Кўргазмада ислом моасининг ҳозирги ҳолатини намойиш этибгина қолмасдан, ислом услубининг ривожланишини намойиш этадиган экспонатлар тақдим этилган.
Экспозицияда – дунёнинг етакчи модельерлари тикиб берган мусулмон аёллар учун либослар, мусулмон аёллар учун чумилиш кийимлари – буркини, спорт хижоблари ва ислом услубининг ажралмас қисми саналган аксессуарлар тақдим этилмоқда. «Кўпчилик одамларнинг фикрига кўра, ислом давлатларида мода тушунчаси умуман йўқ, лекин бу – нотўғри фикр. Муаммо шундаки, ислом модаси амалда деярли ўрганилмаган», - дейди музей директори Макс Холлейн.