Кўз остига олиб пойлаб юриш
Чжэцзян провинцияси бу ерда яшайдиган насронийлар ва черковлар сони кўплиги сабабли «Хитой Қуддуси» деб аталади. 2017 йил ҳукумат «терроризмга қарши кураш» мақсадида ибодатхоналарга камералар ўрнатиш ҳақида фармон чиқарди, хабар The Epoch Times сайти.
Интернет тармоғидаги чекловлар
2018 йил Хитой интернетида насронийлик дини мавзусига оид контентни чеклайдиган янги меёърлар жорий қилинди – «диний контентнинг айрим турлари»ни жойлаштириш ҳуқуқи фақат расмий диний ташкилотларда сақланиб қолди, оддий насроний шахсларга эса бу тақиқланди. Хусусан, Хитойда ибодат қилаётган шахслар ва ҳаттоки «ладан» тутатиш расмларини жойлаштириш тақиқланади.
Черковлардан хочларнинг ечиб олиниши
2014 йилдан бошлаб Чжэцзянда хочларни бинолар тепа қисми ўрнига уларнинг олд томонига ўрнатишга кўрсатма берилган 36 саҳифадан иборат директивага мувофиқ ибодатхоналардан хочлар ечиб олина бошлади, бунда диний рамзлар деворлар ранги билан бир хил бўлиши ва фасаднинг ўндан бир қисмидан ортиқ жойни эгалламаслиги лозим.
Диндор фуқароларнинг ҳибсга олиниши
2018 йил декабрида Сычуань провинцияси пойтахти Чэнду шаҳридаги протестантлик черковларидан бирида 100 га яқин киши пастор билан биргаликда ҳибсга олинди. Ҳуқуқ ҳиоячилари 2018 йил жами ўн мингдан ортиқ кишининг диндорлик намоён этилиши билан боғлиқ «ҳуқуқбузарликлар» учун ҳибсга олинганини маълум қилади.
Болаларнинг диний фаоллиги чекланиши
2016 йил коммунистик режим уйғур миллатига мансуб вояга етмаганларнинг ибодатхоналарга бориши ва динни ўрганишини тақиқлайдиган янги меъёрлар қабул қилди. Насроний болалар ҳам худди шу чекловларга дуч келди – уларга ҳам диний машғулотларга ташриф буюриш тақиқлаб қўйилди. 2017 йил Чжэцзян провинцияси Вэньчжоу шаҳар ҳокимияти якшанба кунги мактаб фаолиятини тақиқлаб қўйди. Шунда насронийлар машғулотларни шанба кунига кўчирдилар ва хусусий уйларда махфий равишда ўта бошладилар.
Диндан воз кечишга мажбурлаш
2018 йил августида Хитой насронийлари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида оммавий равишда қуйидаги мазмунли матн қолдирдилар:
«Насронийлик динини қабул қилиш тенденцияларга кўр-кўрона эргашиш бўлган. Энди эса мен бу дин ва эътиқодларни чуқуроқ тушуна бошладим, насронийликни янада ўрганиш натижасида эса мен ўзимнинг руҳий ва маънавий эҳтиёжларимни яхшироқ тушуна бошладим. Эълон қиламанки, насронийлик диний фаолиятида бошқа иштирок этмайман ва насронийликка бошқа ишонмайман».
Тахмин қилинишича, бундай фикрлар насронийларга Хитой компартияси ходимлари томонидан «таклиф қилинган».