нуқтаи назаридан, балки умум эътироф этилган инсоний ахлоқ нуқтаи назаридан ҳам изоҳлаб беришингиз мумкин. Биз учун диндорларда кучли фуқаролик позицияси ва коррупция ҳолатларига нисбатан тоқат қилмасликни тарбиялаш масалаларида сиз билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади", - деди агентлик раҳбари.

Nur Otan партияси марказий аппаратининг партия назорат хизмати инспектори Нурлан Баймурзаев ўз навбатида, руҳонийларга ваъз ва хутбаларни ижтимоий тармоқларда жойлаштиришни таклиф қилди.

"Бизда ижтимоий тармоқлар бор. Сиз ҳаммангиз – сизларга қулоқ соладиган одамларсиз. Ортингизда одамларни эргаштира оласиз. Бундан фойдаланиш керак. Видеороликлар, видеодарслар орқали сизнинг сўзларингиз янада кенг тарқалади. Агентлик ва бизнинг партия фойдали бўлган нарсаларни тарқатишга ёрдам беради, сизнинг мулоқот доирангиз эса янада кенгаяди. Замонавий технологиялар имкониятларидан фойдаланиш керак ", - деди йиғилганларга Баймурзаев.

Маҳкаманинг маълумотларига кўра, ўтган икки йил давомида Қозоғистоннинг икки ярим мингдан ортиқ масжидида жума намозидан олди "Парақорлық пен жемқорлықтың қасіреті" ("Порахўрлик ва коррупция балоси") мавзусида хутба ўқилди.

Шунингдек, мамлакатда 115 мингдан ортиқ руҳоний бу мавзуда 300 та семинарда иштирок этгани ҳам хабар қилинади.