loader
Foto

Намозни ўтказиб юбормасликка имкон берадиган 5 та оддий маслаҳат

Диндор намозда ортиқча ташвиш кўриб, уни ўтказиб юбора бошладими, демак у шайтон олдида таслим бўлади, шайтон эса ғалабасини нишонлайди. Шундай қилиб, намоз зарурати ҳақида қанчалик кўп гапирилмасин, бу муқаддас, инсонни покловчи ҳаракатни муносиб баҳолаш учун барибир камлик қилади.

Намоз бу – инсоннинг ҳар қандай ахлоқий касалликлари ва – ижтимоий, маънавий ва психологик иллатларидан даъводир. Намоздан асл мақсад бу – Аллоҳни англаб етиш бўлиб, бу диндор кишиларни руҳлантиради.

Банжа Худонинг розилигини топишнинг энг асосий кўринишидир. У Худо ва бандаси ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатади. Ҳар куни беш маҳал намоз ўқиш бу – Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг асл намоён бўлишидир, чунки бу Аллоҳга ёқадиган тарзда бўлади, бизга эмас.

Ҳар кунги намоз бу ҳақиқатда имоннинг ўзаги, унинг оловини кундан-кунга такрор ва такрор ёқадиган учқундир. Шундай қилиб, ҳар куни беш маҳал намоз ўқиш ҳар бир мусулмоннинг ҳаётида тўлиқ ўрин эгаллаши лозим.

Агар қуйидаги бешта оддий қоидага амал қилсангиз, намозни ўтказиб юбормаслигингиз осон бўлади:



1. Намознинг муҳимлигини тушунинг

Аллоҳ инсонга ноқулайлик яратиш ёки унга ортиқча ташвиш яратиш учун намозни амр қилмаганлигини тушуниб етиш керак – У намозни ёрдам сўраш ва тўғри йўл кўрсатиш воситаси сифатида берган. Намоз орқали диндорларда Аллоҳ билан чуқур муносабатлар ўрнатилиб, оддий сўзлар ва ваъдалар доирасидан анча четга чиқади.

Ҳар кунги намоз барча мусулмонлар учун фарздир, уларни билиб туриб ўтказиб юбориш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Намоз бу Қиёмат куни биздан биринчи бўлиб сўраладиган нарса, шу сабабли намознинг қатъий қоидаларини ҳақиқатда тушунишингиз ва ундан оғишмаслигингиз муҳимлига ишонч ҳосил қилинг.



2. Бир нечта эслатма

Ҳар бир кишининг қўлида телефон ёки планшет бўлган ҳозирги ривожланган технологиялар оламида эслатиб туриш сигнали ўрнатиш ҳеч қандай қийинчилик уйғотмайди. Намоз вақтини айтиб берадиган дастур ўрнатинг ҳар бир намоз учун сигнал ўрнатинг, бунда биринчи эслатма билан ҳаракат қилишга ўрганинг, акс ҳолда сигнални кейинги қолдирадиган бўлаверсангиз, охир-оқибат эсдан чиқариш ва узрли сабабсиз намозни ўтказиб юборишингиз мумкин.

Кўзингизга дарҳол тушадиган жойларда ва кундалик югур-югурлар билан у ҳақида унутиб қўймаслик учун намоз ҳақида эслатиб турадиган стикерлардаги қайдлардан фойдаланинг.



3. Ўз ишларингизни намозни ҳисобга олган ҳолда режалаштиринг, аксинча эмас

Биз кўпинча дунёвий ташвишларга шу даражада берилиб кетамизки, катта суратни назардан қолдирамиз, ҳақиқатда нима муҳим эканлигини, абадий ҳаётдаги ўрнимизни белгилашда ҳал қилувчи роль ўйнашини ёддан чиқарамиз. Шу сабабли ўзингизга савол беришингиз лозим: дунёвий ишлар ҳақиқатда ҳам улар туфайли Аллоҳнинг олдида намоз каби бурчимизни бажармаслик учун арзийдиган сабаб бўла оладими?

Жавоб аниқ. Шу сабабли ҳар бир киши ўз кунини улар куннинг асосий ҳодисаси бўладиган тарзда намозларни ҳисобга олган ҳолда режалаштирсин, келгуси ҳаётда инсон тақдирини айнан улар белгилаб беради, кундалик йиғилишлар, магазин айланишлар дўстлар билан учрашувлар ва ҳ.к. эмас. Намоз бу – гуноҳлардан ҳимоя қиладиган қалқон, мунтазам намоз ўқиш эса кишини тўғри йўлда ушлаб туради.



4. Бу атиги беш дақиқа эканлигини ўзингизга эслатиб туринг

Намоз ўқиш хоҳиш йўқ эканини сезсангиз бут атиги 5, узоғи билан 10 дақиқа вақт олишини, яъни телевизорни у каналдан бу каналга кўчириш ва ижтимоий тармоқлар кезиш каби мазмунсиз фаолият учун сарфланадиган вақт билан таққослаганда ҳеч нарса эмас. Бу атиги 5 дақиқа, гарчи сизга бу абадий давом этадиган, лекин умуман вақтингиз йўқ бўлиб кўринадиган бўлса-да.

Шундай қилиб, бу атиги 5 дақиқа вақт олишини, лекин бунинг эвазига юз баравар ажр олишингизни, нафақат бу ҳаётда, балки нариги дунёда ҳам, агар Аллоҳ истаса, қайтиб келишини ўзингизга айтинг.



5. Аллоҳ намозингизни енгиллаштириши ҳақида дуо қилинг

Агар сиз кун тартибингизни бешта намоз белгилаб берадиган маромга ҳеч мослаштира олмасангиз ва тез-тез намозни ўтказиб юборадиган бўлсангиз, чин дилдан Аллоҳдан сизга бу ишда ёрдам беришини сўраб, самимий дуо қилишда давом этинг. Таслим бўлманг, Аллоҳдан мунтазам намоз ўқишга кўникиш учун сизга мадад ва стимуллар сўранг: шак-шубҳа қилманг-ки, агар сиз чин қалбдан сўрайдиган бўлсангиз, У албатта жавоб беради!

Умид қиламизки, бу бешта кичик маслаҳат сизга намозни доими хамроҳ қилиш ва унинг барча неъматларидан баҳра олиш, Аллоҳнинг амри билан бу ҳаётда ва боқий дунёда ваъда қилинган барча мукофотларга эга бўлиш учун мотивация ва қатъиятга эга бўлига ёрдам беради.

Манба:About Islam

Абу Муслим таржимаси