Фарукнинг турмуш ўртоғи Рейтерс агентлигига хабар беришича, уларнинг уйига келган уч нафар полициячи ҳибсга у ёзган китоб сабабчи бўлганлигини айтган.
Унинг сўзларига қараганда, унга маҳаллий полиция маҳкамасига фақат озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-бош келтиришга рухсат этилган.
«У расман ҳибсга олинган ва эртага шу китоб туфайли бош прокурор олдида қад ростлайди», - ёзувчининг адвокати Гамаля Иднинг сўзларини келтиради AFP агентлиги.
Инсон ҳуқуқлари ҳақида ахборотлар Араб тармоғини бошқарадиган Иднинг сўзларига кўра, прокурор асосий айблов моддаларини душанба куни аниқлаштиради.
Эслатиб ўтамизки, 2014 йил ҳукумат тепасига Абдулфаттоҳ ал-Сиси келганидан буён, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари бир неча марта Миср ҳукуматини бошқача фикрлашни таъқиб қилишда айблади. Ҳукумат вакилларининг айтшича, улар шу тариқа террорчилик ва «ёлғон ахборотлар тарқалиши»га қарши курашмоқда.