loader
Foto

Туркийларни қириш

1944 йил ВКП(б) МҚ қарори билан туркий халқлар тарихини ўрганиш тақиқлаб қўйилди. 50 йил давомида биздан тарихимизни олиб қўйиб, бизни «ёзувга эга бўлмаганлар», «саводсиз», «қоралар» деб аташди. Олтин Ўрда улар учун «қулай» бўлган мўғулларга тегишли деб ёзилди (аслида эса бу туркийларнинг давлати эди), Турк Ҳоқонлиги, Хазар Ҳоқонлиги, Авар Ҳоқонлиги, Печенег Ҳоқонлиги, Хунн Ҳоқонлиги, Темур, Бобур ва Қорахонийлар салтанатлари умуман «эсдан чиқарилди». Туркий олимларни, астрономлар, математиклар «эсдан чиқарилди», баъзиларни эса, араб ва форс сифатида тақдим этилди. Туркий халқларни шундай тарзда ассимиляция қилиш осонроқ эди! (3-синфда «Игор полки ҳақида достон» ўтилади).

Тармоқлардаги россияпарст рақиб билан ҳар қандай баҳс бир нарсага бориб тақалади: «Сиз Россия империяси таркибига киргунга қадар маданиятсиз, ёзувга ҳам эга бўлмаган, бир сўз билан айтганда – фақат қўй боқиб юргансиз». Уларга кирилл алифбосидан олдин лотин алифбоси, лотин алифбосидан олдин араб алифбоси, ундан олдин, милоддан аввалги 5 асрнинг энг қадимги тарихи – "иссиқ ёзув" номи билан машҳур бўлган туркий ёзув мавжуд бўлганлигини исботлашнинг фойдаси йўқ.

Минг йил муқаддам «Туркий сўзларнинг изоҳли луғати" ни ёзган Маҳмуд Қошғорий ёки Коперник туғилишидан 90 йил олдин "Юлдузли осмон" нинг биринчи ва энг аниқ атласини тадқиқот қилган Улуғбек мисолларини келтиришнинг фойдаси йўқ. Бундай ҳолларда аждодларимизнинг фақат "қўйбоқарлик" билан шуғуллангани ҳақида баёнотларга мен Олтин Ўрда славян аҳолининг биринчи марта аҳолини рўйхатга олиниши ҳақда эслатиб ўтаман.

Туркий халқларни ўзларининг маҳаллий ҳудудларидан кўчиришнинг пухта ва изчил сиёсатини Россия империяси 400 йилдан ортиқ давом эттирмоқда. Ҳар қандай воситалар билан – геноцид (оддий қўпол айтганда қирғин), этноцид (ассимиляция, христианлаштириш), сунъий техноген фалокатлар (керак бўлган жойда юзага келтирилган – голощекин очарчилиги, атом синовлари) билан.

Қасддан уюштирилган голощекин очарчилиги қозоқларнинг 40 фоизини ҳаётдан олиб кетди, кейинчалик Қозоғистон ССР ҳудудида дунёдаги энг йирик атом синов майдончаси яратилди. 456 атом бомбаси портлатилди, натижада турли вақтларда 1 миллион 700 минг қозоқ ҳалок бўлди. Шундай қилиб, Олтин Ўрда устидан ҳукмронлик қилган энг йирик туркий этнослардан бири 21 аср учун кичик бир қисм – 9 миллион қолди. Мисол учун, 1897 аҳолини рўйхатга олиш бўйича қозоқлар сони қардош ўзбек халқидан 5 марта кўп бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ўзбеклар сони 30 миллионни ташкил этади. Қозоқларнинг яширин ва ёпиқ йўқ қилинишининг мақсадли сиёсати бўлмаганида, ҳозирги кунга келиб қозоқлар сони 125 миллион кишига етган бўлишини ҳисоблаш қийин эмас. Россия империяси европалик босқинчилардан қўрқмайди – Наполеон, Гитлер, Карл XII – уларнинг ҳар бир ўз вақтида Россиядан мағлубиятга учраган. Немислар, французлар, шведларга нисбатан, тарихий рақиблар сифатида, руслар бепарволик ва истеҳзо билан муносабатда бўлишади - уларнинг барчаси "ютқазган". Турк халқларига нафрат, туҳмат, ғазаб туйғуларига алоҳида эътибор қаратилган. Славянлар фақат уларга – туркийларга нафақат урушларда ютқазган, балки асрлар давомида улар империяси бир қисми бўлган (Олтин Ўрда – 300 йил, Хазар Ҳоқонлиги – 100 йил, Ҳунлар Атилла – 100 йил) уларнинг эди.

Интернетдан (эркин таржима)

Абу Муслим таржимаси