ФСБ раҳбарининг сўзларига қараганда, миллатчиликнинг ўсиши мусулмонларга ёлғиз ўзи ов қиладиган қотиллар шаклланишига хизмат қилади.
«Натижада мусулмонларни ўлдириш режасини ўйлиб юрадиган совуққон психопат-қотиллар пайдо нафақат Европа учн, балки Янги Зеландия фожиаси кўрсатганидек, бутун дунё учун хавотирли тенденцияга айланмоқда», - қўшимча қилди ФСБ раҳбари.
Шунингдек, у ирқчилик ўз-ўзидан миграция жараёнлари, айниқса, унинг салбий оқибатлари туфайли вужудга келишини қайд этди. Ушбу ҳолатда гап менталитетлардаги фарқлар, айрим муҳожирларнинг тажовузкор хулқ-атвори ва улар содир этаётган жиноятлар ҳақида боради, - аниқлаштирди эксперт.
Эслатиб ўтамизки, 15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги икки масжидга уюштирлиган ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди ва яна ўнлаб киши яраланди.