loader
Foto

Нуҳ тўфони

"Батаҳқиқ, Биз Нуҳни қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун ундан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқдир. Наҳотки қўрқмасангиз?!» деди. Бас, унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлари: «Бу, сизга ўхшаш башар, холос, сиздан афзал бўлиб олмоқчи. Агар Аллоҳ хоҳласа, фаришталарни туширар эди. Аввалги ота-боболаримизда буни эшитган эмасмиз.  У фақат бир жинни одам, холос. Бас, уни бир оз муддат пойлаб туринг», дедилар. У: «Эй Роббим, мени ёлғончи қилганларга қарши менга нусрат бер», деди". (Мўъминлар сураси, 23-26)

Оятларда тушунтирилганидек, қавмнинг зодагонлари Нуҳ алайҳиссаломни биздан устунлик даъво қилмоқчи, яъни обрў-мартаба, мол-мулк каби шахсий манфаатлар кўзлаяпти, дегандай оддий айблар билан қоралай бошладилар, унга “жинни” тамғасини босмоқчи бўлдилар. Сўнгра уни кузатишга, доим тазйиқ остида тутишга қарор бердилар. Шу сабабли Аллоҳ таоло Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломга инкор ила зулм қилганлар сувда чўкиб азобга йўлиқишини, иймон келтирганлар эса, нажот топишини хабар берди.

Дарҳақиқат, айтиб ўтилган азоб вақти келганида, ердан сувлар ва чашма-булоқлар отилиб чиқа бошлади ва улар ёмғирларга қўшилиб улкан тошқинга сабаб бўлди. Аллоҳ Нуҳ алайҳиссаломга:

"У кемага ҳар (жонивордан) бир жуфтдан ва аҳли оилангни чиқаргин. Лекин қайси кимсалар хусусида Бизнинг сўзимиз (яъни, ғарқ бўлиш ҳақидаги ҳукмимиз) ўтган бўлса, (уларни терс қилгин)" буйруғини берди ва Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломнинг кемасига минганлардан ташқари бутун қавм сувга ғарқ бўлди. Улар орасида Нуҳ алайҳиссаломнинг яқиндаги бир тоғга чиқиб қутулишни ўйлаган ўғли ҳам бор эди. Тўфон ниҳоясида сувлар чекиниб, кема, Қуръоннинг билдирганига кўра, Жудига ўтирди.

Кейинги пайтларда ўтказилган археологик, геологик ва тарихий тадқиқотлар мазкур ҳодисанинг айни Қуръонда англатилган шаклда содир бўлганини исботлади. Қадимга оид кўпгина ўймакори тош ва тахталарда, тарихий ҳужжатларда тўфон воқеаси, киши ва жой номларида бир оз фарқли, аммо бошқа кўпгина томойилари ўхшаш ҳолда англатилган ва йўлдан озган қавмнинг бошига келган бу балолар бир ибрат ўлароқ замондошларга тақим этилган.

Тўфон ҳодисаси Таврот ва Инжилдан ташкари, Сумар, Асур-Бобил ёзувларида, Юнон фалсафаларида, Ҳиндистонда Саталатҳа, Брахман ва Маҳобҳорат достонларида, Британиянинг Галлер атрофларида нақл қилинган баъзи афсоналарда, Скандинавия Адна афсоналарида, Литва афсоналарида ва ҳатто Хитойда топилган тош бўртмаларда ҳам ўзаро жуда ўхшаш шаклда ҳикоя қилинади.

Бир-биридан ва тўфон содир бўлган жойдан ҳам жуғрофий, ҳам маданий жиҳатдан шунчалар узоқ бўлган жамиятларда “Тўфон ”га алоқадор бундай тафсилотли ва ўзаро мувофиқли маълумотлар қандай ўрнашиб қолган?

Бу саволнинг жавоби аниқ эски даврларда бу халқлар орасида ҳозиргидек ўзаро алоқа мавжуд бўлмагани ҳолда уларнинг ёзувларида айни ҳодисадан баҳс юритилиши шуни кўрсатадики, демак, аслида бу инсонлар бир илоҳий манбадан маълумот олганлар. Яна демак, тарихнинг энг буюк ҳалокат воқеаларидан бири бўлган Тўфон ҳодисаси турли қавмларга жўнатилган кўпгина пайғамбарлар тарафидан ибрат учун тушунтирилган ва шу йўл ила Тўфон билан алоқадор маълумотлар турли маданиятлардан жой олган.

Тўфон воқеаси ва Нуҳ қиссаси кўпгина маданият ва диний манбаларда англатилган, аммо у манбаларнинг бузилиши, уларга ўзгартиришлар киритилиши ва хатоликларга йўл қўйилиши сабабли анча-мунча аслидан узоқлашган. Тўфон ҳодисаси тўғрисидаги ҳикоялар орасида илмий топилмаларга том мувофиқ келадиган ягона тушунтириш Қуръони Каримдадир.

Леонард Волей Месопотамия текислигида ўтқазган қазилма ишларида бу жойдан 2,5м. қалинлигида бир гил табақасини топди. Бу гил табақа тўфон вақтида сувлар ўпириб келтирган гил қатламлари бўлиб, дунёда фақат Месопотамия текислиги остидагина мавжуддир. Бу ҳол тўфон фақат Месопотамия текислигида бўлганига муҳим далилдир.

Нуҳ тўфони оламшумул эдими?

Маълумки, Таврот ва Инжилда ҳам, бошқа бир талай маданиятларга оид тарихий ҳужжатларда ҳам Нуҳ қавмининг ҳалокатига сабаб бўлган тўфон бутун дунё миқёсида рўй берган, деб талқин этилади. Мисол учун, Тавротнинг таквин бўлимида воқеа шундай тушунтирилади:

“Ер юзида инсонлар кўпайган сари, ёмонлик ҳам ортаётган эди. Парвардигор кўрдики, ер юзида инсоннинг ёмонлиги кундан-кунга катталашаётибди. Бутун яратганларини — инсонларни, ҳайвонларни, судралиб юрувчиларии ва қушларни ер юзидан йўқ қилиб ўчиришга қарор берди”.

Ҳолбуки, Қуръон Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом тарафидан огоҳлантирилган қавминигина жазолантирилганини сўзлайди.

Худди Од қавмига юборилган Ҳуд алайҳиссалом ёки Самуд қавмига юборилган Солиҳ алайҳиссалом ва бошқа пайғамбарлар каби, Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ҳам фақат ўз қавмларига юборилган эди.

"Албатта, Биз Нуҳни ўз қавмига: «Албатта, мен сизларга очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман. Аллоҳдан ўзгага ҳеч ибодат қилманглар, албатта, мен сизларга аламли кун азоби бўлишидан қўрқаман», дедириб юбордик". (Ҳуд, 25-26)

Археологларнинг фикрига кура, тўфон ушбу жойда содир бўлган. Текисликнинг шакли бугунгидан фарқлидир. Бу расмда текисликнинг ҳозирги чегаралари узун чизиқлар билан белгиланган, чизиқлар ичидаги ҳудуд ўша даврда денгизга қўшилиб кетган.

Нуҳ алайҳиссаломнинг даъватини менсимаган ва исёнда ўжарлик қилган қавм ҳалок бўлди. Бу мавзудаги оятлар ҳеч қандай баҳсга ўрин қолдирмайдиган даражада очиқ-равшандир: "Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Сўнг Биз уни ва у билан бирга бўлганларни кемада қутқардик ва оятларимизни ёлғонга чиқарганларни ғарқ қилдик. Чунки улар кўр қавм эдилар". (Аъроф, 64)

Оятлар очиқ бир шаклда “оятларни ёлғон деган кимсаларнннг”гина, яъни, Нуҳ алайҳиссаломнинг даъватига парво қилмаганларнинг ҳалок қилинганини билдиряпти.

Фақатгина Нуҳ алайҳиссалом қавми ер юзидан йўқ килингани учун, Тўфон воқеасида, хусусий бир манзилга оиддир. Буни археологик тадқиқотлар ҳам тасдиқлаб турибди.

Тўфоннинг археологик далиллари

Тўфон билан боғлиқ энг муҳим археологик топилма, шубҳасиз, инглиз археологи Леонард Волейнинг қазиш ишларидир. Турли манбаларда бунга алоқадор маълумотлар учрайди.

“1922 йилда инглиз археологи Леонард Волей Боғдод билан Басра қўлтиғи орасидаги чўлнинг ўрталарида қазиш ишларини бошлайди. Бу ер сумарларнинг бош шаҳарларидан бири бўлган Ур шу жойда жойлашган деган тахмин бор эди. Волейнинг одамлари қумни кавлай-кавлай катта бир топилмага йўлиқдилар. Ур қиролларига оид қабристон чиқиб қолди. Бир нечта афсонавий санъат асарларига дуч келдилар. Улар орасида қалқонлар, қиличлар, мусиқа асбоблари, олтиндан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган ҳунармандлик намуналари бор эди. Яна, ҳайратга солувчи усталик ва юксак бир маҳорат билан ёзилган ўймакори ёзув тошлари, тарихий битиклар..."

Тадқиқотчи қадимшунос Урда қирол рўйхатларидаги айни исмли ёзувларни топди ва ҳатто булар орасида Урнинг илк қироллик оиласини қурган шахснинг номига ҳам дуч келди. Волей, қабристон илк Ур хонадонидан олдин бошланган деган хулосага келди ва айни пайтда, илк хонадондан аввал ҳам юксак даражада ривожланган бир маданият мавжуд бўлганига ишонч ҳосил қилди.

Топилмаларнинг тадқиқидан кейин Волей қазиш ишларини давом эттиришга қарор берди. Энди янада чуқурроқ мозор остиларигача қазий бошлади. Ишчилар лойқа босган ғиштлардан бир метр чуқурроққача қазидилар ва сопол идишларнинг синиқлари чиқа бошлади.

“Шундай сўнгра ҳамма иш бирданига тўхтаб қолди, - деб ёзади Волей. - Энди на гил, на сопол идиш, на кул бор эди, фақат оқизоқ тоза лой қатлами бор эди, холос”.

Волей қазийверди-қазийверди, ниҳоят икки ярим метрлик тоза гил қатламидан ўтиб пастликка караб қазиганида, бирданига ишчилар охирги тош даври маданиятидаги иисонлар тарафидан ясалган қайроқ тошли асбобларга, сопол идиш парчаларига дуч келдилар. Лой яхшилаб тозалангач, бир маданият ўртага чиқди. Бу ҳолат, мазкур жойда катта бир сув тошқини бўлиб ўтганини кўрсатади. Ундан ташқари, микроскопик анализ шуни кўрсатдики, тоза гилдан иборат бу қалин қатлам эски Сумар маданиятини йўқ қиладиган даражада кенг кўламли бир тўфон тарафидан бу ерга тўпланган эди. Рилгамиш достони билан Нуҳ ҳикоясининг манбалари Месопотамия чўлида қазилган чуқурга бориб бирлашди.

Немис археологи Венер Келлер ушбу қазилма ишлари ҳақида бундай дейди: “Месопотаминда қилинган археологик қазилмалар балчиқ босган қатлам остидан шаҳар қолдиқларининг чиқиши бу ерда бир сел бўлганини исботлайди”.

Бу маълумотлар Тўфон Месопотамия текислигида содир бўлганини кўрсатади.

Маълумки, Месопотамияни Дижла ва Фурот дарёлари бўйламасига кесиб ўтади. Ўша пайтда бу икки дарё ва уларга қўшилиб катта-кичик бошқа сув ўзанлари тошган ва ёмғир сувлари билан бирлашиб, улкан бир сув кўтарилиши юзага келган. Қуръонда воқеа шундай англатилади: "Бас, осмон эшикларини шаррос сув билан очиб юбордик. Ва ердан отилтириб булоқлар чиқардик. Бас, сувлар тақдир қилинган иш учун бирлашдилар". (Қамар, 11-12)

"Албатта, Биз сув туғёнга келган пайтда сизларни кемада кўтарганмиз". (Ал-Ҳааққаҳ, 11)

Бутун бу воқеаларнинг бир вақтда содир бўлиши ва Нуҳ алайҳиссалом қавмининг бундай фалокатдан огоҳлантирилиши ҳодисанинг мўъжизавий томони бўлса, унинг сабаблари, алоҳида қаралганда, бари табиий ҳодисалардир.

Леонард Волейнинг қазилма ишларидан чиққан натижага кўра, Тўфон бўлган майдоннинг ўлчовлари тақрибан ғарбдан шарққа (эни) 160 чақирим, шимолдан жанубга (бўйи) 600 чақиримдир. Бу кўрсаткич тўфоннинг бутун Месопотамия текислигини қоплаганидан далолат беради. Бу тадқиқотлар текисликнинг илгариги шаклн учун ўринлидир.

Кема нима учун Ағри тоғида деб ҳисобланади?

Яҳудийлар ва насронийлар ўзгартирилган Кнтобларининг хабарларига таянган ҳолда, кема Ағри тоғида тўхтаган, деб ишонадилар. Шу сабабли ҳам неча йиллардан бери Ағри тоғида кема қолдиқларини топиш учун тадқиқотлар қилинмоқда. Кеманинг Ағри тоғида эканини исботлаш улар учун ҳам сиёсий, ҳам диний жиҳатдан муҳимдир: у тадқиқотчилар гўё бу билан Китобларининг ўзгартирилмаганини исботламоқчилар. Аммо “кема изловчилар” ўнлаб қидириш ишлари қилганларига қарамай, исталган далилларини топа олмадилар. Аслида, текширишлар шуни кўрсатадики, кеманинг Ағри тоғида экани ҳақидаги ишонч яҳудийларнинг ва насронийларнинг Тавротни (Инжилда кема тўхтаган жой белгиланмаган) янглиш изоҳлашларидан келиб чиққандир. Чунки Тавротда “Арарат” деб номланган у тоғнинг Ағри тоғи эканини кўрсатувчи ҳеч бир далил йўқдир.

Ағри тоғи турли маданиятларда турли шаклда келади: ёқут тили да “Ағр”, салжуқли туркларда “Эгри тоғ”, баъзан эса “Ағир тоғ” арабларда Катта Ағрига “Жабалул Харис”, Кичик Ағрига эса, “Жабалул Хуайрис” исмлари берилгандир. Арманилар бу тоғни “Масис” ёки “Масик” дсйдилар. Ағрини фақат Ғарб географлари “Арарат” дейдиларки, бунинг ягона сабаби Таврот “Арарат” деб ном берган тоғни Ғарб тафсирчилари Ағри деб ҳисоблашларидир.

“Арарат” сўзи Тавротда бир ўлка қироллигининг ва бу ўлкада жойлашган бир тоғ силсиласининг номи сифатида зикр этилади. Шунга кўра, Тавротда номи ўтган Арарат, тарихда Урарту номи ила машҳур бўлган асли осиёлик бир қавмнинг ҳамда бу қавм милоддан аввалги 1000 йилларда Ван шаҳрини марказ қилиб қурган давлатнинг номидир.

Асур тилида асли “Уруатри” бўлган “Урарту” сўзи ибронийча “Китоби Муқаддас”да янглиш талаффуз натижасида Арарат шаклини олгандир. “Уруатри” сўзи “тоғлик ўлка, юксак мамлакат” деганидир. Бу ўлка урартулар яшаган ва Жудий тоғи жойлашган Кордеан ҳудудидир.

“Арарат” номи илк бор милоддан аввалги 1274 йилга оид Асур қироли Салманасарнинг ёзувларида учрайди ва уларда маълум бир давлат ё этник гуруҳдан кўра, кўпроқ Ван кўлининг жануби-шарқидаги тоғлик туманлар қайд этилгандир.

Шундай экан, Тавротда келган “Арарат тоғлари” ифодасини бугунги Ағри тоғи деб эмас, балки Ван кўлининг жануби-шарқидагн тоғлар деб англаш тўғрироқдир. Дарҳақиқат, Тўфон билан алоқадор эски Бабилоня ҳикоясида, кема Ниср номидаги бир тоғнинг тепасида тўхтаган, деб нақл қилинади. Бу тоғ жануброқда Асур тупроқларининг шарқида, Пастки Зап суви билан Дижла дарёсининг шарқи орасидаги майдонда жой олган бўлиб, бу ер Жудий тоғининг ўрнидир Тавротнинг таквин 8:4 бўлимининг арамийча ва сурёнийча таржималари кема тушган тоғни Туре Карду ўлароқ зикр қиладики, бу ер Ван кўлининг жануби-шарқидаги тоғлардир. Сурёний шарқловчилар айтаётган Туре Карду Қуръонда кема келиб қўнган ер сифатида кўрсатилган Жудий тоғидир.

Нуҳ кемаси Жудий тоғида

Қуръони Карим кема тўхтаган ерни Жудий тоғи деб кўрсатади: «Эй ер, сувингни ютгин, эй осмон, ўзингни тутгин», дейилди. Сув қуриди. Фармон бажарилди ва (кема) Жудий (тоғи)га жойлашди. Ҳамда «Золим қавмлар йўқолсин!» дейилди. (Ҳуд, 44).

Оятдаги “Жудий” сўзи умум ўлароқ Жудий тоғини ифода этиши қабул қилинган. Бироқ баъзи тафсирлар, бу сўз “тоғ” маъносида ҳам келади, шу сабабли, Қуръон бу номнн кема тўхтаган жойнннг номи тарзида бермаган, деб таъкидлайднлар. Биз эса, хусусан охирги даврлардага баъзи тадқиқотлар натижасида Жудий тоғидан кема қолдиқлари топилгани сабабли мавзуга Қуръон “Жудий”лари билан хусусан бир жой номини англатган дея қараймиз.

Месопотамия текислигининг эски ҳолини қарасак, чеккадан шимолга қараб 600 чақирим чиқилганда, илк учрайдиган катта тоғнинг Жудий номида экани маълум бўлади.

Месопотамиянинг шимолидаги Жудий тоғи кеманинг туфондан кейин ўрнаша олиши учун ҳар жиҳатдан қулай шароитга эгадир.

Ағри тоғининг 300 чақирим жанубида жойлашган Жудий бугунгача Ағри тоғичалик атрофлича тадқиқ этилмаган.

Бироқ хали жуда оз тадқиқотлар қилинганига карамай, кема Жудийда тўхтаганини кўрсатувчи кучли далиллар бор. Аввало, Жудий тоғи, жуғрофий хусусиятлари жиҳатидан, кеманинг қўнишига анча қулайднр. Жудий тоғи баъзи ерлари тик ва қояли бўлгани билан, чиқиш ва тушиш жуда осон бўлган бир тоғдир. Жанубий қисмидан Дижлага сел ва ирмоқлар қуйилади. Баландлиги ҳам унча эмас, бунинг устига, жануб ва шарқтомони жуда куркам бир кўринишдадир. Қуруқ иқлимли бўлишига қарамай, 500 миллиметрдан зиёда миқдорда ёмғир тушади. Шунннг учун ҳам 1500-2000 метрлар ораси баландликда арча ва дуб ўрмонлари мавжуд. Бунга нисбатан Ағри тоғи анча ноқулайдир. Асосан, Ағри тоғи жуда юксак ва тик бўлиб, инсон ҳаёти учун муҳим бўлган сув дарахт, текис ер-жой каби имконлардан йўқсилдир. Шу туфайли кеманинг у ерга тушган бўлиши мантиқдан йироқдир. Жудий тоғида эса, яшаса бўладиган кўпгина ғорлар бор. Чўққиси ҳам кеманинг тўхташига қулай бир текис ердан иборат. Ҳамда озиқланиш имконларига эга. Булар, ҳар ҳолда, кеманинг шу ерга келиб тўхтаганига ишорат қилувчи далиллардир.

Ағри тоғида ўтказилган натижасиз тадқиқотлар

Баъзи адабиётларда келишича, Ағри тоғида “кема излаш” ишлари 1700 йилларда бошланган. Аммо кўпчилик тан олган маълумот шуки, тоғга бу мақсадда илк чиққан одам Фредик Паротдир. Парот 1829 йили Ағри тоғига чиқиб, Нуҳ кемасининг қолдиқлари бор дея иддао этилган икки юз одим кенгликдаги бир текисликдан баҳс юритган эди.

Паротдан ташқари 1834 ва 1843 йилларда Антономов, 1845 йилда Вандер ва Эбайч, 1850 йилда Чодско, 1856 йилда Стюарт ва Монтейн каби тадқиқотчилар ҳам Ағри тоғига чиққанлар.

1876 йилда Жеймс Брис тоғга чиқди ва 4000 метрлар баландликда лава уюмлари орасида узунлиги 121.92 см. қалинлиги 12.70 см. қилиб рандаланган тахта парчасинн кўрдим, деб даъво қилди.

Шундай қилиб, ўн тўққизинчи аср бошларидан эътиборан Ағри билан алоқадор тадқиқотлар ортиб борди. Биринчи жаҳон уруши йилларида Владимир Ростовитский исмли бир рус учувчиси Ағри тоғининг йигирма беш мил шимоли-шарқидаги қияликда бир кема қолдиғини кўрганини, кеманинг 1200 метр узунлнкда эканини, айрича 6000 йиллик устунлари ҳам мустаҳкам эканини билдирди.

Иккинчи жаҳон уруши мобайнида Ағри тоғи устидан учиб ўтган яна бир рус учувчиси ярмигача ботган бир кема кўрганини айтди у ерга юборилган тадқиқотлар гуруҳи кўмирга ўхшаш ёғочдан курилган, анча чириган 1200 метр узунликдаги бир кемани топдик, деб иддио этдилар.

1937 йилда Жавдат Сунай ўн беш зобит ва эллик аскар билан бирга Ағри тоғига чиққан. 1968 йилда эса, Турхон Салжуқ қўшинидаги бир неча зобит ва юз ўн икки аскардан иборат бир гуруҳ такрор Ағри тоғига чиққан. Ҳар иккала гуруҳ ҳам, “кема изловчилар”нинг иддиоларига акс ўлароқ, ҳеч қанақа кема қолдиғига дуч келмаганларини таъкидлаганлар.

Ағрига энг кўп чиққан ва бутун эътиборнинг Ағрига қаратилишини таъминлаган инсон америкалик космонавт Ирвиндир. Ирвин бир неча бор Туркияга келган, кемага оид қолдиқларнинг Ағрида эканини таъкидлаган, аммо фикрларини ҳеч қандай қатъий далиллар билан дастаклай олмаган.

Худди шунингдек, кеманинг Ағри тоғида эканини даъво қилувчи ҳеч бир тадқиқотчи бунга доир бирон ашёвий далилни ўртага қўя олган эмас.

Кеманинг Жудий тоғида эканини кўрсатувчи тадқиқотлар

Парижда чиқадиган “Франс Соэр” газетининг 1949 йил 31-сонида “Нуҳ кемасиии кўрдик, аммо... Ағрида эмас" шаклидаги кутилмаган сарлавҳа остида хабар чиқди. Унда ёзилишича, Жудий тоғида девқомат бир кема кашф этилди. Тақрибан узунлиги 150 метр, эни 24 метр ва баландлнги 15 метр эди. Икки турк мухбири хам айни ерда денгиз ҳайвонларига оид баъзи суякларга дуч келганларини хабар бергаи эдилар. Яқин замонларда Жудий тоғида мухим бир далил бўла оладиган тахта парчалари топилди. 1972 йил 6 феврал куни чиққан газеталар бу кашфни “Нух кемасининг Жудий тоғида экани кайд этилди” сарлавҳаси остида бердилар. Нуҳ кемаси ҳақида бир немис олими тарафидан Umschau in Wissenschaft und Technik жаридасининг 1971 йил декабр сонида чоп этилган бир тадқиқот Оврупадаги олимлар орасида жуда катта қизиқиш ва таъсирлар уйғотди. Олмония Давлат Тадкиқот институти олимларидан Фредрик Вендер Туркияда тадқиқот ва текширувлар ўтказди. Жудий тоғида Нуҳ кемаси кўнган жой сифатида кўрсатилган ва муқаддас ҳисоблангаи атрофда мумга ўхшаш бир модда билан ёпиштирилган қалин тахта қолдикларини топди. Буларни Оямонияга олиб бориб, у ерда хусусий лабораторияда текшириб кўрди. Ниҳоят, мум модданинг эллик минг йиллик ва тахта қолдиқларининг олти минг олти юз ўттиз йиллик экани қатъий қайд этилди. Олимлар бу ҳисобда хато улуши энг кўпи билан 300 йил бўлиши мумкинлигини билдирдилар.

Ҳозиргача кеманинг Ағрида эканини тахмин қилган Ғарб тадқиқотчилари қолдиқлар Жудий тоғидан топилгани заҳоти текширишларини бу манзилга қаратдилар. Хабарни инглиз “Обсервер” газстаси Нуҳнинг кемаси Жудий тоғи этагида” сарлавҳаси остида берди. Буни Куръон ҳам айни шундай деб билдирганини ёзди. Ўша кунлари, яьни, 1994 йил январда Mail on Sunday номли инглиз газети икки саҳифани эгаллаган фотосурат ҳам босиб чиқарди.

“Майдон” газетаси 1994 йил 2 феврал сонида хабарни “Инглиз тадкиқотчиси Давид Фасолд 20 йиллик тадқиқот ниҳоясида Нуҳ кемасининг Ағри тоғида эмас, Жудий тоғида эканини иддио қилди” номи остида босиб чиқарди. Хабарда тадқиқотчи ва гуруҳнинг Жудийда топган колдиқлари Нуҳ кемасига оид эканидан жуда амин эканлари ёзилди. “Майдон” газетаси хабарнинг давомида: ”Тўрт минг йиллик бир ҳодиса аникланиш арафасида. Жудий тоғида ўтказилган археологик қазиш ишлари мобайнида ўртага чикарилган кема қолдиғининг Нуҳ кемасига оид эканлигига дойр жиддий топилмалар бор. Нуҳ кема-сининг муқаддас китобларда белгилангаи ўлчовларига айнан мос келадиган бу қолдиқ барча замонларнииг энг катта археологик топилмаси бўлишга номзоддир”, дея изоҳ берди.

“Гунойдин” газетаси 1994 йил 19 феврал сонида “Энг буюк хазина” сарлавҳали хабар берди. Мақолада: “Жудий тоғида топилган ва девқомат бир кемани эслатадигаи топилма молекуляр частота таркатувчи асбоб ёрдамида тадкиқ этилиб, унинг Нуҳ кемаси экани янада қатъийлашди. Чапел Фау номли телевизион канали ҳам, килинган радар тажрибаси натижасида қолдикларнннг бир кема жасади (склети) бўлиб чиққинини хабар берди”, дейилади.



Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан: “Нуҳ алайҳиссалом тўфонларидаги сув бутун ер юзини босганми ёки фақат одамлар яшаган жойними?” деб сўралганида “Нуҳ алайҳиссалом даврларидаги тўфонда ер юзининг одамлар яшайдиган жойини сув босган, деган уламолар кўпчиликни ташкил қилади”, деб жавоб берган эдилар. (“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан)

"Илоҳий мўъжизалар" китоби асосида тайёрланди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР