«Бу жуда оғир масала» (сўзма-сўз - That’s tough stuff) деди америка президенти Жавҳар Илҳомнинг Шинжондаги лагерлар тармоғи ва ўз отаси, машҳур уйғур олими Илҳом Тўхтининг қамоқда ушлаб турилиши ҳақидаги ҳикоясига жавобан.
Тўхти қизи билан бирга АҚШга Индиана университетида бир йил яшаш учун чиқиб кетишга ҳаракат қилганида Пекин аэропортида 2013 йил ҳибсга олинган, сўнгра сепаратизм авж олдирганлик билан боғлиқ жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Агар илгари Шинжондаги лагерлар ҳақида эшитмаган бўганида ҳам, Трамп аслида Трамп бўлмаган бўларди. У Илҳомдан Хитойда лагерлар айнан қаерда жойлашгани ҳақида сўради.
АҚШ президенти шунингдек, эри Хитойда бўлган Фалунгун ҳаракати аъзоси Юхуа Чжан ҳамда амакиси Шинжондаги қамоқда вафот этган тибетлик буддист Нима Лхамо ҳикояларини ҳам тинглади.
Чжан Трампни Хитой ҳукмрон коммунистик партиясига қарши чоралар куришга чақирди. «Оддий сўзлар иш бермаяпти», - деди у ва Трампга ҳам бунга рози бўлиб бош силкиб қўйди.
Трамп ИШИДнинг собиқ язид чўриси, Еобел тинчлик мукофот билан тақдирланган Надя Мурод ҳикоясини тинглаётганда янаям ўнғайсизлик рўй берди.
У президентга қандай унинг онаси ва олти нафар ака-укаси ўлдирилгани, 3000 язид эса дом-дараксиз йўқолгани ҳақида гапириб берди, бунга жавобан эса Трамп қуйидаги сўзларни айтди: «Сизга Нобел мукофоти беришибди. Ақл бовар қилмайди. Сизга бу мукофот нима учун берилди?» Бу савол, аслини олганда, биз учун ҳам қизиқ.
Оқ уйдаги учрашув АҚШ маъмурияти диний эркинликни тарғиб қилиш бўйича ўзининг иккинчи вазирлик мажлиси, бутун дунё бўйлаб диний таъқиб қурбонлари, ҳукумат амалдорлари ва диний етакчиларнинг Вашингтондаги уч кунлик йиғилиши бўлиб ўтаётган пайда рўй берди.