Уларнинг шикоятидан сўнг Дарёобод аҳоли пунктида жойлашган масжидда жанжал кўтарилди. Имом Нематзода таровеҳ борасида норозилик билдирганлардан бирининг олдига қўлида микрофон билан келди ва унинг ёқсидан тутди. У эса имомнинг бундай қилишга, яъни кийимидан тутишга ҳақи йўқлигини айтди.
«Сиз бу масжидда бошқа ҳеч қачон намоз ўқимайсиз! Мен уни ёпаман! Ўзингиздан уялишингиз керак!» - деб қичқирарди дин арбоби, масжидга кеганларни "салафийлар" деб атаб ва уларни ҳақоратлаб.
Нематзода норозиларни масжиддан судраб чиқишга, бошқа қавмдагилар эса ғазабдан қутурган ҳазратни тинчлантиришга уриндилар. – «Илтимос, бундай қилманг, бу одобдан эмас, ахир сиз имомсиз». Ижтимоий тармоқларда воқеа видеоси пайдо бўлганидан сўнг Имом Нематзода ҳам, бошқа бир масжидда ишлаган ўғли каби ишдан бўшатилди.