loader
Foto

Мусулмонларга казак босқинчилари керак эмас

Татаристон Бош вазири Алексей Песошин казакларга Татаристонга «тартибни муҳофаза қилиш»ни топширмоқда.

Татаристонда республика давлатчилиги (Россия Федерацияси Конституциясида республикалар давлатлар деб аталади, республика конституциясида ҳам худди ундай таъриф берилган) нимага айланганига бундан яхши мисол топиш  жуда қийин.

Казаклар бугунги кунда Рус Православ Черковига содиқлиги ва мансублигини ҳар томонлама намойиш этишга уринмоқда. Нимага унда қуролланган православ гуруҳларга тарихан мусулмон минтақа бўлиб келган ҳудудда «тартибни сақлаш» топширилмоқда? Нима учун, айтайлик, Татаристонда «ғозийлар» ёки Бошқирдистонда «ботирлар», Шимолий Кавказда эса «мужоҳидлар» гуруҳлари ташкил қилиш ва уларга жамоат тартибини қўриқлашни топшириш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди? Ўйлаймизки, битта таклифнинг ўзи учун бугунги кунда терроризмга даъват этиш ёки террорчи жамият барпо этишга тайёрланишда айбланиб, ҳибсга олиниш мумкин. Албатта, агар кимдир нима учун бундай қилиш мумкин эмаслигини тушунтиришни лозим топса, «Россия – дунёвий давлат» ва унда «жамоат тартибини сақлаш»ни ҳарбийлаштирилган диний ташкилотлар эмас, «ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари» амалга ошириши лозим деб айтилади.

Бироқ бу фақат мусулмонлар ташкилоти билан боғлиқ. Православлар учун эса - Татаристонда! – 2020 йилга қадар Россия давлат сиёсатини ривожлантириш Стратегиясини Татаристонда 2019-2020 йилларда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Режаси тасдиқланмоқда.

Иккинчидан, шу кунларда қатор жамоат бирлашмалари, жумладан, ПАРНАС мухолифатчи партияси Яков Свердлов томонидан 1919 йил 24 январда имзоланган казакликликни тарқатиб юбориш ҳақида буйруқ имзолангани 100 йиллиги мустақили билан казакларга ҳамдардлик билдирди.

Очиғини айтганда, биринчи турдаги янгиликлар шароитларида казакликка ҳеч қандай ҳамдарлик билдиришга ҳожат йўқ. Ҳозирги казаклар бутун мамлакат бўйлаб мухолифатчилар тадбирлари ва норозилик ҳаракатларини ҳайдаш учун фойдаланилаётган бир пайтда  мухолиф партиядан бундай сўзларни кутиш ғалати бўларди.

Бироқ шуни айтиш кераки, барча казаклар номидан сўзга чиқишга даъвогарлик қиладиган қатор арбоблар «жамоат тартибини сақлаш» уларга топшириладиган казакларнинг айнан шундай хулқ-атворига қарши чиқмоқда. Хусусан, большевикларга қарши кураш қаҳрамонлари, жумладан, Иккинчи жаҳон уруши вақтида сталинча режимга қарши курашган атаман Краснов хотирасида Еланск станицасида барпо этилган мемориали учун таъқиб қилинаётган машҳур диссидент Владимир Мелихов. У берган интервьюлардан бирида 90-йилларда казакликни тиклаш учун ҳаракат ўз мустақиллиги ва маданиятига эга бўлишни истаган казак халқини тиклаш учун миллий ҳаракат сифатида бошлангани, оқибатда Кремль қандай қилиб унинг попугини пасайтиргани ва ўзининг қатағон қуролига айлантиргани ҳақида гапириб берди. Бир муддат аввал шунга ўхшаш баёнот билан инқилобдан олдинги муҳожир казаклар уруғи вакили атамани Алексей Келин ҳам чиққан бўлиб, у чекистлар ҳукумати рухсат берган казак ташкилотларида (реестр казаклари) иштирок этмасликка ва турли, жумладан, миллатлараро низолар уйғотишга қаратилган қалтис ҳаракатларни қўллаб-қувватламасликка чақирди.

Шу муносабат билан, албатта, зиддиятли туйғулар пайдо бўлади. Бир томондан мусулмонлар халқлари «реестр казаклари»ни эмас, балки рус империясининг агрессив ва геноцид сиёсатининг авангардида қилич ва олов билан уларга қарши урушган казаклар уруғини ёқтириш учун ҳеч қандай асослари йўқ. Бошқа томондан, шуни тўғри тушуниш керакки, тарих бу жуда мураккаб жаарён, кечаги жаллодлар қурбонга, қурбонлар эса жаллодга, дўстлар эса душманларга айланадиган империялар тарихи эса икки карра мураккаб саналади, шу сабабли унга фақат ўтмиш нуқтаи назаридан, балки бугунги куннинг ва келажакнинг нигоҳи билан қараш керак. Бу чор Россиясига хизмат қилган халқ сифатида ўзлари советлар Россиясининг босими остида қолган казаклар тарихига ҳам, худди казаклар каби «ер ва эрк эвазига» ушбу империя қурилишида иштирок этган қатор мусулмон халқлар тарихига ҳам тааллуқли...

Шу нуқтаи назардан, ҳозирги режим мақсадларида КГБ-РПЧ ҳарбий гуруҳларидан фойдаланишга қарши чиқадиган казак ватанпарварларининг позициясини қўллаб-қувватлаш, жумладан, мусулмонлар манфаатларига ҳам мос келади. Ҳозирги режим «рус дунёси» ҳам жойда зўрлаб ўтказиш учун жалб қилаётган «казак»лар – ясама казаклар бўлиб, уларнинг орасида асл казакларни, шу каби, «рус дунёси» апологетлари орасида ҳам этник русларни кундузи чироқ ёқиб ҳам топиш қийинлигини тушунтириш лозим.

Бироқ қуруқ бу амалий хулосалар ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Қуролланган казаклик, реестрлар казаклари бўладими, этник казакларми, мусулмонлар ерларида, жумладан, РФ расмий дунёвий давлати  таркибидаги туб жойли мусулмон халқлар республикалари ҳудудларида уларга жой йўқ. Улар Дон атрофидаги ерларда ўзларининг мустақиллигини тиклаш учун курашсин ёки ҳамонки бегона юртга келиб қолган экан, оддий ватандошлик уюушмалари шаклида ўзининг этник маданиятини тиклаш билан шуғуллансин. Лекин хоч ва қамчин кўтариб ва форма кийиб олган казаклар мусулмон ерларида ўз тартибини ўрнатишга ҳаракат қиладиган бўлса, уларга нисбатан келиб чиқишларидан қатъи назар, босқинчиларга каби муносабатда бўлишларини билиб қўйишсин.

Интернетдан

Абу Муслим таржимаси