loader
Foto

Макканинг марказида ноёб музей очилди

Мусулмон аёл Кори Ириза Саудия Арабистонига эри Доди ва иккита фарзанди билан Умра зиёратига келди ва диний маросимлардан бўш вақтларида оила янги музейга боришга қарор қилди ва унинг биринчи ташриф буюрувчиларидан бўлди.

"Бу музей бутун оилани нафақат ибодат билан, балки қўшимча дам олиш билан ҳам машғул қилишга имкон беради", - дейди Ириза.

Додининг сўзларига кўра, у Макканинг муқаддас жойларига 600 метр баландликдан қараб, сўз билан ифодалаб бўлмайдиган ҳис-туйғуларни бошдан кечирди, дея хабар беради GulfNews.

Шуниси эътиборга лойиқки, Макканинг соат минораси дунёдаги энг баланд ва Биг Бен деб номланувчи Вестминстердаги Лондон минораси баландлигидан 35 марта катта.

Минора соати ёмғир ва шамолдан ҳимоя қилинади ва 100 миллион элементдан иборат шиша мозаика билан қопланган.