«Непартак» тўфони ғарбга кўчиб ўтди ва Япониянинг шарқий ва шимолий-шарқий қисмига яқинлашмоқда, баъзи Олимпиада мусобақаларига об-ҳаво таъсир қилиши мумкин, чунки метеорология хизмати кучли ёмғир, шамол ва кучли тўлқинлар ҳақида огоҳлантирди.
Токио ўйинлари ташкилотчиларининг маълум қилишича, улар сешанба кунига белгиланган деярли барча мусобақаларни жадвалга мувофиқ ўтказишни режалаштиришмоқда. Фақат эшкак эшиш ва ўқ отиш мусобақалари қолдирилди.
Япония метеорология хизмати, ўз навбатида, кутилаётган жала туфайли эҳтимолий кўчкилар ва сув тошқинлари ҳақида огоҳлантирди.
Ҳозирда «Непартак» Тинч океанида 35 км/соат тезлик билан ҳаракатланиб, Японияга яқинлашмоқда.