loader
Foto

Мисрда суд полициячиларга соқол қўйиб юришни тақиқлади

Бу қарор ҳукуматнинг полицияни «дунёвий ташкилий тузилма» сифатида намойиш этишни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканлигини тасдиқлади.

Мисрда мўйлов калталанган ёки қириб олинган ҳолда узун соқол қўйиш ихвон ва салафийларга хос аломат ҳисобланади.

2012 йилнниг июнидан 2013 йилнинг июлигача бўлган даврда, Муҳаммад Мурсий президентлик қилган қисқа давр мобайнида тақиқ бироз сусайган бир пайтда юзлаб полициячилар соқол ўстириб олдилар.

Шошилинч ишлар суди томонидан қабул қилинган қарор соқолли офицерларга агар улар соқол-мўйловини Ички ишлар вазирлиги қодидаларига мувофиқ олиб ташлаган бўлса, полиция сафига қайтишга рухсат берган қуйи инстанциядаги суднинг 1 июлдаги қарорини бекор қилди.

Июль қарорида маъмурий суд судьялари ўз қарорини офицерларни фақат меҳнат қонунчилиги асосида ишга тиклаш билан асослашини маълум қилганди.

«Соқол тақиқланган сиёсий ва террорчи ташкилотларга мансубликни англатиши мумкин», - ёзганди судя Муҳаммад Махер Абуль-Энеин. «Лекин ҳукумат баёнотида буни тасдиқлайдиган биронта ҳужжат ёки баёнот ҳақида гапирилмайди ва ички ишлар вазирлиги буни очиб берса, фойдадан холи бўлмасди».

Лекин суд қоидаларга риоя қилиш зарурати шахсий эркинлик ёки диний эътиқодларни афзал кўришдан каттароқ вазнга эга бўлган давлатнинг устувор манфаатлари ҳисобланади деб белгилади.

«Соқолли офицерларнинг ички ишлар вазирлигига ишга қайтиши Миср конституциясида фуқаролик давлати сифатида берилган таърифни бузади ва Миср жамияти учун хавф туғдиради, бу одамлар эса миллий бирдамлик ва ижтимоий тинчликка таҳдид солади», - деди прокурор Муҳаммад Хамид Салем ишни шошилинч ишлар Судига топширишда.

«Бу офицерларнинг айримлари уларни террорчилик хуружлари амалга оширишда иштирок этишга олиб келадиган диний мансубликка эга».

Мисол тариқасида соқолли офицерлар ташкилотининг собиқ вакили, 43 яшар Хани Шукри келтириб ўтилади. Шукри гўёки 2013 йил август ойида махсус хизматлар блок-постига ҳужум уюштиришни режалаштирган экан.

Лекин Усама Яхё, 33 яшар собиқ полиция майори барча полициячилар бу тақиққа фақат айрим кимсалар экстремистларни хуш кўриши сабабли риоя қилиш шарт деган тасаввурни инкор қилади.

«2011 йил январида рўй берган инқилоб барча фуқароларга шахсий эркинлик тақдим этди, бу эркинлик эса инсон қайси ислом амалиётларига риоя қилиши лозимлигини танлашни ҳам ўз ичига олиши лозим», - дейди 2012 йил февралида, узун соқол қўйиб юборганидан кейин ҳарбий хизматдан бўшатилган Яхё». Бу менинг ишимга, менинг давлатимиз қонунларига бўлган садоқатимга таъсир этмайди».

2013 йил Мисрнинг ўша пайтлардаги буюк муфтийси бўлган Али Гомаа соқол қўйиш ҳам, уни олиб юриш ҳам Шариат билан боғлиқ эмас деган фатво чиқарди.

Гомаа фатвоси «кийим-бош ва ташқи кўриниш билан боғлиқ ҳамма нарса, жумладан, соқол қўйиш ва олиб юриш ҳам – бу ҳаёт шароиларига мослаштириш лозим бўлган урф-одатдир» деб эълон қилган Носир йилларидаги Азҳарнинг буюк имоми, Махмуд Шалтутнинг эски фатвосига асосланган.

Нима бўлганда ҳам, муаммо фиқҳ келишмовчиликлари доирасидан анча чиқиб кетган. Асосий муаммо шундаки, давлат соқол қўйиб юриш ўз-ўзидан террорчи ташкилотларга мансблик аломати ҳисобланади деб қарор қилмоқда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР