loader
Foto

Мусулмонлар бойкоти Хитойни уйғурларга қарши қатағонига чек қўйиши мумкин

Middle East Eye колумнисти ва исламофобияга қарши кураш фаоли Си Джей Верлман оддий, лекин амалий натижа берадиган усулни таклиф қилмоқда - бойкот.

Ҳозирги кунда уч миллиондан ортиқ мусулмон Хитой коммунистик партияси (ХКП) Шинжоннинг туб аҳолиси – этник уйғурларни – «Битта камар – битта йўл» лойиҳасига потенциал таҳдид деб ҳисоблаши туфайли концлагерлар тармоғида улшаб турибди. Бундай стратегик лойиҳадан мақсад – Пекин учун Марказий Осиёда ўз таъсирини кучайтириш ва ҳукмронлик қилиш орқали Яқин Шарқ ва Европага йўл очиб беришдир.

Ушбу йўлак устидан ҳукмронлик қилиш учун, ХКП ҳеч ким ва ҳеч нарса унга тўсқинлик қилмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун зарур деб ҳисоблайдиган ҳар қандай жиддий хатти-ҳаракатларни амалга оширмоқда ва шу тариқа иқтисодий ва дипломатик мажбурлашни ўз ичига олган чоралар кўрмоқда; ҳарбий куч билан таҳдид қилиш; ҳар қандай этник ёки диний озчиликни қуллик ва йўқ қилиш мумкин бўлган тўсиқ ҳисобланади.

Кўпчилик мусулмон мамлакатларнинг ҳукуматлари Пекин уларга нисбатан жазолаш чоралари кўришидан қўрқиб, Хитойни қоралашдан бош тортмоқда, масалан, Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад бин Салмон, Покистон Бош вазири Имрон Хон ва Туркия Президенти Режеп Тайип Эрдўған Хитой ҳукумати билан савдо ва инвестиция операцияларини таклиф қилиши ва шу билан бир пайтда ўзларини уйғурларнинг таъқиб қилинишидан хабардор эмас деб кўрсатишини шу билан изоҳлаш мумкин.

Исломнинг амалда тақиқланиши, масжидлар бузиб ташланиши ва концлагерлар тармоғи барпо этилиши – бу ёмон ниятли воситалар ёрдамида Пекин Шинжонддаги 12 миллион уйғур мусулмонларни йўқ қилиб ташлаш ниятида. Шу билан бирга, мунтазам қийноқлар, зўрлаш, мажбурий стерилизация дастурлари, уйғур аёлларининг Хан эркаклари билан мажбурий никоҳлари, уйғур болаларини Хитой Хан оилаларига мажбуран фарзанд қилиб олиш, шунингдек, органларини олиб ташлашни кўрсатадиган далиллар кенг тарқалган.

Шундай экан, дунёдаги 1,6 миллиард мусулмон, сиёсий етакчилар ҳатто қоралаш сўзларини айтишдан ҳам бош тортиб турган бир пайтда, Хитойни уйғур мусулмонларини таъқиб қилишни тўхтатиш учун нима қилишлари мумкин?

Кўп сонли Исроил томонидан фаластинликларнинг инсон ҳуқуқларини поймол этишига қарши норозилик шакли сифатида мусулмонлар Исроилни бойкот қилиш кампаниясини ("Бойкот, узоқлаштириш, санкциялар", BDS) қўллаб-қувватлаши каби, улар ва дунёдаги бошқалар ҳам Хитойни иқтисодий ва маданий бойкот қилишни қўллаб-қувватлашлари мумкин.

Бойкотлар «куч сонда» мантиқига асосланган бўлиб, мусулмонлар дунё аҳолисининг 25 фоизини ташкил этишини, шунингдек, Хитой ишлаб чиқарадган маҳсулотларнинг асосий истеъмолчиси эканлигини ҳисобга олган ҳолда, мусулмонлар жамиятининг Хитойга иқтисодий босими жуда самарали натижа бериши мумкин.

Муаммо, албатта, иқтисодий глобаллашувнинг ўзига хослигидадир, чунки бугунги кунда бутун сайёрамизни қамраб оладиган ҳар қандай сотиладиган виджет учун таъминот занжирини ҳисобга олган ҳолда, бир мамлакатга тўлиқ эгалик қилиш ва ишлаб чиқариш сифатида аниқланиши мумкин бўлган маҳсулотлар сони тобора камдир.

Бироқ, бу Хитойнинг мусулмон бойкоти Хитойга тегишли бўлган, ХКП мамлакат иқтисодиётининг муҳим таркибий қисми сифатида кўриб чиқадиган глобал корпорацияларни нишон қилиб, Хитойга энг кучли зарба бериши мумкин бўлган юмшоқ иқтисодий «буфер»га эга эмаслигини англатмайди. Мисол учун, ўтган йили 8,8 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги рекорд даромад олган Huawei телекоммуникация гиганти; уларнинг смартфонлар глобал савдосидаги улуши мос равишда 5% ва 4%га тенг бўлган OPPO ва Vivo электрон ишлаб чиқарувчилари билан бир қаторда, жами йилига 2 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Хитойга тегишли бўлган бошқа етакчи экспорт брендлари орасида Lenovo, Cheetah Mobile, Haier, ZTE, Anker ва бошқаларни айтиб ўтиш мумкин, Air China ва China Eastern кати тижорат авиакомпаниялари эса Хитойга ёки Хитойдан учадиганлар учун бойкот объектига айланиши мумкин. Албатта, Хитойга нисбатан BDS муваффақиятли кампанияси Осиёнинг ушбу мамлакатига сайёҳлик сафарларини бойкот қилишни ҳам рағбатлантиради.

Мусулмонлар бойкоти шунингдек, Хитойда ўз мусулмон аҳолисини мажбурий ассимиляция қилишда «доғ» қолдирган компанияларга, жумладан, Kraft Heinz Co., Addidas AG, Gap Inc., Volkswagen, Hennes & Maurtiz AB ва бошқаларга нисбатан қўлланиши мумкин.

Хитойнинг мусулмонлар томонидан бойкот қилиниши Хитой иқтисодиёти сўнгги йигирма йилликда энг заиф бўлиб утрган, мамлакатда экспорт сезилари қисқарган ва ишсизлик суръати ўсган пайтда бошланади. Боз устига, Хитойнинг заиф жиҳати АҚШнинг савдо тарифлари мамлакатнинг иқтисодий муаммоларини чуқурлаштираётган бир пайтда намоён бўлади.

Бу ерда, шунингдек, ХКП нинг қонунийлиги ҳозирги вақтда тўғридан-тўғри ва бевосита таҳдид остида эканлигини таъкидлаш керак, чунки бу иқтисодий муаммолар ўсиб бораётган гендер камчиликлари билан бир вақтнинг ўзида пайдо бўлиб, "бир бола сиёсати" натижаси ҳисобланади, бу хитойлик эркаклар учун хотин топиш ва оилани қуришни қийинлаштиради, ёш покистонлик муслималарни Хитой жиноят гуруҳлари томонидан ўғирлаб кетиш ва зўрлашда намоён бўлган ҳақиқатдир.

Агар ХКП ўзининг ижтимоий шартнома мажбуриятларини бажара олмаса – бу эса Хитой халқига ижтимоий ва иқтисодий ҳаётни ишончли бошқаришни ваъда қилади – бунда Пекинни бошқаришнинг асосларига Пекин учун энг катта қўрқувни ифодалайдиган ички ғалаёнлар таҳдид солади.

Шубҳасиз, 1,6 миллиард мусулмоннинг иқтисодий кучи, Хитой Коммунистик партиясининг асосларини туб-тубига қадар ларзага келтириш учун етарлича катта, бу шубҳасиз-ки, Шинжон мусулмонларига нисбатан мамлакатнинг хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга олиб келади.

Хитойнинг уйғурларга нисбатан инсон ҳуқуқларини бузганлиги учун барча мусулмонлар жамоавий жавобгар эканлиги сабабли, бутун дунё бўйлаб мусулмонлар томонидан бойкот қилиш бўйича самарали кампания вазиятни ижоби томонга ўзгартиришга қодир.