«Битим Яқин Шарқдаги стратегик ҳамкорнинг хавфсизлигини оширишга ёрдам бериш мақсадида Қўшма Штатлар ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлигига хизмат қилади»,- дейилади агентлик берган хабарда.
Вертолетлардан ташқари Вашингтон Миср қуроллик кучларига модернизация қилинган нишон олгичлар, датчиклар, тунда кўриш қурилмалари, ракета ҳужуми ҳақида огоҳантириш тизимлари, радиолокация тизимлари, шунингдек, Boeing Apache учун эҳтиёт қисмлар ва қўшимча ускуналар етказиб беради.
Агентликнинг қайд этишича, Миср армияси Вашингтон ва Қоҳиранинг Синай ярим оролида террорчиларга қарши курашдаги манфаатларини қондириш учун вертолетлар сонини ошириш ниятида.