loader
Foto

Рус миллатчилиги

Хусусан, 1990-йилларнинг биринчи ярмида «коммунист-ватанпараварлар» қўлдан чиқарилган позицияларини қайтариб олди, уларга қаршилик қилган «миллатчи-ватанпараварлар» муҳитида эса бир нечта мустақил гуруҳлар узил-кесил шаклланди.

Бу жараёнга тавсиф бериш ва замонавий рус миллатчилиги типологияси эҳтимолий вариантларини таклиф қилишдан олдин 1991 йилдан 2005 йилгача бўлган даврда академик ва оммавий дискурснинг асосий хусусиятларига тўхталиб ўтамиз.

Академик дискурсдаги вазият

1990-йиллар бошлангунча Россия жамиятшунослигида «марксизм-ленинизм» мафкураси белгилаб берган ақидалар ҳукмронлик қилган. Маъқулланадиган «пролетар интернационализм» ва «совет ватанпарварлиги»га априори маъқулланмайдиган «буржуа» («майда буржуа») миллатчилиги қарши қўйилган. Вазият Валерий Тишков, Алексей Миллер, Леокадия Дробижева ва Виктория Коротеева нашрларининг пайдо бўлиши билан вазият ўзгарди. Улар «миллатчилик» атамасини меъёрий бўшатишни амалга оширишга эришди: бу ерда у баҳолаш кўрсаткичи сифатида эмас, балки сиёсий-мафкуравий кўрсатмаларини белгилаш, ижтимоий аҳамияти ва ахлоқий коннотацияни белгилаш учун фойдаланила бошлади.

Бироқ академик мунозараларнинг оммавий таъсири одатий тилда сақланадигандак, у қадар юқори эмас, афтидан, «миллатчилик» сўзининг салбий мазмуни сақланиб қолади.

Афтидан, академик дискурсга кўрсатиладиган таъсирнинг ягона намоён бўлиши – жамиятдаги мунозараларда «сиёсий миллат» тушунчаси намоён бўлишидир (мос равишда тарихий-маданий жамият сифатида «этнос» ва фуқаролик ҳамжамияти сифатида «миллат» ўртасидаги фарқ).

Тармоқда миллатчилик ҳақидаги академик нашрлар жойлаштириладиган иккита ресурс мавжуд: www.nationalism.ru ва www.nationalism.com. Бу сайтларнинг биринчиси – РФА Этнология ва антропология институти томонидан қўллаб-қувватланадиган тадқиқотчилик сайти, иккинчиси – ўзини ушбу мафкура тарафдорлари деб атаган шахслар томонидан яратилган тарғибот сайти.

Оммавий дискурсдаги вазият

1990-йиллар давомида «ватанпарварлик», «миллат», «миллий манфаат», «миллий айнан ўхшашлик» каби сўзларга мазмун бериш ҳуқуқига даъвогар – бир томондан коммунист-ватанпарварлар (қизиллар), бошқа томондан эса, «миллатчи-ватанпарварлар» (оқлар ва пуштилар) бўлган. Миллатчилик оппозициясида «халққа қарши режим»да «жигарранг» таркибий қисм ҳам бўлган, лекин у асосий ўйинчилар томонидан ошкора маргинал сифатида писанд қилинмаган. Расмий ҳукумат ва либерал оппозицияга келадиган бўлсак, уларнинг иккаласи ҳам мунозаралардан қочган.

2000 йилдан кейин, яъни Ельцин маъмуриятининг Путин маъмуриятига алмаштирилиши билан қуйидаги ўзгаришлар рўй берди.

(а) ҳукумат илгари профессионал «ватанпарварлар» эгаллаб турган майдонда фаол роль ўйнай бошлади. У ўзини либерал деб кўрсатишни бас қилди (иқтисодиётда либерализм сиёсати давом эттирилишига қарамай) ва рақиблари – миллатчилар секторининг «оқлар» қисмининг ҳам, «қизиллар»нинг ҳам рамзлари ва риторикасини ўзлаштира бошлади.

(б) номланиш ҳуқуқи учун курашга либералларнинг бир қисми қўшилди. Кечагина ватанпарварлик бу – дилдаги туйғу, ундан инструментал мақсадларда фойдаланиш номаъқул эканлигидан келиб чиққан сиёсатчилар ва интеллектуаллар миллий туйғуларнинг кучли мобилизацион салоҳиятини англаб етади ва уни ўз хизматига олишга ҳаракат қилади.

(в) сиёсий майдонда экзотик мафкуравий гибридлар пайдо бўлади. Афтидан, айнан уларнинг ўзгариб турадиган эклетиклиги уларнинг жалб этувчанлиги бўлиб хизмат қилади (гап нафақат «қизиллар»ни «пуштилар» ва «жигарранглар» билан бирлаштирадиган «Ватан» блоки  ҳақида, балки «православ-фундаменталистик» ва ультрасўллар риторикани уйғунлаштирадиган Миллий стратегия бўйича Кенгаш каби тузилма ҳақида боради, бунда ушбу уйғунлашув баъзида битта шахс тимсолида гавдаланади (масалан,  С. Белковскийда).

Коммунист-ватанпарварлар

Коммунист-ватанпарварлар феномени совет режимининг барбод бўлишига реакциядан келиб чиққан. Расмий коммунистик мафкура 1980-йиллар охири ва 1990-йиллар бошларида ишонч кредити йўқотган, унинг тарафдорлари замона даъватига жавоб бериш заруратига дуч келди. Бундай жавоб Г.Зюганов бошчилигидаги КПРФ мафкурачилар томонидан таклиф этилган.

Коммунистлик-ватанпарварлик мафкураси догматик (сталинча) марксизм-ленинизм ва асосан этатик-империяча характерга эга бўлган, лекин этрикмиллатчилик элементлари унга бегона бўлмаган миллатчилик гибридини ифодалайди. Ушбу ғоявий гибриднинг асосий хусусиятлари қуйида келтирилган.

Ксенофобик-шовинистик обертонларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг далиллар келтириб исботлашдаги ролини доимий равишда кучайтириш. Коммунистик намунадаги ватанпарварларнинг дастурий баёнотларидан аста-секинлик билан пролетар интернационализми томон ортиқча такаллуфлар чиқиб кетмоқда, лекин «сионизм капитали» ва Россиянинг бошқа ошкора ва яширин душманлари томон кескин қоралайдиган фикрлар тобора сезиларли бўлиб бормоқда. Ушбу ўзгариш нафақат КПРФ етакчилари сафсаталарида, балки коммунистических идеалларнинг нисбатан мослашувчан тарафдорлари – хусусан, В. Анпиловнинг чиқишларида ҳам кузатилмоқда. Зюгановчилар ҳам, анпиловчилар ҳам ёт унсурлар (яҳудийлар, кавказликлар, муҳожирлар) ва Россиянинг душманларига (жаҳон саҳнаси ортидаги кучлар) қарши электоратни ушлаб қолишда зарурий элемент эканлигини тушуниб етган.

Насронийликни ўзлаштиришга ҳаракатлар. Зюганов ва унинг маслакдошлари китобларида социалистик ва насронийлик ғояларининг ички уйғунлиги ҳақида фикрлар келтирилади. Исо Масиҳ тенглик ва ижтимоий адолатни тарғиб қилгани учун, бу мантиққа кўра, у биринчи коммунист деб ҳисобланиши мумкин. Социализм/коммунизмнинг рус миллий менталитети билан уйғунлиги ҳақида тезис. Социалистик ғоя коллективизми «умумийлик» туридан бошқа бир нарса эмас. Жанговар атеизмни тарғиб қилган Лениндан кўра патриархат институтини қайта тиклаган ва 1941 йил халққа "ака-укалар ва опа-сингиллар" сўзлари билан мурожаат қилган диний семинарий битирувчиси Сталин афзал кўрилади.

Ғарбнинг Россияга нисбатан душманлик ғоясининг жадал ривожланиши ва Россия-Ғарб қарама-қаршилигининг маданий-тамаддун атамаларидаги талқини.

Большевиклар раҳнамоларининг Россия давлатчилиги бунёдкорлари сифатида тасвирланиши. Романовлар империяси чегаралари доирасида миллий ҳудудни тиклашга қаратилган қадамлар Ленин томонидан қўйилган бўлиб, у бошлаган ишларни Сталин якунлади.

Рус коммунизмини миллий мафкурага мос равишда бирор услубга келтиришда айниқса, Сергей Кара-Мурза фаоллик кўрсатган. Сўнгги йилларда унинг китоблари маргинал партия атрофидаги адабиётлар доирасидан чиқиб, ўзига хос бестселлерга айланди. Оммавий ўқувчиларни қамраб олишга эришилган ғоялар доираси «социалистик державачилик» формуласи билан ифодаланиши мумкин. СССР Россиядан мерос бўлиб қолган буюк давлатгина эмас, социализм тамойиллари асосида қурилган, демак, чор режимидан фарқли равишда, оддий халқ манфаатлари ҳақида қайғурган давлат бўлган.

Коммунистик-ватанпарварлик ғояларини ифодалаш учун ҳозирги кунда: «Советская Россия» (адади катта нашр, бутун мамлакат бўйлаб чакана сотувдан ҳам, обуна бўйича ҳам тарқатилади); «Правда» (моҳиятан, тарғибот варақасига айланган); «Правда России»; «Дума» (Москва шаҳар думасида КПРФ фракцияси органи) газеталари; «Правда.RU» ахборот портали ва КПРФ расмий сайти хизмат қилади.

В. Анпиловга эргашадиган ультрасталинчилиар нуқтаи назарини мунтазам равишда чоп этилмайдиган ва яхши сифатда босилмайдиган «Дуэль» газетаси ифодалайди. "Яҳудий-масонлар" ва уларнинг "дум"ини фош қилишлар сони бўйича  бу – мазмунан "қизил" ҳисобланган нашр – ҳозирги кунда кўпчилик "жигарранг" нашрлардан ортда қолмайди.

Анъанавийчилар ва «ватанпарварлар»

Некоммунистик оқимдаги миллатчилар лагери хилма-хилдир. Унда аввалбошдан икки позиция ўртасида қарама-қаршиликлар мавжуд бўлиб, уларни анъанавийчилар (оқлар) ва «ватанпарварлар» (пуштилар) сифатида белгилаш мумкин. Бу қарама-қаршилик 1960-1970-йилларда, А.Солженицын, И. Шафаревич ва Л. Гумилев сиёсий-мафкуравий қарашлардан қатъи назар, рус миллатчиларининг қаҳрамонлари бўлган пайтларда ҳали ошкора эмасди. Бироқ бу 1991 йил август воқеаларидан сўнг очиқ-ойдин кўзга ташлана бошлади.

Анъанавийчилар ва «ватанпаоварлар»ни бир-биридан ажратиб турадиган чизиқ энг аввало, «тарихий Россия» ва совет режими ўртасида изчиллик масаласи орқали ўтади. Анъанавийчилар учун большевизм тарихий ҳодиса ва жараёнлар узлуксизлигининг ҳам сиёсий, ҳам маданий жиҳатдан кескин узилишини англатарди. 1917 йил октябрь инқилобидан кейин мамлакат билан рўй берган воқеалар ҳақиқий ҳалокат бўлиб, бунинг натижасида буюк давлатчилик ва буюк маданият деярли тўлиқ вайрон қилинди. «Ватанпарварлар»нинг большевизмга қарашлари бу қадар узил-кесил эмас. 1917 йил воқеаларининг ҳалокатли характерини тан олган ҳолда, улар Россия тарихида советлар даврини бундан олдинги даврнинг асосий қадриятларини асраб қолиш ва сақлаш атамаларида кўриб чиқишга мойиллик билдиради.

Ушбу чегаралаш билан анъанавийчиларни «ватанпарварлар»дан ажратиб турадиган бошқа жиҳатлар ҳам белгиланган. Агар анъанавийчилар амалда ўзини 1917 йилдан сўнг Россияни тарк этган зиёлилар билан бир деб қарйдиган бўлса, «ватанпарварлар» ўзини муҳожирларга қарши «реалистлар» ва уларнинг замонавий Россия воқелигини билмайдиган ва шу сабабдан риторизм ва патронажга мойил бўлган авлодларига қарши «идеалистлар» сифатида қўяди. Анъанавийчиларнинг изчил антикоммунизми антисталинизмга олиб келади, бу эса «ватанпарварлар»нинг бир қисмида Сталин фигурасини муқаддаслаштириш ва бошқа бир қисмида эса сталинизмга сабр-тоқатли муносабат кескин фарқланишига сабабчи бўлади.

Рус анъанавийчилигида асосий фигура - Александр Солженицын. Унинг таъсири энг авжига чиққан давр 1990-йилларнинг бошларига тўғри келади. Келгусида у расмий ҳукумат томонидан писанд қилинмайдиган ва уни (а) «либерализм», (б) Ғарбга нисбатан танқид етарли эмаслиги, (в) Сталинга кескин салбий муносабат учун кечира олмайдиган кўпчилик миллатчи-ватанпарварлар томонидан рад қилинадиган периферияга фаоллик билан чекинади.

Солженицын билан бирга анъанавийчиликнинг бошқа тарафдорлари ҳам маргиналлаштирилади. Уларнинг ўз босмахонаси йўқ эди, бу эса уларни асосан бошқа нуқтаи назарларни баён қиладиган нашрларда чоп этилишга мажбур қиларди.

Замонавий тупроқшуносликнинг илк раҳнамолари «қишлоқи-ёзувчилар» бўлган (Владимир Солоухин, Василий Белов ва б.). айнан 1970-80-йилларда «Наш современник», «Молодая гвардия» ва, маълум даражада, «Москва» журналлари таҳририялари атрофида бирлашган совет ёзувчилари орасида ватанпарварлик ғоясининг бўлғуси рецептлар ишлаб чиқила бошлади. Юқоридан мажбурлар қабул қилдириладиган коммунистик ақидаларга мойил бўлмаган «қишлоқилар»дан ташқари, бу доирага расмий афсоналар доирасида ўзини жуда яхши ҳис қилган «ёзувчи-фронтовиклар» ҳам кирган (Юрий Бондарев ҳамон «Наш современник» таҳрир ҳайъатига киради).

Ватанпарварлар мафкурасининг асосини қуйидаги қоида ташкил қилади: давлат сиёсати рус халқининг манфаатларига жавоб бериши лозим. мамлакат ичида бу рус миллатига мансуб бўлмаган гуруҳларнинг ҳукуматдан ўрин олиши ва ижтимоий ресурсларга эга бўлишини чеклаш, мос равишда, русларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий-рамзий соҳаларда устунлик қилиши учун шароитлар яратини англатарди. Ташқи сиёсат соҳасида бу ғарб билан яқинлашишга олиб борадиган йўлдан воз кечишни англатарди.

Ватанпарварлар мафкурасининг турли вариантлари совет даври талқинидаги тафовутлардан, хусусан, совет рамзларини ўзининг семантика тизимига киритиш усулларида вужудга келади. Масалан, «Молодая гвардия» доирасида «Наш современник» доираси учун хос бўлган рамзлар хуш кўрилмайди («Наш современник» таҳрир ҳайъатига С. Г. Кара-Мурза кириши бежизга эмас).

Ҳозирги кунда ҳам фаолият юритаётган « ватанпарварлар» фахрийлари - Станислав Куняев, Владимир Бондаренко, Валентин Распутин. Улардан кейинроқ кириб келган шахслар орасида Валентина Чеснокова ва Михаил Назаровни ажратиб кўрсатиш мумкин. В.Ф. Чеснокова « ватанпарварлар» миллатчилигининг секуляр, М. Назаров эса - православ-фундаменталистик йўналишини ифодалайди. Биринчи йўналиш доирасида православиега миллий давлатчилик қурилишида муҳим, лекин ҳал қилувчи бўлмаган роль ажратилади. Миллий нажотнинг салоҳияти рус "ментал коди" нинг ўзига хос хусусиятларидан иборат (беғаразлик, фидокорлик, коллективизм, давлат ҳукуматини муқаддаслаштириш). Иккинчи йўналиш доирасида православиега қайтиш ва «православ монархияси» ўрнатиш миллатнинг сиёсий ва маданий жон сақлашининг зарурий шарти сифатида кўриб чиқилади.

Православ-фундаменталистик « ватанпарварлар» майдонида дьякон Андрей Кураев жуда катта фаоллик кўрсатди. Сермаҳсул матнлар яратувчи А.Кураев серғайрат ижтимоий фаолиятни ҳам амалга оширади. У ўз асарлари ва ғояларини, шунингдек, айрим маслакдошларининг ғояларини реклама қилиш билан «Человек и его вера. Православный форум Андрея Кураева» (www.kuraev.ru) сайтида шуғулланади. Секуляр « ватанпарварлар» орасида Георгий Гачев, Юрий Бородай, Александр Панаринни ажратиб кўрсатиш лозим. Институционал жиҳатдан турли йўналишдаги « ватанпарварлар» қуйидаги структураларда қўним топган (юқорида айтиб ўтилган учта журналдан ташқари): Славян маданияти ва ёзма ёдгорликлари Фонди; «Литературная Россия» ҳафталиги; «Русский дом» журнали; «Радонеж» радиостанцияcи ва «Народное радио»даги «Русский дом» дастури, шунингдек, бошқа кўплаб маргинал нашрлар (масалан, «Русский вестник», «Русь державная» газеталари ва ҳ.к.).

Телеэфирда « ватанпарварлар» узоқ вақт мобайнида ТВЦ каналида «Московия», «Русский дом» ва «Русский взгляд» (ҳозирги пайтда ёпилган) дастурларида ифодаланган; 2005 йилнинг июлидан бошлаб «ватанпарварлар» «СПАС» православие каналида (НТВ+) эфирга эга бўлдилар.

Тармоқ ресурслари: «Благовест-инфо» диний ахборот агентлиги (www.blagovest-media.ru; www.blagovest-info.ru), «Православное информационное агентство Русская линия» (www.russk.ru); «Правая.ру» православ таҳлил сайти (www.pravaya.ru); (www.apn-nn.ru) сиёсий янгиликлар агентлиги (Миллий стратегия Институти лойиҳаси, АПН-НН Нижегород сиёсий янгиликлар бўинмасига эга (www.apn-nn.ru)); «Росбалт» ахборот агентлиги (www.rosbalt.ru), «Русская цивилизация» сайти (www.russtrana.ru).

Коммунист-ватанпарварлар ва «тупроқшунослар»нинг бир-бири томон ҳисоботи: нима учун улар бирлаша олмайди

Коммунист-ватанпарварлар ва « ватанпарварлар» фикрлашига умумий йўналиш – либерализмга қаршилик ва Ғарбга қаршилик хосдир. Бироқ агар уларнинг биринчилари учун Ғарб либерилизм у ердан келиб чиққанлиги сабабли манфур ҳисобланадиган бўлса, «ватанпарварлар» учун либерализм Ғарбдан келанлиги учун манфур ҳисобланади.

Коммунист-ватанпарварлар ва «ватанпарварлар»ни Россия учун энг мос келадиган сиёсий тизим ҳақидаги тасаввурлар бир-бирига яқинлаштиради. Авторитаризмнинг у ёки бу шакли («автократия», «миллий диктатура»). Улар бир-бири билан келиша олмайдиган банд: уни тиклашга интилиш лозим бўлган идеал идентификация тузумдир. Коммунист-ватанпарварлар учун бундай идеал совет режими ҳисобланади, «ватанпарварлар» нигоҳида эса бу режим православие билан алоқаларни узишни англатади ва шу сабабдан мақсадли йўналиш бўлиб хизмат қила олмайди. Коммунист-ватанпарварларнинг рус-православие анъаналарига хўжакўрсинга мойиллиги уларда Дзержинский ва коммунистик режимнинг бошқа рамзлари олдида юқори даражадаги илтифот билан уйғунлашади, бу эса ушбу рамзларнинг аксарият «ватанпарварлар» томонидан агрессив инкор қилинишига зид келади.

Шундай қилиб, уларнинг ўзаро яқинлашувида чегара мавжуд. Коммунистлар, миллатчилик дискурси бўйича қандай ҳаракатларни амалга оширмасин, маневр қилиш учун жуда чекланган майдонга эга. Зюгановчилар, хусусан, жаҳон пролетариати раҳнамосининг танасини Мавзолейдан олиб чиқиш ва православ маросимларига кўра дафн қилишга тайёр эмас. Улар ўз тарафдорларининг катта қисмини йўқотмаган ҳолда ўзлари учун асосий саналган бир қатор ғоялардан воз кеча олмайди. Коммунистлар учун марксчи-ленинчи бўлмай қўйиш миллатчи оппозиция уммонида ғарқ бўлишни англатади.

«Қизиллар» дастурини «оқлар» ва «пуштилар» дастуридан ажратиб турадиган яна қатор жиҳатларни ажратиб кўрсатиш ўринли. Коммунист-ватанпарварлар федерализмни сақлаб қолиш тарафдори, «ватанпарварлар» (анъанавийлари ҳам) эса федерализмни унитар тузум фойдасига ўзгартиришни зарур деб ҳисоблайди. Коммунист-ватанпарварлар «федерал кўпмиллатли давлатни мустаҳкамлаш»ни ўз мақсади сифатида эълон қилади, бу эса уларнинг жамият ҳаёти барча даражаларида русларнинг устунлик қилишини таъминлаш зарурлиги ҳақидани «ватанпарварлар» тезисни қабул қилишга тайёр эмаслигини англатади. Ўз ватанпарварлигини намойиш этган ҳолда коммунистлар рози бўлиши мумкин бўлган максимум бу – унинг натижасида «давлатни ташкил қиладиган миллат» кўпчиликни ташкил қиладиган ҳукумат структураларида пропорционал вакиллик жорий қилишни суст қўллаб-қувватлашдир. Бироқ зюгановчилар «Рус халқи ҳақида қонун» ташаббусини илгари суришдан чўчийди, чунки бу уларни этник камчиликларнинг электорал кўмагидан маҳрум қилади.

Коммунист-ватанпарварлар «тупроқшунослар» лагеридан ўз иттифоқчилари билан учрашадиган ва унда коммунизмнинг православие билан бирлашуви турли вариантлари муҳокама қилинадиган форум сифатида «Народное радио», шунингдек, юқорида айтиб ўтилган «Советская Россия» иштирок этади.

Коммунист-ватанпарварлар оппозициясининг эволюцияси. Посткоммунистлар

Коммунист-ватанпарварлар мафкураси унинг кўплаб собиқ тарафдорлари учун жуда тор бўлиб чиқди. Улар КПРФ МҚ маъқулламайдиган ғоялар билан экспериментлар амалга ошира бошлади. Уларни посткоммунистлар деб атай қоламиз. Бундай кишилар қаторига Зюганов партиясидан чиққан ва «Духовное наследие» ҳаракати бошқарувини ўз қўлига олган Алексей Подберезкин киради. Подберезкин биринчилардан бўлиб Империя рамзидан фойдалана бошлади. Империя унинг нуқтаи назарида инқилобдан олдинги ва инқилобдан кейинги Россияни бирлаштириши лозим эди; Подберезкинга кўра, социалистик анъаналар – миллий мероснинг худди насронийлик каби бир қисмидир. А. Подберезкин концепциясини С. Кара-Мурза назариясидан сталинизмга қаратилган эътиборни социалистик ғоянинг «лейбористлар» вариантига алмаштириш фарқлайди. Қолаверса, бундай тактик фарқлар «тафтишчи» Подберезкиннинг қовоқбош коммунистлар билан ҳамкорлик қилишига халақит бермайди. Подберезкин фонди томонидан чиқарилган китоблар серияси коммунист-ватанпарварлик йўналишидаги муаллифларнинг мақолалари ва китоблари ҳам эълон қилинадиган тармоқ «Библиотека думающего о России» кутубхонасида (www.patriotica.ru) жойлаштирирали.

Посткоммунистлар қаторига Александр Прохановни ҳам киритиш мумкин бўлиб, у узоқ вақт «Национально-патриотический фронт России» (НПСР) номинал раҳбари Г.Зюганов саналиб келганига қарамай, бу ташкилотнинг бош раҳнамоси бўлган. 1980-1990-йилларда Проханов барча ватанпарварларни бирлаштириш мақсадида кўзлаган умуммиллий газета лойиҳаси билан чиққан. 1993 йилгача бу газета «День» деб, ундан кейин эса - «Завтра» деб аталган. 1993 йил октябрь воқеаларидан ҳам олдин бу ерда Руслан Хазбулатов (ўша пайтлар Олий Кенгаш раиси) ва Валентин Зорькиннинг (ўша пайлар Олий суд раиси) «рус ғояси» мавзусидаги интервьюлари чоп этилган. 1994 йил РФ собиқ вице-президенти Александр Руцкой ва Валентин Зорькин «Завтра» газетасида умумий ватанпарварлик фронтининг истиқболлари ҳақида биргаликдаги фикрлари билан чиқди. Бироқ А. Прохановнинг  эклектизми ва яхши-ёмоннинг фарқига бормаслиги иккала лагерь таркибида кўплаб ватанпарварларни қочириб юборди. Коммунист-ватанпарварлар матбуотида у қатъий тамойилга эга эмаслиги учун, аксарият «ватанпарварлар» томонидан эса – ҳаддан ортиқ «қизил» эканлиги учун қораланди. Оқибатда сўнгги ўн йил давомида «Завтра» бу ҳолат уларни хижолатга қўймайдиган шахслар учун минбарга айланиб қолди.

Ниҳоят, посткоммунистлар гуруҳига Сергей Глазьевни ҳам киритиш мумкин. Гарчи унинг Давлат думасида КПРФ фракцияси билан иттифоқи (худди ўз вақтида дастлаб Гайдар маҳкамаси, сўнгра Александр Лебеднинг Хавфсизлик кенгаши билан бўлган ҳамкорлик каби) дунёқарашни ифодалашдан кўра кўпроқ тактик юриш деб аташ мумкин бўлсада, маълум бир ғоявий маслаклар С. Глазьевда кўзга ташланади. С. Глазьев унинг асосида «Коммунистлар - Аграрийлар - Ватанпарварлар» сайловдан олдинги (ташкил топмаган) коалицияни бошқаришга ҳаракат қилган дастур қуйидагиларни ўз ичига олган:

- энергетика ресурслари экспортидан олнадиган қўшимча даромадни аҳоли ўртасида тақсимлаш,

- миллий ишлаб чиқарувчини давлат томонидан кенг қўллаб-қувватлаш,

- яқин хорижда Россияга содиқ бўлган аҳолини фаол қўллаб-қувватлаш (хусусан, Абхазия ва Жанубий Осетияда).

Шуниси ҳам диққатга сазоворки, С. Глазьев унинг моҳияти жамият ҳаётида анъанавий динларнинг иштирокини қонунчилик билан белгилаб қўйишдан иборат бўлган «Давлат ва черковнинг ижтимоий шериклиги ҳақида» қонун лойиҳасининг муаллифларидан бири саналади (гап биринчи навбатда, православие, шунингдек, ислом, буддизм ва иудаизм ҳақида боради – ушбу дин вакиллари зия яшайдиган жойларда боради).

Ватанпарварликлик ғоялари синтезига бошқа даъвогарлар

Коммунист-ватанпарварлардан ташқари синтетик ватанпарварлик ғоясини ифодалашга бошқа даъвогарлар ҳам майдонда  фаол ҳаракат қилади. Бу ерда тўртта асосий гуруҳни ажратиб кўрсатиш мумкин.

«Жириновскийчилар»

В.Жириновский ва унинг тарафдорлари позициясини қуйидаги жиҳатлар тавсифлайди:

- антикоммунизм; Жириновский ва унинг тарафдорлари умуман ҳар қандай «сўл ғоялар»дан, хусусан, коммунистлардан ўзини олиб қочади;

- намойишкорона авторитаризм ва милитаризм (Россия учун мос келадиган бошқарув шакли – ҳарбий диктатура, тарихий идеал – генерал Корнилов);

- ёлғондакам агрессивлик ва ҳаддан ташқари буюк державачилик (Жириновский шиорлари орасида – Россия ҳудудини 1913 йил чегараларида тиклаш, яъни Польша ва Финляндияни қўшиб олиш, шунингдек, СССРдан жанубдаги минтақаларда империя назорат ўрнатиш) (қ. унинг шов-шувли «Последний бросок на Юг» китоби).

Жириновский тарафдорларининг миллатчилиги ва империализми симуляция характерига эга. Уларнинг шиорлари ва оммавий чиқишлари, қоидага кўра, шу қадар жанжалли ва нореалистик бўладики, исталган диққатли кузатувчига уларнинг функционаллиги кўрниб туради: улар амалга ошириш учун эмас, балки ЛДПР етакчларига ахборот майдонида ушланиб қолиш учун эълон қилинади.

«Янги евросиячилар»

Евросиёчилик – рус миллатчилари томонидан тушуниладган кўринишда – масиҳий империализм вариантини ифодалайди. «Евросиё» бу ерда тарихий вазифаси Евросиё материгининг кўп сонли халқлари учун ривожланган тортиши маркази ҳамда бир томондан, «атлантчиларга» (Шимолий Америка ва Ғарбий Европа), иккинчи томондан - Хитойга қарши турадиган геосиёсий марказ бўлиб хизмат қилишдан иборат бўлган Россия империясининг эвфемизми сифатида намоён бўлади.

Расман бугунги евросиёчилик тарафдорлари ушбу атамани 1920-йилларда таклиф қилган рус муҳожирлиги олимлари ва ёзувчиларининг асарларига  таянади (П. Сувчинский, П. Савицкий, Н. С. Трубецкой), бироқ уларни юзага келтирган ва уюштирган асосий манба бўлиб Л.Гумилевнинг «Этногенез и биосфера земли» асари хизмат қилди (1979). 1980-йилларда «православ-славян» ва «туркий-мусулмон» маданият асосларининг синтези сифатида Россия тамаддуни ҳақидаги ғояларни ривожлантиришга совет ёзувчилар Иттифоқининг айрим арбоблари  (масалан, 2001 йил вафот этган Вадим Кожинов) қизиқиб қолди.

Ҳозирги пайтда ушбу брендни Александр Дугин монополлаштиришга уринмоқда. Бироқ ушбу атамага оммавий дискурснинг бошқа қатнашчилари ҳам даъвогарлик қилаётгани сабабли биз Дугин ва унинг тарафдорлари дастурини «янги евроосиёчилик» деб атаймиз. Ташкилий жиҳатдан Дугин издошлари «Международное Евразийское движение» (www.eurazia.org) ташкилотига бирлашган. Диугинчилар ёш авлоди ўзининг структурасини ташкил қилган - «Евразийский союз молодежи» худди шу сайтдан тақдим этилади.

Дугин билан у етказиб бераётган матнлар ҳажми борасида ҳеч ким мусобақалаша олмаса керак (ваҳоланки, уларнинг сифати бу бошқа масала).

«Янги сўл» миллатчилар

Ушбу тгуруҳга биринчи навбатда ёзувчи Эдуард Лимонов томонидан бошқариладиган «нацбол»ни киритиш мумкин. Лимонов миллатчилиги сиёсий-мафкуравий характердан кўра кўпроқ эстетик характерга эга. Худди бошқа «янги сўллар» каби, лимоновчилар дунё қараши жуда эклектик ҳисобланади. НБП бир томондан, ўзини индивидуал эркинликка босим кўрсатадиган институтлар сифатида оила ва давлатга қарши қўяди, бошқа томонидан эса – империянинг, демак, кучли давлатнинг тикланиши учун «овоз беради». Бундай «анархо-империализм» ҳаётда ўз йўлини топа олмаган ёшлар ва ўсмирларни лимоновчилар партияси сафига жалб қилишга ёрдам беради, лекин сиёсий дастурни ифодалаш учун тўғри келмайди. Лекин шунга карамай, «янги сўл» миллатчилиги сафарбар қилинган салоҳияти жуда катта. Антикапиталистик ва антибуржуа пафоси, шунингдек, тизимсиз характер (Г.Зюганов, С. Бабурин, С. Глазьев ва ҳ.к. сиёсий тизимидан фарқли равишда) уни норозилик кайфиятидаги ёшлар орасида оммалаштиради.

«Янги сўл» миллатчилиги таркибига ёзувчи Сергей Шаргунов (1980 йил туғилган) бошчилигидаги «За родину!» ҳаракатини ҳам киритиш мумкин. Тўғри, ушбу ҳаракат «Родина» партиясининг ёшлар бўлинмаси эканлиги унинг тизимсизлигига шубҳа уйғотади. Бироқ Шаргунов ва унинг маслакдошлари бундай шубҳаларни йўқ қилиш учун қулдан келгача ҳаракат қиляпти. «Нацбол»ларнинг чалкаш дунёқарашлари 2002 йил «Генеральная линия» номини олган «Лимонка» газетасида вақти-вақти билан чоп этилади.

«Ўқимишли авторитаризм» ва «авторитар модернизация»

Ушбу позициянинг ғоявий манбаси бўлиб Игорь Шафаревичнинг «Битта жарликка олиб борадиган икки йўл» мақоласи хизмат қилди. Муаллифнинг дастурий тезисига кўра, Россия учун марксизм (социализм) ҳам, либерализм (демократия) ҳам мақбул эмас, чунки уларнинг иккаласи ҳам миллий маънавий анъаналарга мос келмайди.

Социализм сиёсий иқтисоди бўйича машҳур мутахассис, ҳозирда «Литературная газета» шарҳловчиси Александр Ципко (совет даврида ҳаттоки кинояли атама мавжуд бўлган - «Ципко-социализм») ўзи «либерал ватанпарварлик» деб атайдиган ва Ғарбий Европа мамлакатларида социал-демократия деб аталадиган динуёқарашни тарғиб этишга публицистик иқтидорини жуда кўп сарфлади. Ушбу дунёқарашнинг моҳияти – ижтимоий адолат ғояси ва эркинлик ғоясини бирлаштиришдир.

Бироқ намойишкорона ғарбга қаршилик ва бу номни ўзлаштириб олган Россиянинг сиёсий кучларидан (Горбачев, Гавриил Попов ва б.) фарқланишга ҳаракат қилиш Ципко олдида бу имкониятни ҳам ёпади. Ципко маълум қилган ғоаявий дастурнинг асосий қоидалари орасида 2003 йил С. Глазьев томонидан маълум қилинган деярли барча тезлисларни учратиш мумкин. Бундан ташқари, Ципко ва унинг маслакдошлари «ватанпарварлар»нинг қуйидаги фикрларига қўшилади:

- дарҳол Белоруссия билан бирлашиш;

- расмий Киевга қарши агрессив сиёсати (Россия анъанавий рус ҳудудлари – Қрим ва Чап қирғоқ қўлдан чиқарилганлигига рози бўлмаслиги лозим);

- Европа Иттифоқига нисбатан мустақилроқ сиёсат: агар у ёки бу ташкилотга аъзолик (масалан, Европа Кенгаши ёки «Партнерстве во имя мира») Россия суверенитетига зарар етказадиган бўлса, ундан чиқишдан қўрқмаслик лозим;

- Болқон яриморолида қардош халқларни (македонлар ва серблар) қўллаб-қувватлаш;

«Ўқимишли авторитаризм» фойдасига далилларни «Родина» блокидан Думага депутат этиб сайланган тарихчи Наталия Нарочницкая бир неча марта айтиб берган.

«Ўқимишли авторитаризм» тарафдорлари «авторитар модернизация» - фуқаролик эркинлиги чекланган ёки умуман бўлмаган шароитларда иқтисодий-технологик ривожланишга кўтаринки руҳ билан муносабатда бўлади. Ушбу ғоя тарафдорлари жуда кўп. Уларнинг айримларини айтиб ўтамиз: «Реформа» вице-президенти Андраник Мигранян, «Экспериментальный творческий центр» фонди президенти Сергей Кургинян, тележурналист Михаил Леонтьев, «Известий» шарҳловчиси Максим Соколов, Иқтисодиёт миллий модели институти директори Виталий Найшуль, «Русский предприниматель» журнали бош муҳаррири Андрей Кобяков, «Неокон» экспертлар маслаҳатлари компанияси президенти Михаил Хазин.

Авторитар модернизация ғояларини муҳокама қилиш учун форум бўлиб Кургинян Маркази томонидан чоп этиладиган «Россия XXI» журнали (1993 йилдан бошлаб чиқади, босма ва электрон вариантда мавжуд), шунингдек, «Русский журнал» (wvw.russ.ru) хизмат қилади.

Этномарказчилар

Бу гуруҳга ноэтник атамаларда «миллат» тушунчасини талқин қилишдан қатъиян воз кечадиганларни бирлаштирамиз. Улар учун миллат бу этник ҳамжамият - «этнос, ва этносдан бошқа ҳеч нарса эмас» (Владимир Махнач). Этнос бунда маданий-тарихий (келиб чиқищ ҳамжамияти, «тақдир умумийлиги» сифатида) ва биологик (қондошлик-қариндошлик ҳамжамияти сифатида) тоифаларда тушунилиши мумкин. Биринчи ҳолатда бизнинг олдимизда Лев Гумилев меросига таянадиган мўътадил этномарказчилар, иккинчи ҳолатда эса – уларнинг сўзсиз етакчиси Аполлон Григорьевич Кузьмин (1928-2004) ҳисобланган радикал этномарказчилар гавдаланади.

Этномарказчилар учун сўзсиз классика саналган И.Шафаревичнинг «Русофобия» (1980) асарида Россияга қарши «кичик халқ»дан келиб чиқадиган ички фитна мавжудлигига ишонч ифодалаб берилган. «Кичик халқ» деганда унинг ўзагини яҳудийлар ташкил қиладиган новатанпарвар зиёлилар тушунилади.

Гарчи этномарказчилар кўплаб далиллар борасида «ватанпарварлар» билан бир фикрда бўлсаларда, уларнинг генезисини «ватанпарварлар» эволюциясининг натижаси сифатида тушунмаслик керак. Ушбу фикрлаш тури алоҳида илдиздан келиб чиқади. Бу илдиз – этнос ҳақида мифологик-органицистик тасаввурдир. Этнос бу ҳолатда кенгайтирилган оила ёки қабила сифатида тасаввур қилинади (бу оқимни «қабила миллатчилиги» деб аташ тўғри бўларди).

Мўътадил этномарказчилар қаторига Светлана Лурье ва юқорида айтиб ўлиган В.Махначни киритиш мумкин. Улар биологик ирқчилик чегарасида мувозанат сақлайди. Бу чегарадан ўтишга уларга интеллектуал маълумот даражаси халақит беради. Этномарказчи-муаллифлар маданият капитали қанчалик кичик бўлса, радикализм ва мос равишда шовинизм даражаси шунчалик юқори бўлади.

Ушбу оқим вакилларига этник мансубликка энг юқори эътибор хосдир. Бироқ агар мўътадил этномарказчилар руслашиб кетган «бегоналар» учун истисно қилишга, масалан, Осипа Мандельштамни рус шоири, Исаак Левитанни эса рус рассоми деб аташга мойил бўлса, этномарказчи-радикаллар миллий (этник) умумийликка киритиш учун фақат қонни ягона асос деб ҳисоблайди. Бу едан уларнинг евросиёчиликка нисбатан душманлиги келиб чиқади. Бунда улар рус миллатининг славянлик пойдевори ювилиб кетиши воситасини кўрадилар. Юқорида айтиб ўтилган А.Г. Кузьмин бутун ҳаётини «евросиё марази»ни фош қилишга бағишлаган.

Радикал этномарказчилик ғоявий жиҳатдан биологик ирқчиликдан бошқа нарса эмас. Этномарказчиликнинг ирқчилик шўъбасида ошкора ирқчилик ниҳоллари ўсади (қ., масалан, машҳур экстремист В. Корчагин (Гитлернинг «Майн Кампф» асарин рус тилига таржима қилганлиги билан шуҳрат қозонган) томонидан чоп этиладиган «Русич» журнали, «Славянское движение» томонидан чоп этиладиган «Атеней» журнал ноширлар томонидан «ирқчилик журнали» деб аталади. Бу ерда, шунингдек, «Blood&Honour» ташкилотидан маслакдошлар билан рус ирқчиларининг алоқалари ҳақида ҳисоботлар чоп этилади).

Рус ирқчилигининг «православ» ва «бутпараст» вариантларини ажратиш мумкин. Уларнинг биринчилари «Союз хоругвеносцев», «Союз православных братств», «За Русь святую!» партияси ва ҳ.к. ташкилотлар атрофида бирлашади. «Союз православных братств» етакчиларидан бири Евгений Троицкий шунингдек, фаол ноширлик фаолиятини олиб борадиган «Ассоциация по комплексному изучению русской нации» ташкилотини бошқаради.

«Бутпарастлар» ўз иттифоқларини ташкил қилади ва ўз даврий матбуотини нашр қилади – тўғри, босма шаклдан кўра кўпроқ виртуал кўринишда. Мисол - «Родноверие» (www.rodnoverije.ru) сайтида жойлашган «Русоград» ва «Велесова свобода. 2002 йил улар «Библиотека расовой мысли» ташкил қилган бўлиб, унинг доирасида «Расовый смысл русской идеи» серияси эълон қилинган. Ушбу Россия давлат Думаси «Родина» фракцияси депутати Андрей Савельев томонидан қўллаб-қувватланади.

Умуман олганда, «православ» ва «бутпараст» этномарказчилар ўртасидаги фарқ катта эмас. Ушбу соҳада етакчилкка даъвогарлик қиладиан муаллифлар йўналишини осон ўзгартириши ҳам бежизга эмас.

Либерал миллатчилик

1999-2000-йиллар либералларнинг бир қисми миллатчиларнинг ватанпарварлик монополиясига барҳам бериш истагини билдиради ва антилиберал, ислоҳотларга қарши ва жаҳолатпараст миллатчилик/ватанпарварликка либерал, ислоҳотчи ва прогрессив миллатчилик/ватанпарварликни қарши қўяди.

Ўша пайтлар СПС етакчиси Анатолий Чубайснинг Чеченистонда Россия армиясининг қайта тикланиши рўй бераётгани ҳақида берган баёноти либерал майдонда миллатчилик ўзгаришларининг илк қалдирғочи бўлди. Шу пайтдан буён ўтган олти йил давомида «национал-либераллар» лагери у қадар аниқ бўлмасада, лекин таниқли қиёфага эга бўлди. Уларнинг интеллектуал негизида учта ғоя вужудга келди: «либерал империя», миллат қурилиши ва суверен демократия.

«Либерал империя» шиори худди ўша А.Чубайс томонидан муомалага киритилган. Чубайснинг ғоясини Леонид Гозман ва РАО ЕС бошқарувининг бощқа аъзоларидан ташқари Виктор Кувалдин (Горбачев-фонд таҳлилий дастурлар Маркази раҳбари), Аркадий Попов ( «Меркатор» таҳлилий гуруҳ раҳбари), Вячеслав Никонов («Политика» фонди президенти) ва бошқа айрим машҳур либераллар ҳам қўллаб-қувватлади. Бу ғояни «Аb imperio» журнали чоп этувчи Қозонлик ёш тадқиқотчилар қизғин қўллаб-қувватладилар. Шу билан бир пайтда мамлакат фикрининг либераллар қанти кўплаб вакиллари Чубайснинг ташаббусига шубҳа билан муносабатда бўлдилар. Қолаверса, Россия ҳақида (либерал) империя сифатидаги ғояни Чубайснинг номи билан боғламаслик керак. Унинг тарафдорлари олдин ҳам бўлган (қ.: Щедровицкий П. Русский мир: Прогрессивная империя и культурный империализм // Со-общение. 1999- № 1.).

Баҳс-мунозаралар национал-либераллар бошқа: Россияда «миллат» сўзининг этник маъносида миллий давлат қуриш зарурати ҳақидаги тезисини ҳам қўзғатади. Вячеслав Никоновга кўра, «Россия илк бора давлат-миллатга айланди. Бунда давлат айнан этник ҳисобланади. Руслар ҳеч қачон мамлакатда кўпчиликни ташкил қилмаган. Ҳозир Россияда руслар Франциядаги французлардан кўп». (В. Никонов, ўзи билган ёки билмаган ҳолда, бу ерда Солженицынинг 1992 илда айтган фикрларини такрораб, унга кўра руслар Россиянинг Ўрта Осиёдаги ортиқча юкдан халос бўлганидан сўнг миллатни қуриш учун имконияти пайдо бўлган.) Ушбу ғоя мухолифлари кўп миллатли мамлакатда этник қурилиш лойиҳасининг низоларга олиб келиши мумкинлигини қайд этади (Бундан ташқари, В.Тишков такрорлашдан чарчамаганидек, Россияда миллат шаклланиб бўлган. Бу ўзини ижтимоий-маданий ҳамжамияти сифатида англаб етган Россия миллатидир. қ.: Тишков В. Самоопределение российской нации // Международные процессы. 2005. Т. 3. № 2 (8), май—август. С. 17—27).

«Суверен демократия» ғояси камроқ эътироз ва кўпроқ ташаббусларга сабабчи бўлиб, унга мувофиқ мамлакатимизда «Демократическая Россия» демократлари пайдо бўлишидан анча илгари ўзининг демократик анъаналари бўлган. Шундай экан, уни импорт қилишдан маъно йўқ. Ушбу ғояни – рус қиёфасига эга бўлган демократияни – «Эксперт» журналининг доимий муаллифлари  Татьяна Гурова, Андрей Громов, Дмитрий Быков фаол қўллаб-қувватлайди. «Суверен демократия» формуласига президент маъмуриятида талаб катта эканлиги қайд қилинган.

Расмий миллатчилик

Юқорида айтиб ўтилганидек, ҳукуматнинг янги ғоявий-мафкуравий асосларда қарор топишга интилиши тахминан 2000 йилдан кейин юзага келган вазиятга хос бўлган хусусият ҳисобланади. Агар 1990-йиллар бошларида ҳукмрон синф «демократик танлов»га мурожаат қилган бўлса, ўн йилликнинг ўрталарига келиб асосий эътибор миллий рамзларга қаратила бошлади («Наш дом — Россия», «Единство», «Отечество — Вся Россия»). Бироқ ҳукумат ҳамон ўзини антикоммунистик, миллатчиликка қарши ва кенг маънода либерал ҳукумат сифатида кўрсатиб келмоқда. Асосий қадриятлар сифатида  ташқи дунёга очиқлик, шахсий эркинликлар, кучли фуқаролик жамияти эълон қилинган. Кремль маъмуриятининг алмашиши билан рўй берадиган воқеаларни «ватанпарварлик бурилиши» деб аташ мумкин. У рамзий соҳадаги, таълим, ахборот ва иммиграция сиёсати соҳасидаги қатор чора-тадбирларда намоён бўлди. Бунда ҳукумат аҳолининг турли гуруҳларига ўзининг яқинлиги ҳақида хабар бермоқда: совет ўтмишини қўмсайдиган кишиларга – совет мадҳиясининг мусиқаси ва қуроллик кучларда қизил байроқнинг қайтарилиши, чор Россияси тарафдорларига – 7 ноябрь байрам қилиншининг бекор қилиниши ва май байрамларининг қисқартирилиши, генерал Деникинга фуқароликнинг қайтарилиши ва Иван Ильин қолдиқларининг дафн қилиниши.

Ватанпарварлик бурилиши ортида мавжуд режимнинг ижтимоий базаси торайиши ва ўсиб келаётган қонунийлик тақчиллигини тушуниш ётади. Ҳукуматнинг ҳаракатларида бир томондан, аҳолининг маълум доиралари кутаётган натижалар ва қўрқувга жавоб бериш истаги (2002 йил «Фуқаролик тўғрисида» ва «Чет элликлар тўғрисида» рестриктив қонунлар қабул қилиниши, жамоатчилик талабига кўра тарих бўйича «новатанпарвар» китобларнинг муомаладан чиқарилиши), бошқа томондан эса содиқ фуқаролар шакллантириш йўналишида фаол ҳаракат қилишга интилиш (етакчи ОАВ устидан давлат назорати, мактаб дастурларида «ҳаёт хавфсизлиги асослари»ни бошланғич ҳарбий тайёргарлик билан алмаштириш, «Звезда» телеканали ва СПАС православ телеканали пайдо бўлиши) истаги кузатилмоқда.

Замонавий «ватанпарварлар»нинг учта таянчи – «держава, маънавийлик, Ғалаба»дан (Лев Аннинский шундай ифодалаган) – расмий ҳукумат биринчи ва охиргисини муваффақият билан ўзлаштириб олди. Иккинчи тушунчани ўзлаштириш билан ҳам муаммо ююзага келмаслиги лозим.

"Мыслящая Россия. Картография современных интеллектуальных направлений" (Москва, 2006) китобида чиққан

 Абу Муслим таржимаси