loader
Foto

Эътиқодларимиз қаердан пайдо бўлади?

Мия фаолияти ва физиологияси ҳақида илмий фактлар йиғиндисини ҳисобга олиб, биз шундай бўлса-да, ҳамма нарсани бош мия ҳужайраларидаги содир бўлаётган жисмоний ва кимёвий жараёнлар билан боғлаймиз. Ақл-идрокнинг ҳақиқий моҳияти ва ундаги кўплаб жараёнлар руҳ тушунчаси билан узвий боғлиқдир, шунинг учун биз бу нарсаларни охиригача тушуна олмаймиз. Лекин ҳали ҳам бирор нарсани ўрганиш мумкин.

Ҳар бир инсон маънавий эҳтиёжларини ҳис қилади. Бундай эҳтиёжнинг энг оддий ва мунтазам шакли истак ҳисобланади.

Ҳа, бизда пайдо бўлган баъзи истаклар, моҳиятан, бу физиологик эҳтиёжни қондириш зарурати ҳақида мия сигналидир. Тананинг сувга бўлган эҳтиёжи ҳақида биз ичиш истаги орқали, қувватга эҳтиёж ҳақида овқатланиш истаги орқали билиб оламиз ва ҳоказо. Лекин бундай – очлик, ташналик ҳақида сигналлар – кўпинча маълум бир озиқ-овқатни, мавжуд вариантлардан маълум бир ичимликни танлаш истаги билан бирга келади. Мана биз чанқадик: олдимизда сув, олма шарбати ва чой бор. Биз ушбу учта ичимликнинг қайси бири билан чанқоқни қондиришни танлаймиз. Ёки, эҳтимол, учаласини галма-гал ичиш керакдир? Бизнинг танловимиз ҳар доим ҳам тананинг эҳтиёжлари нуқтаи назаридан мақбул эмас: масалан, оддий сув ўрнига биз чанқоқни қондирмайдиган ва у қадар фойдали бўлмаган газланган ширин сувни танлашимиз мумкин. Шундай қилиб, ҳатто энг оддий кундалик истакларимиз доимо фақат битта физиология билан белгиланмаганлигини тушунамиз. Бу истаклар, мойилликлар, афзал кўришлар мураккабдир. Улар фақат энг оддий нарсаларда ҳам фақат моддий нарсаларга бориб тақалмайди.

Келинг, янада мураккаб мисолни кўриб чиқайлик. Ироданинг намоён бўлиши, икки ёки ундан ортиқ вариантнинг онгли танлови инсоннинг тўғри деб ўйлашига асосланади. Айтайлик, пиёда харитада йўналиш белгиламоқда: у таҳлил қилади, хулосалар чиқаради ва маълум бир фикрлаш жараёни натижасида ўз нуқтаи назарида энг мақбул йўлни танлайди.

Бунда танлов мутлақо онгли ва яхши ўйлаб чиқилган бўлиши шарт эмас – биз тез-тез автоматик равишда, ғайришуурий одатларга асосланиб, олдиндан пайдо бўлган нотўғри фикрлар ёки хурофотга асосланган ҳолда ҳаракат қиламиз. Агар одам иккита йўлдан фақат биттасини иккинчисидан қора мушукдан ўтиб кетганлиги сабабли танланса, бу оқилона танлов деб аталиши мумкин эмас.  Лекин шунга қарамай, бу иродага ва қандай қилса тўғри бўлиши ҳақидаги тасаввурга асосланган танловдир.

Қандай қилса тўғри бўлиши ҳақидаги бу тасаввурни биз "ишонч"деб атаймиз. Ҳа, бу атаманинг мазмуни ҳақида баъзи келишмовчиликлар мавжуд, аммо биз уни фалсафий баҳсларга берилмасдан кундалик маънода қабул қиламиз. Ишонч инсоннинг маънавий таркибий қисми билан боғлиқ.

Биз ишонган ҳар қандай нарса ҳақида бизнинг шаклланган тасаввуримиз ишончдир. Ва у доим ҳам оқилона эмас ва мустаҳкам оқилона негизга асосланмайди. Айрим ишончлар, аслида, олдиндан пайдо бўлган нотўғри фикр, стереотиплар ёки хурофотдир.

Йўлнинг бошланиши

Тавҳид илми илмларнинг энг муҳими ва олижанобидир. Уни муайян ҳажмда ўрганиш истисносиз ҳар бир мусулмондан талаб қилинади. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинким, ҳозир ўзбек тилида исломий таълимотга оид кўплаб материаллар: китоблар, мақолалар ва машғулотлар мавжуд.

Биз уларнинг асосий қисми ақида бўйича китоблардан олинган турли фикрларни сиз билан баҳам кўришишни истаймиз – муаллиф одатда ақидаларни баён қилишга ўтишдан олдин баъзи дастлабки сўзларни келтиради. Бу том маънодаги ақидалар ҳақида мақолалар эмас, балки исломий таълимот ва у билан боғлиқ бўлган мавзулар бўйича эсседир.

Йўлнинг бошланиши

Агар мусулмон кишидан «Исломни қабул қилиш учун нима қилиш керак?» деб савол берилса, унинг «Калимаи шаҳодат келтириш» деб жавоб бериш эҳтимоли юқори. Калимаи шаҳодат – иймонга шоҳидлик – икки қисмдан иборат.

«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ»

«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман»

Бироқ, бу сўзларни шунчаки - уларга ишонмасдан – айтишнинг ўзи етарли эмас. Бундан ташқари, агар киши калимаи шаҳодатнинг мазмунига ишонган бўлса-да, лекин уни айтмаган бўлса ҳам (айтайлик, одамлардан узоқда, ёлғиз яшаб), барибир мусулмон бўлади.

Машҳур замонавий уламо муфтий Тақий Усмоний ёзганидек: «Исломни қабул қилишнинг қандайдир алоҳида бир тартиб-таомиллари йўқ (чўқинтириш ва ҳ.к. каби). Масжидга ёки бошқа муассасага бориш ҳам мажбурий шарт ҳисобланмайди. Исломни мустақил қабул қилиш мумкин».

Лекин калимаи шаҳодатнинг мазмунига қатъий ишонч билан ишониш учун унинг маъносини тушуниш керак.

Имом Абу Абдуллоҳ ас-Сануси «Умм ал-барахин» китобида исломий таълимотнинг барча қоидаларини баён қилишдан кейин ёзадики: «Ақиданинг бор маъноси «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росуулуллоҳ»…сўзларидадир».

Аллоҳнинг ибтидосиз ва интиҳосиз мавжудлигига, Унинг Ягоналиги ва У мукаммал сифатларга эгалиги ва камчиликлар билан тасвирланмаслиги, Унинг беҳажотлигига бўлган ишончи шаҳодатнинг биринчи қисмининг қисқача баёнидир.

Калиманинг иккинчи қисм эса Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ томонидан охирги Пайғамбар рисолатини бажариш учун танланганини ва унга Аллоҳ таолодан ваҳий: Қуръони Карим ва мукаммал Қонун - Шариат берилгани ҳақида ҳикоя қилади. Мусулмон киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга келган ҳамма нарсага ишониши керак.

Пайғамбарлар, фаришталар, Муқаддас китоблар, нариги дунё ҳаёти, дунёдаги ҳамма нарсанинг олдиндан белгиланиши – хабар қилинган ва ишониш керак бўлган нарсаларнинг бир қисмидир.

Бу тўғри Исломий эътиқодларнинг қисқача формуласи бўлиб, уларнинг катта миқдори калимаи шаҳодатнинг иккинчи қисмида жойлашган. Шунинг учун калимаи шаҳодат бу - алфа ва омега, ақидани ўрганишнинг бошланиши ва охиридир: инсоннинг исломдаги йўли калимаи шаҳодатдан бошланади, калимаи шаҳодат динимиз таълимоти ҳақидаги билимимизнинг барча натижаларини умумлаштиради.