Мамлакат иқтисодиёт вазирлигининг маълумотларига ҳавол қилган ҳолда, турк газетаси шуни ҳам хабар қилдики, Ямандаги низоларда Саудия Арабистони бошчилигидаги иттифоқнинг бир қисми сифатида иштирок этган қолган саккиз мамлакат олти ой ичида Германиядан 28 миллион долларлик қурол-яроғ олган.
14 мартдан 23 сентябргача ҳукумат иттифоқ аъзолари учун 87 та экспорт рухсатини тасдиқлаган деб ҳисобланади.
Таъкидланишича, экспорт яман урушига «бевосита» жалб қилинган мамлакатларга қурол сотмасликка келишиб олинганлигига қарамай тасдиқланган. Битим бир неча ой давом этган сиёсий тортишувлардан сўнг март ойида канцлер Ангела Меркелнинг консерватив блоки ва социал-демократлар ўртасида коалиция шакллантириш вақтида амалга оширилди. «Бевосита» сўзи остида қайси мамлакатлар кўзда тутилгана аниқ эмасди.
Эслатиб ўтамизки, Саудия Арабистони бошчилигидаги мамлакатлар коалициясининг Яманга бостириб кириши 2015 йил бошланган. БМТ нинг олий даражадаги вакили хабар беришича, тўқнашув натижасида ҳар ўн дақиқада камида битта бола ҳалок бўлмоқда.