loader
Foto

Султон ҳикмати

Бундай тизим Алп Арслоннинг нафратини уйғотар эди. Шу сабабли у, Низомул-Мулк қайтариғига қарамай, махфий хизматни тарқатиб юборишга қарор қилган ва айтганки: "Мен кимнидир соҳиби хабар этиб тайинласам менга яқин бўлган холис дўстларим ва менинг хузуримдагилар унга аҳамият бермайдилар ва уни сотиб олишга уринмайдилар, сабаби улар соҳиби хабарнинг дўстлигига, вафосига ва яқинлигига ишонадилар. Айни дамда менинг рақиб ва душманларим соҳиби хабарнинг дўстлигини қозонадилар ва унга пора берадилар; ва аёнки, соҳиби хабар доимий равишда менга дўстларим ҳақида ёмон хабарлар, душманларим ҳақида эса яхши хабарлар етказа бошлайдилар. Яхши ва ёмон сўзлар камон ўқлари кабидир: кўплаб отилганда албатта биттаси нишонга тегади. Вақт ўтган сари дўстларимга нисбатан муҳаббатим сўниб, душманларимга мойиллигим ортаверади. Қисқа муддатда душманларим дўстларимга қараганда менга яқинроқ бўлади ва ўринларини ғанимлар эгаллаб олади. Бунинг оқибатидан келадиган зарарни ҳеч ким бартараф қила олмайди».

Жамшид Муслимов таржимаси

(Tamara Talbot Rice “the Seljuks”)