loader
Foto

РПЧ спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади

Гап черков структураларига тегишли бўлган, спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш лицензиясини олган «Мезыбь» компанияси ҳақида кетяпти. Бизнес ФМ хабар қилишича, вино патриарх қароргоҳи жойлашган Геленжик яқинида ишлаб чиқарилади.

Чаплиннинг сўзларига кўра, бундай машғулот «гуноҳ эмаслиги аниқ".  "Ҳатто Библияда ҳам вино қандай истеъмол қилингани батафсил тасвирлаб берилган», – таъкидлади у. Бунда Черков вакилининг таъкидлашича, «ташаббуснинг ўзи анъанавий рус черков иқтисодиёти ўтмишда қолишидан далолат беради».

«Советлар даврида черков анча бой бўлган, ибодатхоналар ва руҳонийлар сони кам эди. Иконалар, черков сувенирлари ва адабиётларини сотиш орқали тўқ яшаш мумкин бўлган. Ҳозир бу талаб амалда  қондириб бўлинган. Уйларда ва ибодатхоналарда иконалар ва черков анжомлари сони етарли, хайр-эҳсон анъанавий даражадан пасайди», – изоҳ берди руҳоний.

Спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш учун олинган лицензия православ насронийлар «худонинг қони» деб атаган ҳолда ибодат билан боғлиқ мақсадларда истеъмол қиладиган кагор эмас, балки оддий ва вижиллаб турадиган вино ишлаб чиқаришни кўзда тутади. Чаплиннинг сўзларига қараганда, РПЧда кагор шундоқ ҳам етарли, бунинг устига у спирт қўшилмаган ва вижиллаб турадиган вино каби тез-тез харид қилинмайди.