loader
Foto

АҚШ прокуратураси: Сайфулло Саипов учун жазо аниқ бўлди

Шундай қилиб, прокурорлар Нью-Йоркда амалга оширилган террор хуружи ижрочиси учун ўлим жазосини талаб қилган мамлакат  президенти Дональд Трампнинг фикрига қўшилдилар.

2017 йил 31 октябрь куни Манхэттеннинг жанубий-ғарбий қисмида юк машинаси велосипедчилар йўлагига чиқиб кетиб, йўлида учраган велосипедчиларни босиб кетган ҳолда бир нечта кўчадан ўтган, шунингдек, мактаб автобусига бориб урилганди. Натижада 8 киши ҳалок бўлган ва 12 киши ярадор бўлган. Юк машинасини келиб чиқиши Ўзбекистонлик бўлган Сайфулло Саипов бошқарганди. Тергов маълумотларига кўра, ҳайдовчи салондан чиққанида унинг қўлида пейнтбол пистолети бўлган. Полициячилар унга қарата ўқ узганлар, Саипов яраланган ва касалхонага ётқизилган.

Лекин шундай бўлса ҳам, Саипов айбини тан олмаган. ФҚБда у ИШИДнинг тарғибот роликлари томоша қилавериб, бу ҳаракатни амалга оширишга қарор қилган деб ҳисоблашади. Саипов Ўзбекистон фуқароси саналган ҳолда АҚШда яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатга эга бўлган. У  Америкага лотереяда грин-картани ютиб олган ҳолда кўчиб кетган, лекин бунгача Қирғизистон ва Россияда ҳам яшашга улгурган. Ўзбек ОАВ маълумотларига кўра, Саипов диндорлик аломатларини намойиш этмасди ва ИШИД мафкурасига АҚШ га кўчиб келганидан сўнг қўшилган.