Атамбаев билан учрашувни шарҳлар экан, Россия президенти ҳам амалдаги, ҳам собиқ ҳамкасблари билан мулоқот учун доимо очиқлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, Путин Қирғизистон бошидан кечирган ағдар-тўнтарлардан кейин сиёсий барқарорликка муҳтож эканлигини, шу сабабли мамлакат халқи амалдаги президент Сооронбай Жээнбеков атрофида жипслашуви зарурлигини айтди.
РФ президенти шунингдек, Москва Қирғизистоннинг ҳозирги раҳбарияти билан ҳамкорлик ҳақида барча режаларни амалга ошириш ниятида эканлигини маълум қилди.
Атамбаевнинг Қирғизистондан чиқиб кетиши олдидан у навбатдаги сафар ИИВга сўроққа чакирилган, лекин бундан олдинги икки сафар каби бунда ҳам эътибор каратмаган. Маҳаллий қонунчиликка кўра, уч марта ташриф буюрмаганидан кейин фуқаро куч ишлатиш йўли билан сўроққа олиб келиниши мумкин. Ҳуқуқ-тартибот органлари мамлакатнинг собиқ раҳбарини у гувоҳ сифатида иштирок этадиган жиноий авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний озод этиш иши бўйича сўроқ қилмоқчи.
Ўтган ҳафта собиқ-президент қароргоҳи ҳудудида жойлашган унинг тарафдорлари штабида полиция ҳужумига жиддий тайёргарлик кўрилди. Июннинг охирида Атамбаев ҳибсга олишга уриниб кўриладиган бўлса, қаршилик кўрсатишини айтиб огоҳлантирди.
Бунгача Қирғизистон парламенти Атамбаевни собиқ президент мақомидан ва натижада, дахлсизлик мақомидан маҳрум қилиш учун овоз берди, бу эса жиноий иш очиш учун асос бера олади. Сиёсатчи шу қаторда, коррупцияда, ҳукуматни узурпация қилишда, ер билан боғлиқ фирибгарликларда айбланмоқда. Атамбаев барча айбловларни рад қилди.