loader
Foto

Доналд Трампнинг севимли диктатори

Трамп ва Сиси бир қатор масалаларни, жумладан, АҚШнинг Мисрга ҳарбий ёрдами, инсон ҳуқуқлари ва энергетика ресусларининг ривожланишини кўриб чиқдилар.

Шу билан бирга, Трамп Миср президенти билан алоқаларини мақтаб турган бир пайтда, хорижий ишлар бўйича сенат қўмитасининг юқори мансабдор республикачилар ва демократлар, шунингдек, уларнинг 15 нафар ҳамкасблари душанба куни Давлат котиби Майк Помпеога мактуб йўллаб, учта саволни кўтардилар, жумладан, Миср "ҳақсиз равишда" камида ўндан ортиқ америкаликни қамоққа олгани ҳақида огоҳлантиришни кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, улар Қоҳиранинг Россияда ишлаб чиқарилган 20 дона Су-35 қирувчи-самолетларини харид қилиш ҳақидаги қарорига розилик билдирмадилар ва Мисрда «сиёсий ҳуқуқлар ва инсон ҳуқуқлари таназзули борасида жиддий хавотир» билдирдилар.

Помпео Сиси билан душанба куни учрашди ва Давлат департаменти АҚШнинг асосий дипломати «АҚШ фуқаро ларининг Мисрдаги ишлари» мавзусини кўтарди, лекин ҳеч қандай аниқлик киритмади.

Шуниси қизиқки, моҳиятан америкаликлар Сисини худди Эрдўған билан бир хил нарсада айбламоқдалар – у Россиядан қурол-яроғ сотиб олмоқда ва америкаликларни қамоққа тиқмоқда. Бунда, америка-турк алоқаларидан фарқли равишда, Вашингтон ва Қоҳира ўртасидаги муносабатлар худди хамиртуруш солингандай ўсмоқда. Албатта, буни шу билан изоҳлаш мумкинки, Анқарага нисбатан умуман бошқача муносабат мавжуд – Туркия НАТОнинг аъзоси бўлиб, умуман, ғарбнинг олдинги истеҳком ҳисобланади, бундан Эрдўған «девиацияси» сотқинлик сифатида қабул қилинади.

Лекин бу ягона муаммо эмас. Америкалик маҳбусларнинг аксарияти (агар ҳаммаси бўлмаса) мусулмонлар, келиб чиқиши мисрлик бўлган, баъзан "Мусулмонлар биродарлар" билан алоқада бўлишда айбланган америкаликлардир. Трамп Туркияда қамоққа олинган протестант пастор Брансоннинг тақдирига уларга нисбатан кўпроқ қизиқиш билдиради.

Боз устига, Сиси ўзини Мисрдаги «ислом терроризми»дан ягона муваффақиятли ҳимоячи сифатида кўрсата олди. 2013 йил давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг у ўзини исломнинг қаҳрамонларча ислоҳотчиси сифатида кўрсата бошлади – ал-Азҳар университети олимларини ислом таълимотини қайта кўриб чиқиш мамлакат аҳолисининг 10 фоизини ташкил қиладиган насронийлар ҳимоячиси бўлишга чақирди. Сиси кўпинча Қоҳирадан қайтишда унинг дин эркинлиги учун дадил кураши ҳақида завқ-шавқ билан гапирадиган кўплаб америкаликларни мафтун қилди.

«Ал-Сиси мамлакатни инклюзив келажак томон ривожлантирмоқда!», - деди Трамп твиттерда мисрлик ҳарбийлар томонидан қурилган ва Яқин Шарқда энг йирик ҳисобланган Қоҳира яқинидаги янги собор очилишига бағишланган баёнотида. Танқидчиларнинг айтишича, собор бориш қийин бўлган жойда, қаттик ҳарбий назорат остида жойлашган ва Сиси ҳокимлиги даврида насронийлар ҳолати илгари Мурсий ва Муборак даврида қандай бўса, шундай қолаверди.

Нима бўлганда ҳам, Сиси сиёсатининг иккиюзламалигига, ички ва ташқи истеъмол учун турли образларга эга эканлигига қарамасдан, Абдулфаттоҳ ал-Сиси Доналд Трампнинг севимли диктатори бўлиб қолаверади.

Абу Муслим таржимаси