loader
Foto

Асабия ва уни енгиш

Жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар: “Асабияга чақирган ёки асабия учун курашган ёки асабия учун жон бераётганлар  биздан эмас”.

“Асабия” каби ҳолатларни кескин қоралайдиган яна жуда кўп ҳадислар бор. Куфрга яқин бўлган ушбу ҳаром амалдан сақланиш учун асабия нималигини билишимиз керак. Бу ишни ҳалолни ҳаром ёки ҳаромни ҳалол, деб қўйишдан сақланишимиз учун жуда зарурдир. Асабияни кўп ҳолларда миллатчилик, деб таржима қиладилар. Бироқ, бу таъриф унчалик тўғри эмас. Миллатчилик – бу янги замон маҳсулоти, Исломгача бўлган жоҳилия даврида биз билган ҳозирги миллатчилик тушунчаси бўлмаган.

Европада миллатчилик турли хил этник гуруҳларни унификациялаш йўлиб билан маданий ва фуқаровий бирдамлик орқали жамиятда ягона миллатни шакллантириш мафкурасига айланган эди. Баъзи истисноларни ҳисобга олмаганда Ғарбдаги деярли барча миллатлар шу йўл билан шаклланган. Жоҳилия давридаги асабия умумун бошқа нарса эди. Жуда кўп араб қабилалари, уруғлари ва аймоқлари ўзаро тўхтовсиз бир-бирлари билан адоватда эди. Хатто, Арабларнинг марказида жойлашган Қурайш ўртасида ҳам ўзаро адоват кучли эди.

Миллатчилик у ёки бу мамлакатда турли хил қабила ва уруғларни бир миллатга айлантиргани каби Ислом ҳам барча араб ҳамда ажамларни бир миллат қилиб бирлаштирди. У асабияни йўқ қилди, Европадаги миллатчилик ҳам баъзи қабилаларнинг асабиясини йўқ қилгани каби.

Шунинг учун ҳам асабия билан миллатчилик бир нарса эмас. Исломда ҳам маълум маънода бир миллатга бирлаштириш (миллатчилик) ғояси бор.

Фарқ шуки, Ислом миллатининг бирлиги инсон омилига эмас, балки илоҳий кўрсатмалар асосидаги муносабатларга асосланади. Биринчи ҳолатда одамлар ўзларининг умумийликларини баъзи омилларга боғласа, масалан, маданият, умумий ўтмиш, тарих ёки келажакка бўлган умумий умид ва ҳакозалар. Исломда эса, одамлар Қуръон ва Суннатга амал қилишларига қараб бирлашадилар:

“Албатта, мўминлар биродардирлар...” (Ҳужурот сураси, 10)

“Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг...” (Оли Имрон сураси, 103).

“Мусулмонлар бир жасад кабидир, агар унинг бир аъзоси касал бўлса, қолганларини иситма олади” (Ҳадис).

Энди асабияни енгишга оид масалаларни кўриб чиқамиз. Куфрда асабия ўзига алоқаси бор нарсалар билан енгиб ўтилади: қабила, уруғ ва этнос. Буларнинг барчаси ягона маданият ва аввалги мансублик ўрнига янги алоқадорлик билан янги миллатлар ичида бекор бўлади. Масалан, бретонлик, провансаллик, гасконлик, бургундлик ва кўплаб бошқа қабилалалардан француз миллати шаклланган. Аввалги халқлар ва уларнинг маданиятлари янги миллат ичига сингиб кетади. Уруғчилик алоқалари ўрнини фуқаролик муносабатлари эгаллайди.

Бироқ Қуръони каримда мазкур муаммоларга нисбатан бошқача мунобатни кўрамиз: “Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик...” (Ҳужурот сураси, 13).

“Ва Унинг оят-белгиларидан осмонлару ернинг яратилиши ва тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлишидир. Албатта, бунда олимлар учун оят-белгилар бордир” (Рум сураси, 22).

“Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари) дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчи зотдир” (Нисо сураси, 1).



Мадинада барпо этилган мусулмонларнинг биринчи давлати мисолида ҳам бу масалада ўзгача муносабатни кўрамиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тузган биринчи Мадина битимида биз мусулмонлар тўғрисидаги қуйидаги сўзларни ўқиймиз:

“Уларнинг ҳаммаси бошқалардан фарқ қиладилар ва битта умматни ташкил этадилар”.

Сўнг ҳужжат давомида муҳожирлар, ансорлар ва аҳли китобларнинг ҳар бир қабиласи санаб ўтилади ҳамда уларнинг ҳар бири тўғрисида “ўз одатларига кўра, ва юқорида кўрсатиб ўтилганидек биргаликда “дия”ни тўлашда иштирок этади ва қабила таркибига кирувчи ҳар бир “тоифа” адолат асосида ва мусулмонларда қабул қилинган ва ақл доирасида урушда асир бўлганларнинг товонини тўлаб уларни қутқариш ишларида иштирок этиши” алоҳида таъкидланган.

Сўнг, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам жамоасининг бутун тарихи давомида мусулмонларнинг “уммат”, “миллат” тушунчасида бирлашганини кўрамиз. Бу албатта Ғарбнинг “миллат” деган тушунчасидан анча фарқ қилади. Бу Ислом миллатида нафақат уруғ, қабила ва аймоқлар, балки улардан чиққан маданиятлар, катта халқлар,  субҳазоралар (субцивилизациялар) ҳам ўзлигини сақлаб қолган. Шу тарзда, бу “миллат”кўп халқлардан ташкил топиб, биз билган жоҳилия давридаги миллатчиликдан тубдан фарқланади.

Энди миллатчилик ва асабия ўртасидаги нисбат тўғрисидаги масалага тўхталиб ўтамиз. Куфр цивилизациясида миллатчилик асабияга қарши эканини тарихдан кўрдик. Бироқ, улар асабияни енгиб ўтгани билан ўзлари асабиягага айланди. Инглиз, француз каби янги миллатлар бир-бирларига нисбатан адоватда бўла бошлади. Европаликлар битта иттифоққа бирлашар экан улар битта ғарб цивилизацияси ичида америкаликлар билан адоватда бўла бошлашди ва ҳоказо.

Жоҳилия миллатчилиги асабияни келтириб чиқарадиган сабабларни йўқ қилса ҳам улар асабияни енгиб ўта олмайдилар.

Исломда қариндошлик алоқалари ҳимоя қилинади, халқлар,  миллатлар сақланиб қолинади. Исломда асабияга ўрин йўқ. Ислом тарғиб қиладиган дўстлик ва душманлик тушунчалари қайсидир тоифа одамларнинг манфаатлари учун бўлмайди, балки Аллоҳ таоло учун бўлади. Қайси маданият, тана рангги, ирқидан қатъий назар, агар у Исломда бўлса, биродардир, ўзга маданият, ўзга ирқ ўзга халқ бўлишининг аҳамияти йўқ. Агар уларнинг ўртасида Исломга алоқаси йўқ бирон бир масала ҳусусида адоват бўлиб, мазкур адоват одамларнинг қандайдир тоифасининг манфаати учун бўлса бу Ислом тақиқлаган асабия бўлади. Дўстлик ва адоват қайсидир тоифага мансублик билан эмас, балки Қуръон ва Суннат асосида бўлиши керак.

 Хўш, асабия нима ўзи? Асабия бу қабила, уруғ, маданиятга мансублик ҳиссиёти асосидаги қандайдир миллатчилик ёки ватанпарварлик эмас. Агар бундай хиссиётлар тақиқланганида Исломда на миллатлар на маданиятлардан асар қоларди. Ислом умматининг тарихи давомида бундай ҳолатлар бўлмаган.

Асабия – маълум бир тоифа, гуруҳлар учун дўст ва душман асосларини шакллантириш. Бу ўзларини ватанпарвар қилиб кўрсатаётган миллатчиларнинг асабияси бўлиши мумкин. Футбол ишқибозларидан ташкил топган мутаассибларнинг асабияси ёки партия, синф, табақа ёки рок мусиқа ишқивозларининг поп мусиқа ишқибозларига қарши бўлган асабияси бўлиши мумкин.

Нафақат миллатчиларнинг асабияси балки юқорида зикр қилинган ва шунга ўхшаш асабияларга ҳам Исломда ўрин йўқ.

Энди асабия билан боғлиқ фойда ҳақида. Ибн Халдун мўғуллар босқини даврида асабиянинг ижобий роли ҳақида ёзган. Мусулмонларнинг иймони заиф бўлган вақтларда айнан араб миллатчилиги асабияси жуда кўпчиликни мудроқдан уйғотган.

Ибн Халдун жамиятшунос (социолог) бўлган ва жамиятшунос каби фикрлаган. Кофир истилочилари билан миллати учун курашиб ўлган одам қиёмат куни мусулмон бўлиб эмас, асабиячи бўлиб туради, деб фикр қилмаган. Бундай асабиядан умматга фойда бўлиши мумкин. Ривоятларга кўра, Аллоҳ ўз динига унда насибаси бўлмаганлар билан ҳам ёрдам бериши мумкинлиги ривоят қилинган. Албатта, бундан ўша одамларга ҳеч қандай фойда бўлмайди.

Баъзилар фойдаси ҳақида гапирадилар. Уни асабиядан чиқариш мумкинми? Жоҳилия ва Куфрда балки бордир. Чунки, асабия тўғри фитратнинг бузуқ кўринишидан бошқа нарса эмас. Сиёсий инстинкт ҳам шундай. Олмонларнинг энг буюк сиёсатшуносларининг бири Карл Шмитт “дўст-душман” тушунчасини сиёсий бўлинишнинг асосий омили деб ҳисоблаган. Дўстлик ва адоват – “ал-аула уа-л бараъа” Исломнинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланиб “ваҳдат дин уа даула” дея динни сиёсийлаштиради. Ушбу тамойил Карл Шмитт ёзган сиёсий дунёқараш асосининг ўздир.

Бироқ ўзи билан ўзгани фарқловчи ҳамда бир инсоний жамоа билан қолганларнинг ҳаммасига қарама-қарши бўлган ҳолда бирдамликни кўзда тутувчи ушбу тамойил аслида инстинкт бўлади. Аллоҳ таолонинг баракасидан мосуво бўлган бу инстикт асабиянинг асл негизи бўлади. Ҳозир биз Аллоҳ таолонинг инояти билан Ягона Аллоҳга итоат йўлини танлаган одамлар ҳақида сўз юритаётганимиз йўқ. Бироқ оддий одам агар у Шариат доирасидан ташқарида бўлса, у асабияда бўлиши керак. Агар олий даражадаги жамоага мансублик ришталари билан боғланмаган одамда асабия бўлмаса, бу одам адо бўлган ёки касал дея хулоса қилиш мумкин. Соғлом одам идентификацияга, ўзиникига тарафдор, ётга қарши бўлишга эҳтиёжи бор.  Биринчи навбатда эркак, чунки аёлларда бу хислат анча заифроқ  намоён бўлади. Сиёсий тамойил музаккар, чунки сиёсатнинг негизи уруш, уруш эса сиёсатдир. Ушбу икки табиий куч асабияда мужассамлашган. 

Шунинг учун ҳам асабия инстинктига эга бўлмаганлар, турли хил пацифистлар, нигилистлар, индивидуалистлар, гедонистлар, умумбашарий қадриятлар тарафдорлари – шак-шубҳасиз ирсий бракдан иборат. Асабиячилардан фарқли ўлароқ уларда ҳатто Исломда трансформация қилиниши лозим бўлган нарсаларнинг ўзи йўқ. Уларда трансформация қиладиган нарсанинг ўзи йўқ. Уларда энг муҳим бўлган иккита –  мансублик ва фарқлаш инстикти йўқ. Адоват уларда нормал ҳолатда ҳам намоён бўлади, ҳолбуки, мансублик ва фарқлаш фақат адоватдан келиб чиқади. Сабабсиз адоватни оқлаш мақсадида миллатчиликни ниқоб қилиб олган маньяклар одатий миллатчилар ўртасидаги фарқ ҳам шунда. Ҳолбуки адоват ўзининг негизида барибир рационал асосланмаган ҳамда инстинктдан иборатдир.

Бугунги кун куфр ва жоҳилия оламининг одамлари асабиячилардан баттардилар. Уларни ҳатто асабиячи деб бўлмайди ва муаммо ҳам ана шунда. Чунки коммунизм, либерализм, нацизм, монархизм ва бошқа турдаги мафкураларга эътирозимиз қанчалик бўлмасин, улардан фақат икки турдаги “измлар” – пофигизм (лоқайдлик) ва эгозимлардан (худбинлик) бадтар ёмонроқдир. Замонавий истеъмолчилар жамиятининг аксарият қисми шунақа лоқайд ва худбинлардан иборат бўлиб қолмоқда.

Фожиа шундаки, уларнинг кўпчилиги Исломни қабул қилган ва Исломга қайтган чоғида ўзлари билан худди шу маҳаллийчилик ва лоқайдлик дунёқарашларни олиб келишмоқда.

Саҳобаларнинг аксарияти, уларнинг энг яхшилари жоҳилия пайтида ўз қабилаларининг миллатчилари, асабиячилар бўлмаганми? Бўлган. Қабила, уруғчилик мафкурасининг учига чиққан тарафдорлари,  гуруҳбозлик тафаккури ва инстинкти эгалари бўлишган. Ўз асабияларини ислом миллатчилигига ўзгартирган бу одамлар бир неча ўн йилликлардан сўнг халқларни кетма-кет Аллоҳ таоло динига бўйсундириб, континентал империяни барпо этдилар. Чунки уларнинг фитратида асабияга, миллатчиликка оид, экспенсив ва сиёсий  инстинкт Исломда янги шаклларда намоён бўлган эди.

Улар Исломгача ҳам лоқайд бўлишмаган. Улар ҳеч қачон дунёни сув босса тўпиғига чиқармайдиганлар тоийфасидан бўлмаган. Негаки улар энг афзал миллат шаклланмаган пайтда ҳам ўз уруғи, қабилалари учун қайғуришган.

Ва бу инстинкт асабияга қараганда анча чуқур. Асабия – ушбу инстинктга сиёсий мезон, яъни негизида “дўст-душман”га ажратувчи мезон илова қилинган. Бу даража – ўзига хос онтологик белгининг олий русумидир. Бу, мисол учун жанггавор, ғояли миллатчи ва национал-социалистни маҳаллийчи миллатчидан ажратадиган фарқидир. Маҳаллийчи ўзининг кимлигини ва у ёки бу умумийликка мансублигини билади. Ғоя билан қуролланган миллатчи ўз ғояси учун ўлишга тайёр. Саҳобалар даврида бунақа одамлар Исломнинг элитаси бўлган, Аллоҳ улардан рози бўлсин.

Юқорида айтиб ўтилгандек, кофирларда асабия кўринишида намоён бўладиган жангавор миллатчилик инстинкти Исломда фақат битта – “ал- уала уа-л- бара’а” шаклида мавжуд бўла олиши мумкин. Бироқ биз маҳаллийчилик ва кундалик деб ҳисоблайдиган ушбу инстинктнинг иккинчи тури ёки ўлчовида аҳвол бошқача.  Албатта, агар биз табиатан сиёсий фарқланишга мойил жангавор фарқланишдан мосуво одамни маҳаллийчилар қаторига қўшсак, бу қандайдир пасайиш бўлиб қолади. Бироқ, инсон табиатига мос даражани оладиган бўлсак кундалик ҳаётга чуқур ботиб кетганмиз ва бундан қочиб қутилишнинг иложиси йўқдек.

Мазкур кундалик, инсоний ва биосоциал даражаги ҳаётда муҳим аҳамият касб этадиган ҳар биримизнинг ўзимизга хос онтологик хусусиятларимиз бор. Булар жинс, ирқ, этнос, уруғ, оила, маҳалла ва шу каби нарсалардир. Буларнинг ҳаммаси тасофидий нарсалар эмас, буларнинг ҳаммаси тақдиримизда битилгандир.

“Ва ер юзида чуқур ишонувчилар учун белгилар бордир. Ва ўзларингизда ҳам. Ёки кўрмаяпсизларми?!” (Зарийат сураси, 20-21).

Биз қаердан келганимизни билишимиз керак. Аллоҳ таоло айтади: “Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик...” (Ҳужурот  сураси, 13)

Агар ўзимизни танимасак бошқаларни қандай таниймиз? Йўқ, биз ўзимизни билишимиз ва ўзлигимизни йўқотмаслигимиз лозим...

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади