loader
Foto

Етмиш икки тоифа дўзахда...

Имом Аҳмад ва Абу Довудлардан нақл қилинган ривоятда Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Етмиш икки тоифа дўзахда ва бир тоифа жаннатдадир. Ва бу тоифа жамоатдир. Албатта, тезда менинг умматим орасида шундай қавмлар чиқадики, уларга бу бидъат-хурофотлар (тарқалиб) сингиб кетади. Бу худди қутуриш дардига чалинган инсонда ушбу дард унинг бирорта томиру бўғинини қолдирмай кириб боришига ўхшайди».

Шарҳ: Юқорида ўтган ҳадисда Имом Термизий нақл қилган ривоятнинг лафзлари келтирилган эди. Бошқа ривоятларда етмиш икки тоифа жаҳаннамда, биттаси жаннатда бўлади, деган мазмундаги ривоятлар келган.

Ҳадис давомида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматлари орасида бидъат ва залолат йўлига ўтган кимсаларни қутурган ит тишлаган инсонларга қиёс қилдилар. Чунки қутурган ит тишлаган инсоннинг бутун баданига қутуриш заҳри ёйилиб, тарқалиб кетар экан. Натижада у инсон ўзини сувдан олиб қочар экан. Худди шунга ўхшаб, бидъатчи инсон суннатдан ўзини олиб қочишини баён қилдилар. Аслида сув инсон ҳаёти учун асосий воситалардан бири бўлгани каби суннат ҳам инсон ҳаётининг гўзал ва равшан бўлишига асосий омил саналади.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг

"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР