loader
Foto

Бангладешда талаба қиз роҳинжа эканлиги сабабли университетдан ҳайдалди

У Бангладешга 2017 йил августдан бошлаб қочиб келган 750 минг роҳинадан фарқли равишда, БМТ УВКБ ҳимояси остида бўлган ва «қочоқ» қонуний мақомини олган 34 мингта рўйхатдан ўтказилган қочоқлар қаторига киради.

У лагерларда роҳинжа болаларининг аксариятига тақдим этиладиган расмий таълимсиз лагерда ўсди.

Бангладеш ҳукумати роҳинжа халқига лагерлар ташқарисида расмий таълим олиш тақиқланиши сабабли кўплаб роҳинжа ўқувчилар Бангладеш давлат ва хусусий мактабларига ўқишга кирганда ўз шахсиятини яширмоқда.

Хуши ўрта ва олий мактабни ажойиб натижалар билан тугаллади. У Кокс-Базар Халқаро университети (CBIU) ҳуқуқшунослик факультетига, биринчи йилнинг иккинчи семестрида қабул қилинди.

Ўтган йилнинг октябрида AP News эълон қилган видео-интервьюда қиз ўзининг орзулари ҳақида ҳикоя қилади, бундан унинг қочоқ лагеридан роҳина эканлиги маълум бўлиб қолади. CBIU илмий кенгаши 2019 йил 6 сентябрда уни университет талабалари сафидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилди.

Интервью оммавийлашиб кетганидан сўнг, бутун дунёдан кўплаб одамлар унинг ақлини, ўзи учун ва бошқалар учун имкониятларни кенгайтириш мақсадида таълим олиш истагини юқори баҳоладилар, лекин шу билан бир пайтда, Бангладеш миллатчи ОАВ ва фаоллари бунда унга халал бериш учун кампанияни бошладилар. Бу кампания роҳинжа қочоқлари учун расмий таълимнинг тақиқланиши ҳақида ҳукумат позициясига мос келади.

Ҳукумат Кокс-Базар ҳудудида кўплаб мактабларга "Роҳинжа болалари лагерлардан ташқарида бирон бир Бангладеш таълим муассасаларида ўқимаслиги учун қатъий чоралар кўриш" тўғрисида хабар юборгандан сўнг, олтита мактаб 2019 йил январь ва февраль ойларида барча роҳинжа ўқувчиларини мактабдан ҳайдаб юборди.

Шу билан бирга, Хуши мактабдан ҳайдалгунга қадар ва ундан кейин ҳам таҳдидлар олган, жумладан Бангладешдаги ижтимоий тармоқларда ўлим билан таҳдид қилинган.

2019 йил 4 июл куни у ўғирлашга уринишидан зўрға қочиб қутулди, натижада у яраланди ва касалхонада даволанди.

Энди эса у оамлар билан мулоқот қилишдан қочяпти, оиласининг қариндошлари эса руҳияти билан боғлиқ муаммолари борлиги ва ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид солаётганини маълум қилди.

AP News журналистлари қайд этишича, у лагерда оғир шароиларда туғилганлигига қарамай, Рахима Хуши – Бангладешга ҳам, роҳинжа халқига ҳам улкан фойда келтиршига қодир бўлган илҳомлантирувчи ёш қиздир.

У Бангладешлик хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга, болаларни ўқитишга, компьютер саводхонлигини оширишга ва Роҳинжа қочқинларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор ижтимоий ва таълим кампаниялари ва тадбирларида иштирок этади.

У, шунингдек, Marquee фонди ижрочи аъзоси, Prothom Alo Bndushova фонд котиби, аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ташкилот - Divas бош ижрочи директори, Аёллар ўкув маркази асосчиси ва директори ва Poura Preparatory ICT компьютер саводхонлиги марказида компьютер бўйича инструкторнинг биринчи ёрдамчиси ҳисобланади.

«Хуши Бангладеш учун ҳам, роҳинжа учун ҳам активдир. Қочоқ бўлгани ҳолда, у кўп азият чеккан, лекин барибир қатъият билан ўз орзуси томон ҳаракат қилган. У жамиятнинг ривожига катта ҳисса қўшмоқда. У шунингдек, ўзининг қайси халққа мансублигини ва қувғинларни ҳам ёддан чиқармайди».

«Унга университетда таълим беришдан бош тортиш – катта адолатсизликдир. Ҳукумат ва жамоатчилик у каби қочоқлар таълим олиши учун йўл очиб бериши лозим. У иккала томон ўртасидаги кўприк ҳисобланади. Афтидан, бу кўприк унинг орзуси билан бирга яксон бўлаётган кўринади», - деди унинг ҳамкасби исмини ошкор қилмаслик шартларида.

2018 йил 14 октябрда Рахима Хуши AP News га: «Менинг орзуларим чексиз. Улар жуда ҳам кўп» деди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР