loader
Foto

Дўстларига очиқ юз билан йўлиқади

Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Биродарингни юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир” (Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо саҳобаларига табассум билан боқар эдилар, бирортасига кўзлари тушса, унга табассум қилар эдилар. Бунга икки шайх - Бухорий ва Муслимнинг улуғ саҳоба Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалийдан қилган ри-воятлари далилдир: “Исломга кирганимдан бери Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга қо-воқ уймаганлар. Қачон қарамай табассум қилар эдилар. Алининг ҳадиси ҳам далилдир: “Мусулмон-лар тўпланиб зикр қилишар эканлар, Аллоҳ таоло уларнинг табассумлироғининг гуноҳини кечади”.Шунинг учун учрашганда қўл бериб сўрашиш, сафардан келганда қучоқлаб кўришиш нафсларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари бўлган улуғ саҳобаларнинг одатларидан бўлган. Бу эса учрашган биродарларнинг ўртасида муҳаббат ва дўстликни кучайтиради. Ибн Саъд ўзи-нинг “Табақот”ида Шаъбийдан ривоят қилади, айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбардан қайтгач, у зот билан Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу учрашди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўзига тортиб икки кўзининг ўртасидан ўпиб қўйдилар ва: “Билмай қолдим, қайси бирига хурсанд бўлай, Жаъфарнинг келишигами,Хайбарни фатҳ бўлганигами?” - дедилар. Бошқа ривоятда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  Жаъфарни бағрига босиб қучоқладилар”, дейилади.Ислом дини қалбларда дўстона муносабатлар боғланиши, мўминлар орасида биродарлик занжирлари қуввати ва мустаҳкамлиги зиёдалашиши учун биродарлар кўришганда саломни ёйишни, дўстона кўришишни суяди. Шундагина мусулмон жамият мусулмон ҳолда яшай олади, ҳаётда Динининг рисолатини бажара олади.

Мухаммад Али Ҳошимийнинг

Мусулмон ахлоқи китобидан

Заҳириддин Мансурнинг таржимаси