loader
Foto

Тарихни қалбакилаштириш сиёсий қурол сифатида

Ўзини Россия ва Совет Иттифоқи билимдони деб ҳисоблайдиган мўътабар португал журналисти сиёсатчилар тарихдан, тўғрироғи, уни қалбакилаштиришдан сиёсий қурол сифатида фойдаланишни тўхтатмас экан, мамлакатлар ўртасида нормал биргаликда мавжуд бўлишни кутмаслик керак. Бу фикрга қўшилмаслик мумкин эмас, лекин... Навбатдаги сафар у фақат Россияга ва шахсан Путинга эътироз билдирмоқда. Қизил Армия немис нацизмини узил-кесил тор-мор қилиш учун Польшага бостириб кириб, Шарқий Европанинг бошқа мамлакатлари орқали ўтиши халқларни озод қилишга эмас, алки бир режимнинг ўрнини бошқаси эгаллашгиа олиб келди.

Cиёсатчилар тарихдан, тўғрироғи, уни қалбакилаштиришдан сиёсий қурол сифатида фойдаланишни тўхтатмас экан, мамлакатлар, айниқса, қўшни давлатлар ўртасида нормал биргаликда мавжуд бўлишни кутмаслик керак.

Иккинчи жаҳон уруши (1939-1945) бошланганлигининг 80 йиллиги муносабати билан уюштирилган тадбирлар Россия ва Польша ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ навбатдаги жанжал билан эсда қолди. Варшава ҳукумати  Россия президенти Владимир Путинни тадбирда иштирок этиш учун таклиф килишдан бош тортди.

Асосий сабаб шундаки, Польшанинг мустақил давлат сифатида мавжудлигига якун ясаган Польшага бостириб кириш нафақат Германия, балки СССР томонидан ҳам амалга оширилган (ўқувчиларга буюк поляк режиссери Анджей Вайданинг «Катынь» филмини томоша қилишни таклиф этаман). Бундан ташқари, Россия етакчилари тарихни ўзлари истаганича талқин қилади, мисол учун, август охирида Гитлернинг Польшага бостириб киришига имкон берган ва Шарқий Европани нацистлар етакчиси ва Сталин ўртасида таъсир ҳудудларига бўлиб олишга имкон берган Молотова- Риббентроп пактини оқлашга яна бир бор уриниб кўрдилар. Бугунги кунда улар Совет қўшинларининг Польша ҳудудига киришини қўшни давлатнинг босими сифатида эмас, балки Белорусия ва Украина биродарларини "озод қилиш" ҳаракати сифатида талқин қилишни давом эттирмоқдалар. Аммо Қизил Армия немис нацизмини мағлуб этиш учун яна Польша ва Шарқий Европанинг давлатларига кирганида, бу халқларнинг озод бўлишига эмас, балки битта репрессив тузумни бошқасига алмаштиришга олиб келди. "Пролетар интернационализми" байроғи остида Сталин совет тарғиботи томонидан қораланган империализмнинг энг нозик тактикасини қўллаган.

Ушбу далилларга ишора қилиб, мен совет халқларининг нацизмни мағлуб этишдаги ҳал қилувчи ролини камситишни истамайман (таъкидлайман: Коммунистик партия ёки Сталин эмас, балки айнан халқлар) - мен агар сиёсатчилар оппортунизми ва тарихий ҳикояларга аралашмаса, шунчаки кўплаб очиқ яралар аллақачон даволанган бўлиши мумкинлигига эътибор қаратмоқчиман.

Кремл Путиннинг маросимга таклиф олмаганидан ғазабланди ва унинг вакили Дмитрий Песков «дунёдаги бирон бир мамлакатда Улуғ Ватан уруши ёки Иккинчи Жаҳон урушининг йиллигига бағишланган, [Россия] иштирокисиз ҳам бўлиб ўтган ҳар қандай хотира тадбирлари тўлақонли деб ҳисобланиши мумкин эмас, чунки [Россия] нинг Иккинчи Жаҳон Урушини тугатишда тутган ўрни беқиёсдир» деб айтди.

Агар Россияни тарихий ҳақиқатни ҳурмат қиладиган ва қўшни давлатлар билан чегарадош сиёсатчилар бошқарса, бундай далиллар билан рози бўлиш мумкин, аммо бу ундай эмас. Агар Москва СССРнинг ягона қонуний меросхўрига айланишни истаса, у бу ролга охиригача мос келиши керак.

Варшавадаги маросимларга таклиф қилинган Германия позициясини кўриб чиқайлик. Президент Франк-Вальтер Штайнмайер (Frank-Walter Steinmeier) Польшага қуйидаги сўзларни айтиш учун келди: «Мен немислар золимлиги қурбонлари бўлган поляклар олдида бош эгаман. Мен улардан узр сўрайман. Бу ерда бутун Польша ва Европани қамраб олган немис нафрати бошланган. Биз буни уруш деймиз, чунки бу жиноятларни яна бошқача нима деб аташни билмаймиз. Бу улкан қирғинлар тўлқини эди».

Бир куни келиб, Польша, Финляндия, Эстония, Латвия, Литва, Украина ва бошқаларга нисбатан бундай сўзларни Владимир Путин ёки Россиянинг бошқа бирон бир президенти айтиши мумкинми? Михаил Горбачёв ва Борис Ельцин буни тан олишга журъат этдилар, аммо Путиндан буни кутманг. У тарихни ўз хоҳишига кўра қайта ёзади ва уни, хусусан, маҳфий ҳужжатларни танлаб нашр этиш орқали бошқаради.

Варшавада Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампнинг маросимда иштирок этмаслигига келсак, бу яна бир бор Европа билан муносабатлар унинг устуворликлари рўйхатига киритилмаганлигини кўрсатади. Бу Польша ҳукумати Россия билан қийин муносабатларда АҚШни энг яқин стратегик иттифоқчисига айлантирмоқчи бўлган пайтда янада аниқроқ кўзга ташаланади.

Шуниси эътиборга лойиқки, Польша раҳбари маросимга Польшанинг собиқ бош вазири ва Европа кенгаши президенти Доналд Тускни таклиф қилмаган. Гарчи Тускнинг йўқлиги ички сиёсий зиддиятлар билан боғлиқ бўлса-да, бу фактнинг ўзи Европа Иттифоқи ичидаги муносабатларни яққол намойиш этади. ЕИнинг янги раҳбарлари ташқи сиёсатини ишлаб чиқишда буни ҳисобга олишлари керак.

Барча европаликлар, жумладан, Россия учун – тарих яна такрорланмаслиги учун – бирлаштирувчи омилга айланиши кўзда тутилган маросим демагогик музокаралар ва қарама-қаршиликларнинг яна бир манбасига айланди.



PS: Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашинуви истиқболи ҳар сафар тобора кўпроқ ҳақиқатга айланиб бормоқда. Украина Президенти Владимир Зеленский бу жараёнда фаол иштирок этади, чунки бу унинг сайловолди ваъдаларидан биридир. Агар бу муваффақиятли бўлса, ушбу воқеа Шарқий Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлади.

Манба: Observador (Португалия)

Абу Муслим таржимаси