loader
Foto

Қозоғистонда улкан масжид қурилади

“Биз аввал ва ҳозирда қурилган, ишлаб турган ҳамма масжидарни кўриб, ўрганиб чиқдик ва энг яхши лойиҳаларни танладик. Лойиҳани ўзим кўриб чиқдим, қурилишни ҳам бошидан то охиригача ўзим кузатиб бораман”.

Биринчи тош қўйиш маросимида давлат раҳбарининг қайд этганидек, масжид ўзига хос бўлади: “Бу ерда Марказий Осиёда тенги бўлмаган чиройли, ноёб масжид барпо этиладии”.

Ҳозирги кунда Туркманистондаги Турмкенбаши Рухи масжиди ва Қирғизистондаги Имом Сарахси марказий масжиди Марказий Осиёдаги энг йирик масжидлар ҳисобланади. Бундан ташқари, Душанбеда ҳам Марказий жомеъ масжиди қурилиши якунига яқинлашган бўлиб, у 2019 йил очилганидан кейин минтақадаги энг йирик масжидга айланади.

Масжид майдони 57 минг квадрат метрни, намоз ўқиладиган асосий хона – 15 минг квадрат метр, аёллар намоз ўқийдиган хона – 3 минг квадрат метр, гумбаз баландлиги – 88 метр, гумбаз диаметри – 63 метр, тўртта миноранинг ҳар бири баландлиги – 130 метрни ташкил қилади. Намоз ўқиладиган хоналардан ташқари, мажмуа ислом музейи, ҳунармандчилик устахонаси ва кутубхонани ўз ичига олади. Масжидда бир вақтнинг ўзида 30 минг киши намоз ўқиши мумкин. Масжид мажмуаси ҳудудида автомобиллар учун 3500 ўринли очиқ ва ёпиқ тураргоҳ барпо этилади.

Президент шуни ҳам айтиб ўтдики, масжид қурилиши бюджет маблағлари ҳисобига эмас, балки ҳомийлар ва оддий одамларнинг ҳайр-эҳсонлари ҳисобига амалга оширилади. Бу мақсад учун махсус жамғарма ташкил қилинди. Масжид қурилишини Туркия компанияларидан бири амалга оширади.

Масжид ўз меъморчилиги ва ҳажми бўйича дунёдаги энг ноёб ислом иншоотларидан бирига айланиши ва Қозоғистон пойтахтига қўшимча сайёҳлар жалб этишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Масжид қурилиши икки йил ичида якунланиши режалаштирилган.