Мактаб директори Нургайша Баринова ушбу қарор Таълим тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан кейин қабул қилингани ҳақида айтди. Айни пайтда Россия ҳудудида биронта қозоқ мактаби ва қозоқ болалар боғчаси йўқ.
Блогернинг айтишича, 2018 йил ҳолатига Қозоғистонда рус миллатига мансуб аҳоли сони 3 588 626 кишини ташкил қилган. Рус мактаблари сони 1500 га яқин. Россияда 2018 йил ҳолатига 900 минг қозоқ миллатига мансуб киши яшаган. Лекин бутун мамлакат бўйлаб биронта қозоқ мактаби мавжуд эмас.
Биз Доса Кошимдан нима учун бундай адолатсиздик рўй бергани ҳақида савол бердик.
Дос Кошим, сиёсатшунос:
-Мен қозоқ мактабининг ёпилиши учун иккала қўлим билан ҳа деб овоз бераман. Рус давлатининг ўз мафкураси бор. Ҳа, албатта, мамлакат аҳолиси рус тилини билиши шарт. У давлат тили. Шу сабабли ҳам қозоқ мактаби ёпилди. Асосий эътибор рус тилига қаратиляпти. Бу мутлақа адолатли ва нормал ҳолат! Бундай ҳолат бутун дунёда рўй бермоқда. Францияда ҳам, Германияда ҳам. Ҳар бир давлат ўз мафкураси ва давлат тилини оммалаштириш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Ғазабланишнинг ҳожати йўқ! Бу оқилона қарор!
Кўриб турганингиздек, биз жаҳлимиз чиқиб, руслардан хафа бўляпмиз, чунки ўзимиз улар каби йўл тута олмаймиз. Бизда бундай автономлик йўқ. Жиддий гап, ҳатто татарлар ва бошқирдлар ҳам ўз она тилини сақлаб қолиш кераклиги ҳақида гапиряпти. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, улар ҳамон қарам ҳолатда қолмоқда. Биз ҳам руслардан ўрнак олишимиз керак. Барча мактабларни қозоқ тилида таълим олиш шаклига ўтказиш ўтказиш керак.
Тил оилада сақланиб қолади. Чеченлар, ингушларга назар солинг. Улар бир-бири билан она тилида сўзлашади. Курдлар ҳам турклар билан худди шундай. Улардан кимдир рус мактабида, кимдир қозоқ тилидаги мактабда ўқийди. Лекин ўзаро фақат она тилида сўзлашадилар. Бу анъанадир. Россияда туғилган қозоқлар ҳам худди шундай қилишлари керак. Тил маданиятини сақлаб қолиш мактлаблар бор-йўқлигига тўғридан-тўғри боғлиқ эмас.
Россияда истиқомат қиладиган қозоқлар шу мамлакатнинг фуқароларидир. Агар улар бу мамлакатда қолишни ва рақобат қилишни истасалар, қоидаларга риоя қилиш керак. Шу сабабли рус тилида ўқишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Агар бу қозоқлар ўз келажагини ва авлодлари келажагини Россия билан боғлайдиган бўлса, рус мактаби улар учун энг яхши вариант бўлади. Агар бу қозоқлар ўзларини Қозоғистон ватанпарварлари деб санайдиган бўлса, биз уларга эшикларни очишга доим тайёрмиз. Ҳаммаси танлов масаласига бориб тақалади. Ўз маданиятлари, анъаналари ва урф-одатлари хусусиятларини ўзаро сақлаб қолиш мумкин. Лекин шуни эсдан чикармаслик керакки, бу рус давлати. Буни тан олиш керак! Бу фақат россиялик қозоқларга тегишли эмас. Хитойлик, ўзбекистонлик, америкалик, франциялик ва ҳ.к. қозоқларга ҳам дахлдор.
Хулоса
Дос Кошим бежизга Россияни бу қарорда қўллаб-қувватлаётгани йўқ у биз ҳам русларнинг йўлидан боришимиздан умид қилмоқда. Қозоғистонда 1500 дан ортиқ рус тилидаги мактаб бор. Улар ёпиладими? Биз русларнинг йўлидан борамизми?
Нұрбике Бексұлтанқызы
Abai.kz
Абу Муслим таржимаси