loader
Foto

Деҳлида қирғин

Тўқнашувлар якшанба куни бошланди. Уларга сабаб Ҳиндистонда ҳукмрон партия бўлган Бҳаратия Жаната Парти (ҳинд миллатчи партияси) етакчиларидан бири Капил Мишра таҳдидлари бўлиши мумкинлиги эҳтимоли юқори.

Мишра ўз тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлади ва уларни асосан мусулмонлар истиқомат қиладиган Деҳли вилоятида фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларга қарши норозилик намойишини олдини олишга чақирди.

Ҳиндистон ҳукумати Покистон ва Бангладешдан келган қочқинлар ва муҳожирларга тезкор равишда фуқаролик беришни таклиф қилмоқдалар, аммо улар мусулмон бўлмаслик шарти билан. Шу билан бирга, кўп штатларда маҳаллий мусулмонларга аслида Ҳиндистон фуқаролари эканликларини исботлаш таклиф этилади. Агар буни қилмаса, улар депортация қилинади.

Қонун лойиҳаси дискриминацияга қарши оммавий норозилик намойишларини бошлаган мусулмон жамоатчилиги аъзоларининг ғазабини қўзғади. Ҳиндистон ҳукумати ушбу янгилик мусулмонларга қарши қаратилганлигини рад этади ва фуқароликни беришнинг янги тартиби озчиликларни таъқиб қилишдан ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилганлигини таъкидламоқда.

Ҳужумлар ҳақида биринчи хабарлар Мишра полиция мусулмонларнинг норозилик намойишини уч кун ичида тўхтатиши кераклигини, агар бу амалга ошмаса, одамлар кўчаларга чиқишини айтганидан кўп ўтмай, кела бошлади

Охирги уч кун ичида асосан ҳиндлар жамоасидан бўлган оломон қуролсиз одамларни, шу жумладан журналистларни калтаклагани тасвирланган кўпгина фотосуратлар ва видеолар пайдо бўлди. Шаҳар кўчаларида арматура, таёқ ва тошлар билан қуролланган эркаклар юришибди. Мусулмонлар ва ҳиндлар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Жабрланганларга ёрдам кўрсатадиган маҳаллий касалхона маълумотларига кўра, 189 киши жароҳат олган.

Қочқинлар

Сўнгги марта 1984 йилда Деҳлида диний тартибсизликлар ҳиндулар сикхларга ҳужум қилганда бўлиб ўтганди. Ўшанда 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўз твиттерида тинчлик ва осойишталикка чақирди, полиция тартибни тикламоқда.

Деҳлининг шимоли-шарқида асосан мусулмонлар яшайдиган жойларда тартибсизликлар рўй берди. Ушбу ҳудудларга кириш чекланган.

У ердаги кўчалар тошларга ва синган ойналарга тўла. Ҳамма жойда ёнган машиналар кўринади. Кўп уйлар ёниб кетди.

Би-би-си мухбирининг хабар беришича, кўплаб маҳаллий аҳоли зўравонлик кучайишидан қўрқиб уйларини бор нарсаси билан қолдиришмоқда.

Кўпчилик, шу жумладан журналистлар, ўтиб кетаётган одамлардан қайси динга эътиқод қилишларини айтишни талаб қилган одамлар ҳақида хабар беришади. Фотожурналистлардан бири унинг суннат қилинмаганлигини ва шунга мос равишда мусулмон эмаслигини намойиш қилиш учун ички кийимларини туширишга мажбур бўлганини айтди. Худди шунга ўхшаш воқеа Ҳиндистондаги аввалги диний тўқнашувларда ҳам бўлган эди.

Расмийларнинг таъкидлашича, улар Деҳлидаги вазиятни назорат қилишмоқда ва тўқнашувлар содир бўлган ҳудудларга керакли миқдордаги ҳарбий ва полициячиларни юборишмоқда.