Turmush нашрининг маълумотларига кўра, низо масжид ёнида бошланган. Намоздан кейин икки нафар ёшлар учрашди, улар қишда жанжаллашиб қолиб, милиция ҳам жалб қилинганди (лекин кейинчалик ярашганлар). Улар бу ишни яна эслаб қолдилар ва улардан қайси бири милицияга биринчи бўлиб ариза ёзгани ҳақида баҳслаша бошлашди. Кўп ўтмай, жанжал муштлашишга айланди. Ёшлардан бирига унинг дўсти қўшилди ва улар биргаликда рақибини уриб ташладилар. Натижада, бу кураш миллатлараро тусга эга бўлган оммавий можарога сабаб бўлди – асосан Совет ҳукумати у ерга депорт қилинганидан бери Қирғизистонда яшаб келаётган ахис турклари (месхети турклари) қирғин қурбонлари бўлди.
Милиция 5 июнда жами 31 кишини қўлга олди. Шундан 24 таси ўша куннинг ўзидаёқ қўйиб юборилди. Қолганлар орасида бўлган маҳаллий депутат Қилич Боркоев қирғин ташкилотчиси деб тахмин қилинмоқда. 6 июнь соат 4:30 да қолганлар ҳам қўйиб юборилди. 24.kg нашри бир киши ҳибсда ушлаб турилганлигини аниқлаштирди. Унинг учун эҳтиёт чораси суд томонидан белгиланади.
Воқеа жойига Қирғизистон ички ишлар вазирлиги бошлиғи Кашкар Жунушалиев ва Чуй вилояти ички ишлар бошқармасининг бутун шахсий таркиби етиб келди. Чуй вилояти фавқулодда ваили Туйгунаали Абдраимов дастлаб телеканаллардан бирига изоҳ беришга тайёр эканини айтди. Кейин у атрофидаги журналист аёллардан бирининг юзи унга ёқмаганлигини, шу сабабли у ҳеч ким билан гаплашмаслигини айтди. Кечқурун жанжални бошлаган иккала йигит касалхонада эканлиги аниқланди. Милиция тўқнашув иштирокчиси бўлган томонларнинг бириига ёрдам беришни истагида келмоқчи бўлган қўшни Жаны-Жер қишлоғининг аҳолиси Орокга келишига тўсқинлик қила олди. Бишкек мери Азиз Суракматов хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича оператив штаб йиғилиши ўтказди. Унинг сўзларига кўра, тартибсизликларни пойтахтга кчиришга қаратилган барча уринишлар кескин тўхтатилади. Кечаси Орокга кириш тўхтатилди.
Бугун маҳаллий масжидда можарони ҳал қилиш учун йиғилиш ўтказилиши керак. Унда милиция, мансабдор шахслар ва этник гуруҳларнинг вакиллари иштирок этади.
Умуман олганда, мусулмонлар бир-бирларини табриклаб, бир-бирига садақа беришлари керак бўлган Исломдаги энг катта икки байрамнинг бирида, икки мусулмон халқ ўртасидаги зиддият ҳеч қандай сабабсиз пайдо бўлганини кўриш жуда ачинарли.