loader
Foto

Мусулмон шахс меҳмон дўст бўлади

Меҳмон истиқболидан шодланади, уни икром қилишга шошилади, бу борада у нафсидаги Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтиришдан отилиб чиққан Исломнинг асл ахлоқига қулоқ тутади: “Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин”.

Меҳмонни ҳурмат қилувчи одам бу иши билан Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтирганини таъкидлайди ва бу ҳурматни меҳмоннинг ҳаққи, унинг мукофоти деб билади. Гўё меҳмон мезбонга иймонини мустаҳкамлаб, Парвардигорини рози қиладиган солиҳ амал қилиб олиш фурсатини бергани учун унга ташаккур айтиб мукофот бериши керак: “Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирса, меҳмонини мукофотини бериб, хурмат қилсин”. Саҳобалар: “Меҳмоннинг мукофоти қандай бўлади, деб сўрашди. Шунда у зот: “Уни бир кеча-кундуз меҳмон қилиш. Меҳмондорчилик уч кундир, ундан ортиқчаси - садақадир”, дедилар.

Исломда меҳмонни ҳурмат қилиш мусулмон учун суюкли бўлган савоб оладиган азиз амалдир. Ислом бу амални тартиблаб, унга маълум вақтларни белгилаган. Меҳмоннинг ҳақи - мукофоти бир кеча ва кундуздир. Зиёфатнинг вожиблиги уч кундир, ундан ортиғи эса садақадир.

Исломда меҳмонни ҳурмат қилиш ихтиёрий иш эмас, балки вожибдир. Йўловчи бир мусулмоннинг эшигини қоқиб келса ёки унинг ҳовлисига тушса бу вожибни бажаришга шошилиши керак.

“Меҳмоннинг тунаги ҳар бир мусулмон устидаги вожиб ҳакдир. Ким бир мусулмоннинг ҳовлисига тушса, бас у унга қарздир. Хоҳпаса ўша меҳмон уй эгасидан бу қарзни тўлашини сўрайди, хоҳпаса тарк қилади”.

Аммо меҳмон истиқболидан қўлини тортадиганлар, улар олдида эшикларини ёпадиган кимсаларда яхшилик йўқдир.

Имом Аҳмад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисда келади: “Меҳмон кутмайдиган кимсада яхшилик йўқдир”.

Ислом меҳмонга ўз ҳақини олишга изн беради. Бу ҳакда икки шайх ва бошқалар Уқба ибн Омирдан ривоят қиладилар, айтади: “Мен сўрадим: “Ё Расулуллоҳ, сиз бизни юборган қавмлар бизни қабул қилишмайди, биз нима қилишимиз керак?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар бир қавмга тушсанглар, сизларга меҳмонга лойиқ нарса тортиқ қилинса, уни қабул қилинглар. Агар ундай қилмасалар, ўзинглар улардан меҳмон учун лойиқ бўлган хақни олинглар”, дедилар.

Исломи гўзал мусулмон ҳолати қандай бўлишидан қатъи назар, меҳмонга бахил бўлмайди. Чунки Ислом унга икки кишининг таоми уч кишига, уч кишиники тўрт кишига етишини, тўсатдан меҳмон келишининг хавфли томони йўкдигини ўргатган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Икки кишининг таоми уч кишига, уч кишиники тўрт кишига етади”.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Бир кишининг таоми икки кишига, икки кишиники тўрт кишига, тўрттаники саккиз кишига етади”.

Ҳақиқий мусулмон таомга кўпчилик келишидан чўчимайди. Меҳмон кутишдан бегона бўлганлар эса тўсатдан келган меҳмонни қабул қилмайдилар. Мусулмон эса тўсатдан келган меҳмонга пешвоз чиқади, у билан таомини баҳам кўради. Таомидан луқмалар камайишидан қўрқмайди. Чунки оч қолмоқ уни ҳурмат қилишга Аллоҳ ва Расули буюрган меҳмондан юз ўгиришидан енгилрокдир. Балки Аллоҳ таоло бир кишининг таомига барака беради ва у икки кишига етади, икки кишининг таомига барака берса, тўрт кишига етади ва ҳоказо.

Салафи солиҳлар бизларга меҳмонни ҳурмат қилиш борасида гўзал намуна бўлганлар, ҳатто Аллоҳ таборака ва таоло уларнинг баъзиларининг меҳмонни ҳурмат қилишдаги ишлардан ажабланган. Бу ҳақда Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни аёлларига юбордилар. Аёллари: “Бизда сувдан бўлак ҳеч нарса йўқ”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу кишини ким меҳмон қилади?” дедилар. Ансорлардан бири: “Мен”, - деди ва уни уйига олиб борди. Аёлига: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳмонини икром қил”, деди. Аёли: “Бизда фақат гўдакларимизнинг овқати бор”, деди. Шунда ансор: “Таомингни тайёрла, чироғингни созла, болаларинг овқат сўрашса, уларни ухлатгин”, деди. Аёли таомни тайёрлади, чироқни созлади, болаларини ухлатди, сўнгра туриб, худди чироқни ўнглаётгандек бўлиб, уни ўчириб қўйди ва эри иккови меҳмоннинг олдида овқат еяётгандек бўлишди ва оч ҳолда тунашди. Тонг отгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига боришди. У зот уларга айтдилар: “Аллоҳ таоло кеча тунда меҳмонингларга қилган ишинглардан ажабланди ва ушбу оятни туширди:

“...ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир” (Ҳашр сураси, 9-ояти)

Мусулмон одам зийрак бўлади. Биродариникига меҳмонга борса? унинг шароитини ўрганади, уй эгаси уни деб безовта бўлиб қийналишини ҳисобга олмай бемалол унинг ҳузурида қолмайдики, гоҳида бу ҳолат уй эгасини ҳаражда қолишини, сиқилишни келтириб чиқаради. Балки у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларида Ислом руҳи ундан бош тортган мана бундай ўзининг оғирини солиб олишлик ҳаром қилинганини кўради.

Бу ҳакда Муслим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисда келади: “Мусулмон одам биродарининг ҳузурида уни гуноҳкор қилиб қўядиган даражада туриши ҳалол эмасдир”. Саҳобалар: “Қандай уни гуноҳкор қилиб қўяди?” - дейишди. У зот: “Уни меҳмон қиладиган ҳеч нарсаси йўқлигини била туриб унинг ҳузурида туришлиги”, дедилар. Бухорийнинг ривоятида келади: “Уни қийнаб қўйгунча ҳузурида туриши унга ҳалол эмасдир”. Қандай гуноҳ бўлса ҳам, мусулмон одам мезбон биродарини ўша гуноҳга туширишдан узоқ бўлади. Мусулмон одам одобли бўлади. Ислом унга меҳмондорчилик одобини, унинг йўл-йўриқларини ўргатади. Шунинг учун у бу йўлларни татбиқ қилишда нозик бўлади, мезбонга оғир келмайди, мезбоннинг рағбат, мулоҳазаларига эътиборли бўлади.

Бошқаларни ўзидан афзал кўради. Ислом дини ўз фарзандларига - мусулмонларга ўзгани афзал кўришни ўргатади, натижада бу чинакам мусулмоннинг асл хулқига айланади, у билан танилади, у билан бошқалардан ажралиб туради.

Ансорлар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин ўзгаларни афзал билувчиларнинг биринчилари эдиларки, улар ҳақида оятлар нозил бўлди. Улар ҳеч нарсаси йўқ бўлган муҳожирларга пешвоз чиқиб, уларга ҳамма нарсаларидан берган пайтларида инсоний авлодга сахийлик, афзал кўриш қандай бўлишини ўргатишди:

“Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадина) диёрига ўрнашган ва иймон-эътиқодни (маҳкам ушлаган) зотлар (ансорлар) эса ўзлари(нинг ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суюрлар ва дилларида уларга (муҳожирларга) берилган нарса-ўлжалар сабабли бирон ҳасад туймаслар ҳамда, гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир” (Ҳашр сураси, 9-оят).

Изоҳ: Мазкур оятларда ўзларининг уй-жой ва мол-мулкларини тарк этиб, Пайғамбар алайҳиссалом билан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб келган муҳожирларнинг орзу-ниятлари фақат Аллоҳнинг ризолигини исташ ҳамда Аллоҳ ва Пайғамбар алай-ҳиссаломга ёрдам қилиш бўлганлиги таъкидланди ва ғазотлардан тушадиган ўлжаларнинг бир қисми ўшаларнинг ҳақлари эканлиги уқтирилди, Шунингдек, уларнинг йўлларига уй-жой ва иймон-эътиқод билан пешвоз чиққан ансорлар - ёрдамчилар (улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ва бошқа муҳожирларга ҳар бир ишда кўмак берганлари учун мана шу номга сазовор бўлганлар) ва уларнинг бағрикенгликлари, ўз манфаатларидан ўзгаларнинг манфаатини устун қўя олишлари таърифланди.

Ҳукамолардан Абу Зайднинг ғоят ибратли мана бу сўзи худди ўша ансорлар ҳақида айтилгандек: “Балхлик бир йигит менга ўзларингизнинг зуҳд-тақволарингиз ҳақида гапириб беринг, деган эди, мен айтдим: “Топсак - еймиз, топмасак - сабр қиламиз”. Шунда у деди: “Бизда Балхнинг итлари шундай қили-шади, биз эса топмасак сабр қиламиз, топсакўзимиз-дан муҳтожроқларга берамиз”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ана ўша ўзгани афзал кўриш билан тўла эди ва буни биринчи мусулмонларнинг нафсларига жойлади, уларнинг табиатлари, одатларига ўрнаштирди. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига тўқилган тўн олиб келиб: “Буни сизга ки-йишингиз учун ўзим тикдим”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни худди муҳтож одамдек олдилар ва уни бизнинг олдимизга кийиб чикдилар. Шунда фалончи: “Уни менга берсангиз, нақадар гўзал бўлар эди”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рози бўлдилар. Мажлисда ўтириб, кейин қайтдилар ва тўнни ечиб, уни сўраган кимсага жўнатдилар. Қавм унга: “Яхши гап қилмадинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни муҳтож бўлиб кийгандилар, у зотнинг қайтармасликларини билиб туриб сўрадинг”, дейишди. Шунда у: “Мен уни кийиш учун эмас, кафанлик учун сўраган эдим”, деди. Саҳл айтади: “У ўшанга кафанланди”.

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг

"Мусулмон ахлоқи" китобидан

Заҳириддин Мансур, ҳафизаҳуллоҳ таржимаси