1. Сурункали толиққанлик синдроми
Айтингчи, орамизда ким ишда ҳолдан тоймаган? Табиийки, бундай ҳолатда иштаҳа ҳам йўқолади, кайфият ҳам тушиб кетади, юзнинг ранги ҳақида эса одамнинг эслагиси ҳам келмайди. Мана энди тиббиёт карточкасида анча маълум бўлган ташхис ва унга қўшимча равишда бир талай дори-дармонлар пайдо бўлади. Ўзи аслида керак бўлган нарса фақат яхшигина дам олиш – денгизда, дарё бўйида, ўрмонда сайр қилиш ёки ҳеч бўлмаса маза қилиб ухлаб олиш кифоя.
2. Мавсумлар оралиғида витаминлар етишмаслиги
Тиббиёт тилида бу авитаминоз деб аталади. Бу ерда сизни комплексли витамин препаратлари қабул қилиш бўйича тавсиялар билан кўмиб ташлашади. Афсуски, кўпинча сизнинг овқатланишингиз ҳақида ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмайди. Организмни озиқ-овқат маҳсулотларидан витаминлар билан тўйинтириш ҳар қандай таблеткадан кўра кўпроқ фойда келтиради.
3. Дисбактериоз
Бу фақат бизнинг кашфиётимиз. Ғарбда бундай касаллик умуман мавжуд эмас. Агар ичаклар фаолияти бузилган бўлса, дисбактериозни даволаш эмас, балки бундай реакцияга олиб келган сабабни излаш керак. Ичак фаолиятида камчиликларга бепарволик билан муносабатда бўлиш мумкин эмас – онкология ўтказиб юборилиши мумкин.
4. ВСД (вегетатив-томир-дистонияси)
Яна битта ўйлаб топилган касаллик. Ушбу ташхис жуда қулай. Кайфият ёмонлигини ҳам, бош айланишини ҳам, уйқунинг ёмонлигини ҳам у билан изоҳлаш мумкин. Бунда тайинланган дорилар қабул қилинганда ҳам ҳеч қандай натижа бўлмайди. Нима қилиш керак? Номаълум ташхис қўядиган шифокордан қочиш ва бошқа мутахассисларга мурожаат қилиш лозим.