loader
Foto

АҚШ Хитойни мусулмонларнинг таъқиб қилиниши учун жазоламоқчи

Бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини бузадиган шахсларга нисбатан «Магнитский қонуни» асосида рестрикциялар жорий қилиш таклиф қилинмоқда.

Конгресснинг иккала палатаси аъзолари томонидан Оқ уй раҳбарига ёзилган хатда айтилишича, Хитойнинг Шинжондаги ҳаракатлари «инсониятга қарши жиноятларни ифодалаши мумкин», шу сабабли америка экспорт маҳсулотлари репрессиялар учун фойдаланилаётгани устидан назоратни кучайтириш лозим.

Мактубда америкалик инвесторларни америка бозорларида инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига алоқадор Хитой компаниялари капитали мавжудлиги ҳақида огоҳлантириш таклиф этилган. Кузатув ва таъқиб қилиш учун фойдаланиш мумкин бўлган асбоб-ускуналар чиқарадиган Hikvision ва Dahua Technology компаниялари аниқ айтиб ўтилган.

Reuters хабар беришича, Хитой ғарб мамлакатлари ҳукуматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари томонидан тобора кўпроқ қораланмоқда. Улар, шунингдек, БМТ экспертларининг тасдиқлашича, Шинжонда 1 миллиондан ортиқ этник уйғурлар ва бошқа мусулмонлар ушлаб турилган муассасалар ташкил қилган.

Пекиннинг баёнот беришича, Шинжонда аҳоли устидан назорат исломий зўравонлик таҳдидини акс эттириш учун ўрнатилган. Муассаса ёки лагерлар ёшлар касбий тайёргарли оладиган ҳунармандчилик мактаблари ёки мактаб-интернатлар ҳисобланади.

Давлат котиби Майкл Помпео, молия вазири Стивен Мнучин, савдо вазири Уилбер Россга ҳам жўнатилган конгрессменлар хати уларни Чэн Цюанго, Шинжондаги компартия раҳбари, КПК сиёсий бюро аъзси ва бошқа қатор хитойлик амалдорларга қарши санкциялар киритишга чақиради. Конгрессменлар Трамп маъмурияти АҚШ ҳукуматига бутун дунёда инсон ҳуқуқларини поймол қилувчиларни жазолашга рухсат берадиган «Магнитский қонуни» асосида санкциялар жорий қилишини талаб қилмоқдалар.

Трамп маъмурияти хитойлик амалдорларга қарши санкиялар жорий қилиниши мумкинлиги ҳақида ўтган йили эълон қилганди. Шак-шубҳасизки, бундай қадам америка-хитой савдо музокараларига қандай таъсир кўрсатиши масаласи муҳокама қилинган. Ҳозир улар, амалдорларнинг маълум қилишича, ҳал қилувчи босқичга кирган. Пайшанба куни Трамп Хитой делегацияси раҳбари, бош вазир ўринбосари Лю Хэ ни қабул қилиши лозим.

South China Morning Post газетаси Оқ уй иқтисодий маслаҳатчиси Ларри Кадлоуга ҳавола қилган ҳолда хабар беришича, хитойликлар америка интеллектуал мулкини ўғирлаш, хитойлик хакерлар ҳужумлари, технологияларни зўрлик билан узатиш каби муаммолар мавжудлигини илк бора тан олилар.

Майрон Бриллиант, Америка савдо палатаси ижрочи вице-президенти аниқлаштирадики: Вашингтоннинг Пекин билан битими 90%га тайёр. 10%, қолган, лекин бу йўлнинг энг мураккаб қисми. Хитойликларни ислоҳотлар амалга оширишга мажбур қиладиган механизм қандай бўлиши ҳақида фикрларга розилик йўқ.

 «НГ» билан суҳбатда ИМЭМО РАН бош илмий ходими Александр Ломанов қайд этганидек: «Хитой томонининг АҚШ билан муносабатларга ёндашувда умумий тенденция шундан иборатки, хитойликларн  ва жаҳон ҳамжамиятини ҳозирги қийинчиликлар вақтинчалик эканлигига ишонтиришдан иборат. Низолар мавжуд, «савдо уруши» атамаси эса хитойликлар луғатида йўқ. Масалан, ТИВ раҳбари Ван И айтишича, низоларда Америка айбдор, лекин нима бўлганда ҳам, ҳамкорлик тенденцияси устунлик қилади. Яъни хитойликлар интонацияси алоҳида муросали эканлиги қайд этилган».

Бундан келиб чиқадики, Конгрессда ташаббусга Хитой ОАВда танқидий мулоҳазалар пайдо бўлади. Америкалик сиёсатчилар оқимга карши бораётганлиги айтилади. Қарама-қаршиликларни кучайтириш эмас, ҳамкорлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтириш зарур, ҳисоблайди эксперт. «Бироқ агар бу таклифлар Оқ уй томонидан қабул қилинса, вазият мураккаблашади ва Россия-Амрика муносабатларида юзага келган ҳолатни эслатади. Трамп Россия билан келишувда айбланаётгани йўқ гўёки, лекин у Россияга қарши шунчалик кўп қонунлар билан боғланганки, унда ҳаракат қилиш учун эркинлик йўқ», – дейди Ломанов.

Америка парламентарийлари ўз президентини «фалаж қилиш» учун қўлидан келган ҳамма ишларни қилаётган шароитларда АҚШ билан ХХР ўртасидаги муносабатларда ҳам шунга ўхшаш нарса рўй бериши мумкин. Музокарачилар бозорларга кириш ва бож муаммоларини ҳал қиладилар. Парламентарийлар ҳукуматни Хитойга қарши сиёсат юритишга мажбур қиладиган қонунлар қабул қиладилар, алоҳида компанияларга нисбатан санкциялар жорий қиладилар. Шунда Хитойда савол туғилади – биз ўзи нима ҳақида келишиб олишга ҳаракат қиляпмиз? Пекинга нисбатан «Магнитский қонуни» ни қўллашга уриниш шунга олиб келиши мумкинки, хитойликлар вазминлик уларга ҳеч қандай дивиденд келтирмаслигини тушуниб етадилар. Эҳтимолий вариантлардан бири шундаки, хитойлик компаниялар америка суд тизимини уларга нисбатан адолатсиз равишда қўлланаётган дискриминация чораларига қарши даъволар билан эзиб ташлайди.

Абу Муслим таржимаси