Россия тарғиботи, тил билан боғлиқ тўсиқлардан фойдаланиб, ҳақиқат ҳақида жим турибди ва фақат Москва учун фойдали бўлган маълумотларни тарқатяпти. Ушбу материал сурияликларнинг Асад режимига қарши бош кўтаришининг сабабларига қизиққанлар учун мўлжалланган.
Сурия халқининг Асадга қарши бош кўтариши нимадан бошланди? Болаларнинг ўлдирилишидан. Дераа вилоятининг шу номли шаҳрида ўн икки ёшли болакайлар отаси мамлакатда ўнлаб йиллар олдин ҳокимиятни куч билан эгаллаб олган Башарга нисбатан фикрларини деворга ёзиб қолдирган. «Навбат сизники, доктор!» - деб ёзган болалар мустабид ҳокимнинг ағдарилишини назарда тутганди.
Болаларни ҳибсга олишди ва қийноққа солишди, уларни том маънода тириклайин бурдалашди.
Уларнинг оталари келиб, ўрнига ўзларини таклиф қилишганида, режим бандитлари масхара қилиб кулишди ва уйларига бориб ўзларига янги ўғиллар қилишларини буюрдилар. Агар улар буни эплай олмаса, улар, бандитлар келиб, ёрдам беришини айтишди.
Кўнгли қолган оталар билан бирдамликнинг белгиси сифатида ва зўравонликларга қарши одамлар қуролсиз равишда намойишга чиқа бошладилар.
Шу тарзда Асад мусулмонларга уруш эълон қилганди.
Бу Асад гумашталарига болаларни зиндонда азоблашга рози бўлганди, бўлмаса айбдорларни нега жазга тортмади.
Айнан у мамлакатдаги шиа озчилигининг суннийларга нисбатан бебошликларини илдиз орттирган.
Айнан Асад биринчи бўлиб ўт очган ва унинг сиёсатига қўшилмаганларни ўлдирган.
Золим фақат ҳокимиятни қўлида сақлаб қолиш учун қанча бўлса ҳам одам ўлдиришга тайёр. Худди ўлаксахўр каби, у ҳеч нарсадан тап тортмайди.
Унинг тахти қонга булғанган ва у ўлдирган болаларнинг танаали унга таянч бўлиб хизмат қиляпти.
Лекин вақти келади – ва сен навбатдаги бўласан, доктор!
АЛАВИЙЛАР ҲУКМРОНЛИГИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИ
Қоидага кўра, ҳозирги кунни тушуниш учун мозийга қараб иш кўрмоқ лозим. Маълумки, Башар Асад алавийлар оиласидан келиб чиққан ва Сулаймон Асаднинг невараси ҳисобланади. Сайкс-Пикот келишувига биноан Сурияда ўрнатилган Франция истило режимининг шерикларидан бири бўлган Сулаймон Асаднинг невараси. Сулаймон Асад шунингдек, Франция Бош вазири, яҳудий Леон Блумга мурожаат қилган алавий оқсоқолларининг "меморандуми"га имзо қўйганлардан бири. "Меморандумда" оқсоқоллар кўзларида ёш билан Франция ҳукуматидан Суриядаги ҳарбий ваколатни сақлаб қолишларини сўраб, қон тўкишни давом эттиришга ундашди. Ундан кўчирма келтириб ўтамиз.
Франция бош вазири Леон Блюмга:
«Франция ва Сурия ўртасида давом этаётган музокаралар асносида биз, Суриядаги алавийлар етакчилари, сизнинг эътиборингиз ва партиянгизнинг эътиборини қуйидагиларга қаратишга лозим топдик:
Мусулмон арабларнинг қалбига ислом динига тааллуқли бўлмаган ҳар қандай нарсага қарши нафрат ва мутаассиблик руҳи доимий равишда сингдирилган. Вазият қачондир ўзгаришига ҳеч қандай умид йўқ. Шунинг учун, мандатнинг бекор қилиниши Суриядаги озчиликлар ўлими ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлишини англатади, чунки мандатнинг бекор қилиниши фикр ва эътиқод эркинлигини йўқ қилади.
Бугун биз Дамашқда яшовчи мусулмонлар ўзлари орасида яшовчи яҳудийларни Фаластиндаги азоб чекаётган биродарларига озиқ-овқат юбормасликка мажбур қиладиган ҳужжатни имзолашга мажбур қилишини кўряпмиз. Фаластиндаги яҳудийларнинг аҳволи араб миллатига мансуб бўлган мусулмонларга нисбатан диний масала устувор эканлигининг яққол ва сўзсиз далилидир.
Араб мусулмонлари олдига тинчлик ва тамаддун билан келган, Фаластин юртига тарқалиб кетган яҳудийлар ҳеч кимга зарар етказмадилар ва куч билан ҳеч нарса олмадилар. Бироқ, мусулмонлар уларга «муқаддас уруш» эълон қилишди ҳамда Фаластин ва Сурияда француз ва инглизларнинг бўлишига қарамай, ўз фарзандлари ва хотинларини ўлдиришдан тортинишмади.
Шундай қилиб, агар мандат бекор қилинса, Сурия мусулмонлари ва Фаластинликлар бирлашса, яҳудийлар ва бошқа диний озчиликлар вакиллари қора кунларга дуч келадилар. Бу бирлашув араб мусулмонларининг энг юқори мақсадидир.
Биз, алавийлар вакиллари, ушбу меморандум остига имзо чекамиз. Алавийлар Франция ҳукумати ва Франция Социалистик партиясидан ўз ҳуқуқлари ва мустақиллигини таъминлашларини, буни француз раҳбарлари қўлига топширишларини баланд овоз билан сўрайдилар. Алавийлар французларга буюк хизмат қилган ҳақиқий дўстлардир. Энди бизга ўлим ва йўқ қилиниш таҳдид солмоқда.
Сизни Сурия халқини ҳимоя қилишга ундайдиган ва мустақилликка эришиш истагингизни уйғотадиган олижаноб туйғуларни қадрлаймиз, аммо Сурия ҳозирда сиз излаётган шарафли мақсаддан йироқ, чунки Сурия ҳанузгача диний феодализм руҳига тобе. Ва умид қиламизки, Франция ҳукумати ва Франция Социалистик партияси сурияликлар мустақилликни қўлга киритишига рози бўлмайди, ахир бу алавий халқларининг қул бўлишини ва озчиликлар қирилиб кетиш хавфи остида қолишини англатади". Иқтибоснинг охири.
Ушбу хат Башар Асад ва унинг отаси Ҳафизнинг қандай одамдан туғилгани ҳақида тушунча беради. Охирги эллик йил давомида Сурияни ким бошқарганлиги тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун буни билиш зарур.
ҲОФИЗ АСАДНИНГ ҲАРБИЙ ТЎНТАРИШИ
Битта эмас, балки бир нечта ҳарбий тўнтаришлар натижасида ўша Сулаймоннинг ўғли Хафиз ҳокимият тепасига келгач, Сурияга алавийлар оқшоми чўкди. Бу барча тўнтаришлар Сурия ҳаво кучлари қирувчи эскадронининг унчалик таниқли бўлмаган қўмондони «тирсаклари ва тиззаларини ишга солиб», Ислом Халифалигининг аввалги буюкликларидан ағдарилган вайроналарда юзага келган араб диктаторлари пантеонига чиқди.
Тахтга ўтириши билан Асад ўзини ҳукмрон «Баас» партиясининг Бош котиби ва Суриянинг ягона ҳукмдори деб эълон қилди. Айтиш керакки, ҳар бир кейинги тўнтаришдан сўнг, "қуёшга ўхшаш" аввалги тўнтариш тайёрланаётган пайтда унга ҳамроҳ бўлган содда ва бахтсиз одамларни осонгина ва бехосдан «ариққа ағдариб» ташларди, шу сабаб унинг ҳукмронлиги даврида Сурияда унинг диктатурасига ҳеч қандай муқобил вариант йўқ эди. "Дамашқ шери" нинг истибдоди ўша пайтдаги бошқа шарқдаги истибдодларнинг аниқ нусхаси эди ва айнан ўша ижтимоий миазма ва иллатларга йўлиққан. Жамиятнинг "Юпитерлар" ва "Буқалар" га бўлиниши, коррупция илдиз отган иқтисодиёт, у томонидан тузилган махфий полициянинг (муҳабарата) ҳатто оддий суҳбатларда ҳам намоён бўлган одамларни ҳукуматнинг сиёсати билан рози бўлмаганликлари учун ўғирлаб кетиб ўлдиришган ваҳшийликлари, диний мухолифатга алоқадорлик ёки симпатия ҳақида гапирмасак ҳам бўлаверади.
Шахсий, муқобил вариантсиз ва тоталитар ҳокимият ўрнатиб, армия ва куч тузилмаларидаги муҳим лавозимларга алавийлар вакилларини жойлаштирган Асад, оталарининг ишини уч баравар кўп ғайрат билан давом эттирди, авлодларининг елкасига оғир меросхўрлик юкини келтирадиган ваҳший одамхўрнинг одатларини намойиш этди. Алавийлар режими ўрнатган диний ғайрат чегараларини ҳар қандай кесиб ўтиш, шунингдек, уят ҳиссини йўқотган алавийлар мансабдорлари билан келишмовчилик қотиллик, таъқиб ёки қамоқ жазоси билан бостириларди. Шунчаки бепарволик билан айтилган ибора учун одамлар ёшлигида қамоққа тиқилди ва у ердан оқсоқол қариялар бўлиб чиқишди. Руҳонийлар, руҳонийларга муносиб бўлганидек, фақат режимни улуғлаш ва диндорларнинг кайфиятида "тинчлик" ни бошқариш билан машғул бўлишган. Аммо шуни айтишим керакки, Сурия халқи ўз ҳукмдорининг "муҳаббатига" жавоб қайтариб, режим сиёсатининг асосий агентлари, унинг шериклари ва «қулоқ»лари сифатида баасчилар ва алавийларни отиб ташларди.
Унинг ваҳшийлигининг авж нуқтаси 1982 йил февралга тўғри келди, ўшанда алавийлардан иборат миллий қўриқчи бўлинмалари Хама шаҳрида унинг диктатурага қарши исён кўтарган сунний аҳолини қирғин қилишган. Уч ҳафта давомида шаҳар том маънода ер юзидан йўқ қилинди. (Таққослаш учун, Россия армияси Грознийда уч ой ичида "ишларни" тартибга солганини эслаш кифоя). Турли маълумотларга кўра, биргина Хамада 40 мингга яқин одам ўлдирилган. Суннийларнинг ўспиринлик давридан тортиб то кексаларга қадар оммавий қатллари Хомс, Ҳалаб ва Суриянинг бошқа шаҳарларида ҳам амалга оширилган.
Қатағонлар исканжасини сиқиб, Асад Ғарб мамлакатлари билан Совуқ уруш доирасида "Исроил" га қарши араб миллатчиларидан "Исроил" га қарши фойдаланишни умид қилган СССР Совет атеистик режими томонидан фаол қўллаб-қувватланган Араб миллий социализмининг исломга қарши лойиҳасини амалга оширди. Аммо ўз халқларига карши урушда муросасиз ва жанговар руҳда бўлган араб диктаторлари яҳудийларга қарши урушда тезда попуги пасайиб коларди. Уларнинг сиёсати натижаси шундан иборат эдики, Исроил янада кўпроқ ҳудудларни эгаллаб олди ва минтақадаги мавқеини мустаҳкамлади. Улар бугунги кунгача ўзларининг европалик хўжайинлари томонидан тарқатилган ранг-баранг латта остида мусулмонларга мурожаат қилишда давом этишди.
ҲОКИМИЯТНИНГ БАШАР АСАДГА ТОПШИРИЛИШИ
Алавийларнинг сиёсий майдондан чиқиб кетиши нимага олиб келишини англаб етган режим Ҳафизга ўринбосар тайёрлай бошлади. Вориси сифатида кўрилган ўғли Басил 1994 йил автоҳалокатда вафот этганидан сўнг, алавийлар бошқаруви Башарга, у рад қила олмайдиган таклиф беришди. Башар ординатурада таҳсил олган Лондондан зудлик билан чақириб олинган ва отасининг буйруғи билан Хомс шаҳридаги ҳарбий академияга ўқишга кирган. Ўқишни тугатгач, у Республика гвардиясини бошқарган ва 1999 йилда полковник унвонига сазовор бўлган. 2000 йил 10 июнда Ҳафиз Асад вафот этди. 11 июн куни Башар Асадга генерал-лейтенант унвони берилди ва олий қўмондон этиб тайинланди. Суриянинг «чўнтак» парламенти Башар Асадни Сурия президенти сифатида тасдиқлаш учун конституцияни ўзгартириб, президентликка номзоднинг энг кичик ёшини 40 ёшдан 34 ёшгача қисқартирди. Шундан кейин масала арзимас нарсанинг орқасида қолди. Сайлов қутиларини "сайловчилар" бюллетенлари билан тўлдириш керак эди. Биламизки, диктаторларда ҳеч қачон бу билан боғлиқ муаммолар бўлмайди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. "Сайлов" Ҳафиз Асад вафот этганидан бир ой кейин бўлиб ўтди. Сурияликларнинг 97 фоизи Башар Асад учун овоз берган. Шундан сўнг у ниҳоят Сурия президенти этиб тасдиқланди.
Дастлаб, бизнес учун мумкин бўлган чегараларни кенгайтириб, мамлакат чегараларини очиб, махсус хизматларнинг босимини енгиллаштириб ва ҳатто масжидда жамоавий намозда пайдо бўлиб, Башар Асад золимлик, тотал назорат ва судсиз қатллар ўтмишда қолгани ҳақида тасаввур уйғота олди. Инаугурациясидан бир неча ой ўтгач, Сурия зиёлиларининг 99 вакили унга фуқаролик эркинликларини таъминлаш, касаба уюшмаларини ташкил этиш ва Асад режим учун яширин таҳдид деб билган кўп партияли тизимни яратишни сўраб мурожаат қилди. 2001 йил баҳорида кўплаб ҳибсга олишлар амалга оширилди. Ушбу баёнотни имзолаганларнинг кўпи узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Режимнинг эркинлик талабларига ва кўп партиявий тизимга ўхшаш муносабати бизнеснинг барча асосий йўналишлари Асадлар оиласига тегишли эканлиги билан изоҳланди. Нефть савдоси, автомобиль савдоси, фармакология, кўчмас мулк ва уяли алоқа коммуникациялари ҳеч қандай муқобил вариантсиз ҳолда алавийлар уруғининг молиявий манфаатларига киритилган ва шунинг учун улар йўқотадиган нарсаларга эга бўлишган.
Башар Асад ҳукмронлигининг биринчи йилидаёк, айрим кичик истисноларни ҳисобга олмаган ҳолда, унинг режими отаси режимининг аниқ нусхаси эканлиги аён бўлди. Жамиятнинг касталарга бўлиниши, фуқаролик эркинликларининг бузилиши, махсус хизматларнинг тўлиқ назорати, режим томонидан бошқариладиган «шаббих» гуруҳларининг қонунга хилофлиги, гумон қилинувчилар ва маҳбусларнинг қийноққа солиниши ва ўлдирилиши ... Айтиш керакки, сурияликларнинг аксарияти Башар ҳақида хомхаёлга эга эмас эди, чунки улар алавий ҳукмронлиги французлар ҳукмронлигидан колишмаслигига ишонишган. Бундан ташқари, алавийлар катта Асад ҳокимият тепасига келишидан олдин ифлос, ўқимаган плебейлар сифатида ном қозонган, улар тарихан умматга тегишли бўлмаган ва ҳеч қачон ижтимоий жараёнларнинг ва айниқса, ўзгаришларнинг бошида турмаган. Фақат Сурия режимини мамнун қилишни истаган хиёнаткор шиалар уларни ўзларидан деб тан олишди, 1973 йилда улар Исломга қарашли алавийлар тўғрисида "фатво" чиқардилар, лекин бу уларнинг елкасидаги алавийлар тўдасини вақтинча ва камситувчи тушунмовчилик сифатида қабул қилган мусулмонларнинг уларга нисбатан муносабатини мутлақо ўзгартирмади. Ушбу шакл ва шароитда режим "араб баҳори" ни кутиб олди.
ШОМ МУСУЛМОНЛАРИ ҚЎЗҒОЛОНИ
Миср ва Тунис президентлари Муборак ва Бен Али истеъфога чиққандан сўнг, Дара шаҳридаги бир гуруҳ ўспиринлар деворга граффити чизишди: "Навбат сизники, доктор!" (Асад илгари тиббиёт университетида ўқиган). Болаларни ушлашди ва полицияга олиб кетишди, улар одат бўйича ҳаракат қила бошладилар. Улар болаларни қийнай бошладилар. Қийноқлар ва кўрсаттмалар олиш жараёнини Башар Асаднинг амакиваччаси Атеф Нажиб бошқарган, у Дараадаги сиёсий полицияга раҳбарлик қиларди. Кечирим сўраб келган ўспиринларнинг қариндошлари уларга тирик қолмасликларини айтишди. "Аёлларингиз олдига боринг ва бошқа фарзанд туғдиринг, агар эплай олмасангиз, биз сизга ёрдам берамиз" - жавоб шундай бўлди. Тахминан бир ойдан кейин Ҳамза ал-Хатибнинг болаларидан бирининг жасади қайтарилган. Ота-оналарга болани дарҳол дафн қилиш буюрилган. Жасад очиб кўрилганида, унда кўплаб гематомалар ва сигарета билан куйдирилган излар бор эди. Боланинг бош суяги ёрилган, жағи синган ва жинсий аъзоси кесиб ташланганди. Бу ҳақидаги хабар тезда тарқалди.
Умуман олганда, ҳибсга олинган ўспиринлар билан ишлашда ҳеч қандай новаторлик усулларидан фойдаланилмади. Режим билан келишмовчилик ҳар доим жинси ёки ёшидан қатъий назар ҳар доим ҳам худди шундай тарзда жазоланади. Полиция ўз ишларини ўргатилган ва ундан талаб қилинган тарзда бажарди. Шунинг учун одамлар полицияни жазолаш талаби билан эмас, балки алавий режимини истеъфога чиқариш талаби билан норозилик билдира бошладилар. Уларнинг сўзларига кўра, ҳатто хизмат вазифаларини яхши бажариб келган маҳаллий масжиднинг имоми ҳам, кўрганларидан сўнг "Давлат департаментининг агенти"га айланган ҳамда Асад ва унинг тўдасига ғазабли нутқ билан чиқиш қилган.
Нима бўлаётгани ҳақида хабарни олгач, Башар ўзи учун тўғри ва амалга ошириш мумкин деб ҳисоблаганича ҳаракат қила бошлади. У намойишчиларга карши ҳарбий қисмларни юборган, улар одамларни қийнаш ва отишни бошлаган. Муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан ўқ отишни рад қилиш ҳолатлари қайд этилгач, режим бир қатор намойишкорона қатлларни амалга оширди. Кейин намойишчилар танк ва вертолётлардан ўққа тутилган. Кейин халқнинг қуролли кўтарилиши бошланди.
ХУЛОСА
Сурия халқи қўзғолон кўтаришга ҳақлимиди? Минглаб йўқотишлардан омон қолган ва минглаб тупукларни юзидан артган, минглаб қийноқларга солинган, зўрланган, азоб чеккан ва қатл этилган халқ қўзғолон кўтаришга ҳақлимиди? У ўзини бахтдан йўқотиши, тартибни сақлаган ҳолда, даҳшатли ва оғриқли қичқириқларни, жаллодлар сигарета босиб кудирган болаларни унутиб, янги болалар туғиши керакмиди?
Телеэкран ортидаги жуда ақлли амакилар, турли хил таҳлилчилар ва терроризмга қарши кураш бўйича мутахассислар бир-бирларига бақириб, у бундай қилмаган деб ишоинтиршига уринади. Бир неча йил давомида улар менга фақат тоза ароқ ўрнига қўлбола ароқ қуйилган ва "рус тилида гаплашишига йўл қўймаётганларида" исён кўтаришга ҳақли эканликларини исботлаб келмоқдалар (Украинадаги воқеалар). 13 ёшли ўсмирларнинг жағларини синдири ва жинсий аъзоларини кесиб ташлаш эса умуман бошқа нарса. Ақлли амакиларнинг фикрига кўра, халқ сиёсий онгни намойиш қилиши, миннатдорчилик билдириши ва буйруқ берилган жойга бориши керак. Акс ҳолда, у "қонуний сайланган президент" га қарши чиққан Давлат департаменти долларлари учун исломий террорчилар рўйхатига киритилади. Шунда унинг болалари ва аёллари бўғзи кесилади, қариялар эса куйдириб ўлдирилади. Кейин рус люфтваффеси учиб келиб, тирик қолганларни ақлли бомба билан "нуқтали тарзда" йўқ қилди.
Абу Муслим таржимаси