loader
Foto

20-асрнинг энг шафқатсиз золимлари

Баъзи бир нарсаларда муаллиф билан баҳслашиш мумкин, албатта. Масалан, «Ёвузлик қиёфалари»дан Франко ва Милошевич каби диктаторлар ўрин олган, лекин "Папа Дока" (Франсуа Дювалье, Гаити), Анастасио Самоса ("ўзимизнинг итвачча" бўлган, Никарагуа) каби Латин Америкаси қонхўрлари, Масиас Нгема (Экваториал Гвинея, мамлакат аҳолисининг учдан бир қисмини қириб ташлаган) ва одамхўр Бокасса (Марказий Африка республикаси) каби африкалик жоҳиллар йўқ. Лекин бу рассомнинг танлови эди ва у кимни хоҳласа, ўшани рўйхатга киритган.

Қизиғи, буларнинг аксари Худони инкор қилган атеистлар бўлган...



Шундай қилиб, тартиб бўйича бошладик:

 



1.Адольф Гитлер (1889-1945).

Орзусига эриша олмаган рассом, веналик бомж, ижтимоий тубанлик вакили. Кўплаб лузерлар каби, унинг ягона ғурурланиш предмети унинг миллати бўган. Ўзини буюк герман миллатига мансуб деб ҳисоблаган. Кўп сонли оммавий қирғинлар уюштирган, жумладан, яҳудийлар (6 млн. киши), совет асирлари (3 млн.), ногиронлар ва руҳий хасталарни (1 млн.дан ортиқ) қириб ташлаган. Империя қурган, бунинг мунтазам равишда қўшни давлатларга босқин уюштирган. Жумладан, «ватандошларни ҳимоя қилиш» баҳонаси остида. Иккинчи жаҳон урушини бошлаган. 8 млн. немисни қурбон қилиб, бу урушда мағлуб бўлган. 1945 йилнинг 30 апрелида, совет қўшинларининг Потсдам майдонига (унинг бункеридан 800 метр масофа) яқинлашганини эшитгач, тунда ўзини отиб ўлдирган.

 



2.Иосиф Сталин (1878-1953).

Этикдўз ва кир ювувчи аёлнинг ўғли, ижтимоий тубанликнинг яна бир вакили. Болалигида пиёниста отаси ва золим онасидан жуда кўп зулм кўрган. Вояга етгач, кўп сонли оммавий қирғинликлар содир этган. Жумладан, икки марта - 1932-1933 (камида 3 млн. қурбон) ва 1946-47 йилларда (камида 1 млн. қурбон) сунъий равишда очарчилик юзага келтирган. Бунга қулоқ қилиш кампанияси (2 млн. киши) 1937-38 йиллар катта террорини (650 минг киши қатл этилган) ҳам қўшиш керак. 27 млн кишини қурбон қилиб, Гитлернинг устидан ғолиб чиққан. 1945 йил машҳур «Рус халқи учун!» қадаҳ сўзини айтган. 1953 йил вафот этган, ҳурмат билан дафн этилган.

 



3.Бенито Муссолини (1883-1945).

Мактаб ўқитувчиси, сўл (социалистик) матбуот журналисти, охирида фшистлар партияси етакчиси ("дуче"). 20 йилдан ортиқ вақт Италияни бошқарган. Оммавий отиб ташлаш, ўлим лагерларини қўлламаган. Унинг режими асосан тарғиботга таянган (Италиянинг қандай қилиб унинг раҳбарлиги остида қаддини ростлаши ҳақида). Янги Рим империяси қурмоқчи бўлган ва бу йўлда адабини еган. 1943 йилга келиб барча фронтларда мағлуб бўлган, «тахт»дан ағдарилган, яна бир неча йил мамлакат шимолида немислар қуроли ҳисобига жон сақлаган. 1945 йил партизанлар томонидан тутиб олинган ва отиб ташланган, мурдасини Милан шаҳрида оёғидан осиб қўйишган.



4.Мао Дзе Дун (1893-1976).

Хитойлик «қизилар» ва «оқлар» ўртасида узоқ йиллар давом этган фуқаролик уруши оқибатида СССР ёрдамида ҳукумат тепасига келган (1927-1950). Сталинга тақлид қилган ҳолда Хитойни бошқарган. Бу ерда ҳам колхозлар ("халқ коммуналари"), саноатлаштириш ("кескин сакраш"), кейинроқ - 1958-62 йиллар – бутун дунё тарихидаги энг катта очарчилик сабабчиси бўлган (30 млн. киши очдан ўлган). Ўзининг катта террорини уюштирган (1966-76 йиллар маданият инқилоби, 1 млн. киши қурбон бўлган). Мунтазам равишда қўшни мамлакатлардан «қадимий Хитой ерлари»ни қайтаришни талаб қилган, жумладан, Ҳиндистон (1962 ва 1967 йиллар урушлари) ва СССР дан (1969 йил Дамань ороли учун жанглар). Мамлакатни тартибсизлик ва харобагарчиликда қолдириб, 1975 йил вафот этган.

 



5.Ким Ир Сен (1912-1994).

Сталин томонидан 1948 йил тахтга ўтқазилган Осиё мустабиди. Устозидан ҳар жабҳада ўзиб кетган. Мамлакатни унга худога бўлгани каби сажда қилишнинг ҳақиқий бир сектага айлантирган. Ўз халқини ташқи дунёдан тўлиқ узиб қўйган (ҳатток чет эл радиосини тинглаганлик учун ҳам ўлим жазоси кўзда тутилан). Миллион кишидан иборат армияси бўлган, Жанубий Корея ва АҚШга таҳдид солиб турган. Буларнинг барчасига СССРдан маблағ оларди. Лекин 1990-йилларга келиб текин ёрдам тугади, 3 млн. киши (аҳолининг 15 фоизи) очдан ўлди, қолганлар ўт-ўлан, сичқон ва чувалчанг еб аранг омон қолди. 1994 йил вафот этди (очликдан эмас) ва ҳокимликни ўғлига мерос қилиб қолдирди.

 



6. Пол Пот (1925-1998).

Камбоджа коммунистик партиясидан келиб чиққан ўта золим мустабид, «қизил кхмерлар» пешвоси. Тўғрисўзлиги ва дангаллиги билан ажралиб турган. Мамлакатда 5 миллион аҳоли борлиги, лекин социализм қуриш учун унга бир миллион киши етишини дангал ҳаммага ошкора айтган. Ҳукумат тепасида атиги 2,5 йил бўлган (1976-1979), бу вақт давомида 2,7 млн. кишининг бошига етган. Одамларни оддийгина, қоидага кўра, бошига мотига (полпот кетмончаси) билан уриб ўлдиришарди. 1978 йил Вьетнамга қарши уруш бошлаган, бу урушда мағлуб бўлган ва ағдариб ташланган. 20 жунглида қочиб юрган ва ўша ерда ўлиб кетган.

 



7. Николае Чаушеску (1918-1989).

Руминияни 1965-89 йиллар бошқарган. Бутун мамлакатни қўрқувда улаб турган "Секуритате" (маҳаллий КГБ) хизматига таянган. Тарғибот машинасини ишга тушириб, ўзини кўкларга кўтарган: "Ватан отаси", "Карпат доҳийси",  "ёруғлик манбаи" деб атаган. Лекин айнан ёруғлик (электр) билан муаммо кўп бўган. Руминларга битта хонага битта 15 ваттли чироқ рухсат этилган. Сабаб -  Чаушеску мамлакатнинг ташқи қарзларини тезроқ тўлаш учун тежамкорлик режими жорий қилганди. У шунақа ватанпарвар бўлган. Лекин ўзи учун ҳеч нарсани аямасди, унинг оиласи ортиқча фаровонликда яшаган. Революция натижасида ағдарилган ва хотин билан бирга отиб ташланган.

 



8. Иди Амин (1928-2003).

1971-79 йиллар Уганда диктатори. Жонажон каква қабиласи вакилларига таянарди. 8 йил давомида улар 300 минг кишини ўлдирган. Айримларини пишириб ейишган. Ёки тимсоҳларга ем қилишган. Мухолифат етакчиларидан бирининг (Сулаймон Хусайн) бошини кесиб олиб, Амин уни музлатгичда сақлаган. Баъзида музлатгичдан чиқариб, у билан сўзлашарди, кайфияти бўлмаганда эса унга қараб пичоқ отарди. Фанат бўлган, шунингдек, қора ирқчиликни тарғиб қилган. Халқаро учрашувларнинг бирига тўрт нафар оқ танли инглиз кўтариб юрган замбилда келган (Уганда бир пайтлар инглизлар мустамлакаси бўлган). 1978 йил Танзанияга қарши уруш бошлаган, бағлуб бўлгач, мамлакатлан қочиб кетган.

 



9.Роберт Мугабе (1924-  ).

1980 йилдан то ҳозирги кунгача Зимбабве диктатори. Зимбабвени (ўша пайтлардаги Родезия) апартеид режими қулаган пайт оқ танли камчиликлар қўлидан қабул қилиб олган. Ўзининг шахсий мисолида, апартеиднинг одамлар ўйлаганидек ёмон эмаслигини исботлаган. Мамлакатни бутунлай хароб қилган, бир пайтлар экспорт билан муваффақиятли шуғулланиб келган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни (оқ фермалар) вайрон қилган, имкони бўлган ҳамман нарсани талон-тарож қилган, инфляция бўйича жаҳон рекорди ўрнатган. Ўзи шона қабиласидан бўлган, шу сабабли рақобатчи матабеле қабиласини қирғин қилган (30 минг киши). Жаҳон майдонида АҚШ, Европа Иттифоқи ва бир жинс вакиллари ўртасидаги никоҳларга қарши курашади.

 



10. Франциско Франко (1892-1975).

1930-йилларда шафқатсиз ва ваҳший усуллар ёрдамида Испанияда фуқаролар урушида коммунистлар устидан ғалаба қозонган (1 млн. киши ҳалок бўлган). Кейин 36 йил мобайнида эркинлик ва мухолифатни бостирган ҳолда мамлакатни бошқарган. Ўз шахсига сиғинишни йўлга қўйган, ҳар бир бурчакда унинг ҳайкалини кўриш мумкин эди. Диний муносабатлар ўрнатган, бутун маданий ҳаётни католиклар черкови назорати остида ушлаган. Монархияни тиклаган (тўғри, фақат номинал равишда). Ташқи сиёсатда бетарафликни танлаган, урушларга аралашмаган. 1975 йил вафот этган, мавзолейга кўмилган бўлиб, испанлар энди уни нима қилишни ҳам билмайди (олиб чиқиш ёки қолдириш?).

 



11.Аугусто Пиночет (1915-2006).

Франконинг Чилидаги тимсоли. 1973 йил СССР тарафдори бўлган Альенде ҳукуматини тарқатиб юборган. Сўнгра 15 йил давомида мамлакатни ҳарбий диктатор сифатида бошқарган. Мухолифатни концлагерларга қамаган, судсиз қатл қилишни йўлга қўйган (масалан, одамлар оддийгина «изсиз» йўқолиб кетарди). Лекин шунга қарамай, 1988 йил Чилида «майдон» рўй берди – Панамерика шоссесига 1 млн киши намойишга чиқди. Сайлов ўтказилиб, Пиночет мағлуб бўлди. Шундан сўнг аста-секинлик билан демократияга ўтиш бошланди. 2000 йил собиқ диктаторга қарши жиноят иши очилди (қийноқлар, қотилликлар, коррупция). Лекин судгача яшамади, ўлиб кетди.

 



12.Саддам Хусайн (1937-2006).

1979-2003 йилларда Ироқ диктатори. Бутун мамлакатни гаҳ деса қўлга қўнадиган қилиб олди, мухолифатни қириб ташлади, 200 мингдан ортиқ курдларга қарши геноцид уюштирди (жумладан, заҳарли газлар ёрдамида). Ҳукумат тепасига келган пайт айнан 1979 йил нефть нархининг кескин кўтарилишига тўғри келди. Нефтьдан оқиб кела бошлаган долларлар унинг миясини гангитиб қўйди. 1980 йил нефть конларини тортиб олиш учун Эронга қарши уруш бошлади (ўзиники камлик қилди). Лекин мақсадига эриша олмади. Кейин кичикроқ бир мамлакатга «сакради» (Кувайт, 1990 й.). Лекин Кувайтни акалари ҳимоя қилиб чиқди ва унинг адабини бериб қўйишди. Бир сафар 1991 йил. Кейин яна бир марта 2003 йил. Пировардида омадсиз истилочи Саддам ағдариб ташланди, суд қилинди ва осиб ўлдирилди.

 



13. Слободан Милошевич (1941-2006).

1991 йил Югославиянинг парчаланиб кетиши шиддат билан рўй берди – ҳамма жойда уруш, хунрезлик, чегараларнинг қайта-қайта ўзгариши рўй берди. Сербия президенти бўлган Милошевич бундай яхшигина «ўйин қилиб олди». У ўрнатган коррупция диктатураси телевизорга таянарди. Ойнаи жаҳон орқали эртаю-кеч Сербия душманлар қуршови остида қолгани ҳақида гапириларди, яқин хориждаги биродарларни ҳам «қадимдан бизники бўлган ерлар» учун курашга даъвт қиларди. Ҳаммаси яхшидай бўлиб кўринарди. Лекин ҳақиқатда сербларнинг кучи хорватлардан бир қарич ер олиб қўйиш у ёқда турсин, ўзининг Косовосини мамлакат таркибида сақлаб қолишга ҳам етмади (у ерда мусулмонлар ҳаммани йўқ қилиб бўлганди). Натижа: кўп йиллик мағлубиятлар, революция, Гаага. Турмада ўлиб кетди.

Манба

Абу Муслим таржимаси