Аввалроқ таклиф қилинган тузатишларга кўра, 2022 йил 4 йиллик президентлик муддати якун топгач, Ас-Сиси яна икки марта 6 йиллик сайловларда ўз номзодини қўйиши мумкин. Бироқ сўнгги тузатиш варианти 4 йиллик муддатни 6 йиллик муддатга айлантириш, яъни 2024 йилгача узайтириш ва шундан кейин яна битта муддат – 2030 йилгача номзодини қўйиш имкониятини кўзда тутади.
Президент Ас-Сиси тарафдорларининг таъкидлашича, бу ўзгаришлар ўйлаб қўйилган иқтисодий ислоҳотлар ва ривожланиш лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур.
Бироқ таҳлилчиларнинг хавотирланишича, ҳар қандай ўзгача фикрлаш ва мухолифатни шафқатсизлик билан бостириши орқали машҳур бўлган Миср президенти бу лавозимда 30 йил ўтирган янги Хосни Муборакга айланиши мумкин.