loader
Foto

У мутация қиляпти

Касаллик қўзғатувчи мутация қилган. Вируслар мутацияси бу – одатий ҳолат, изоҳ беради нашр. "Доимий равишда ўзгариб турар экан, вируслар бир-биридан озгина фарқ қиладиган ўзининг сон-саноқсиз вариантларини яратади. Бу ўсиб борадиган генетик хилма-хиллик вирусларнинг атроф-муҳитда тарқалишини осонлаштиради – масалан, ҳужайра рецепторларига маҳкамроқ ёпишиб олиш ёки у ерда узоқроқ қолиб кетиш мумкин".

"Вирус, худди COVID-19 янги қўзғатувчиси каби, тасодифийлик тамойили бўйича бир неча авлод давомида мутация қилади. Аксарият ҳолларда натижада ҳеч нарса рўй бермайди, чунки генетик материалдан нусха олишда майда хатолар на вируснинг функцияларига, на ташқи кўринишига таъсир этади. Агар мутация оқсилни ўзгартирадиган бўлса, бу вируснинг кейинги авлодини заифлаштиради. Бундай заиф вирус линиялари табиий танлов қурбонига айланади ва йўқ бўлиб кетади".

"Мутация туфайли вируснинг кучайиши, масалан, у янада барқарорроқ бўлиши эҳтимоли камроқ. Бунинг учун маълум бир генлар мутацияга учрашлари ёки бирданига бир нечта мутация рўй бериши керак. Аммо бу камдан-кам ҳолларда рўй беради.

(…) Қолаверса, вирус қанчалик фаол ҳаракат қиладиган бўлса, унинг бир кун келиб керакли сифатларга эга варианти пайдо бўлиши эҳтимоли юқори бўлади. Агар вирус бемалол тарқалиб, кўплаб одамларга юқтирадиган бўлса, эртами-кечми бундай кучли чизиқ ғолиб чиқади. Бу эволюциянинг табиий оқибатидир".

"Шу сабабли ҳал килувчи савол коронавирус мутация қилишида эмас – бунга шубҳа ҳам бўлиши мумкин эмас. Асосий масала унинг қандай мутация қилишида. У инсон учун янада тажовузкор ва ҳалокатли бўладими? Базель биомарказидан Рихард Неер бунга ишонмайди.

"Моҳиятан, ҳозирча вирус алоҳида мутациялар оқибатида янада хавфли бўлишидан келиб чиқмаслик керак", - деди у Die Zeit билан суҳбатда.

"Сабаблардан бири: янги коронавирус нисбатан барқарор. Умуман олганда, охирги ойларда, вируснинг бутун дунё бўйлаб тарқалишига қарамай, янги мутация ўртача икки ҳафтада бир марта пайдо бўлган, холос. Sars-CoV-2 каби РНК-вируслар, генетик материали ДНК дан иборат бўлган вируслардан кўра кўпроқ утация қилади, лекин бошқа РНК-вируслар, масалан, грипп вируси билан таққослаганда янги коронавирус нисбатан секинроқ мутация қилади , - дейилади мақолада.

"Эҳтимол, зарарсизлик вирус учун эволюцион устунликка айланиши мумкин. Ахир вирусларнинг мақсади кўпайишдир. Бунинг учун улар кўплаб «хўжайин»ларга юқиши керак. Агар зарарсиз бўлса, бу уларга ёрдам бериши мумкин. (...) Шунингдек, бизнинг ўзимизни тутишимиз ҳам коронавирусни ўзгартириши мумкин, деди Гиссен университети вирусология профессори Фридманн Вибер, Германия илмий медиа марказида (СМC) ўтказилган матбуот анжуманида. Масалан, ижтимоий масофада: ахир вирус янги одамни юқтириш имкониятига қанчалик камроқ эга бўлса, вақт ўтиши билан у «хўжайин»га шунчалик кўпроқ раҳм қилади. Шунда у аҳоли орасида яхшироқ тарқалиши мумкин. Биз вируснинг нафас йўллари орқали тарқалишини, масалан, ниқоб кийиш орқали бошқаришни қанчалик кўп назорат қилсак, натижада вақт ўтиши билан касалликни юқтиришнинг муқобил усули, масалан, бевосита мулоқот ҳамда сирт ва юзалар орқали узатилиши усули кўпроқ аҳамиятга эга бўлади".

Аммо бунинг илмий далиллари йўқ, деб ёзади нашр. "Менимча, бу вирус аллақачон жуда яхши мослашган ва у ҳеч нарса қилиш керак эмас", деб ҳисоблайди Фридеманн Вибер.

"Сўнгги ҳафталарда битта мутация бошқа сабабга кўра диққат марказида бўлди. У D614G деб аталади. (...) BioRxiv: Zhang et al., 2020 тадқиқотининг дастлабки нашрида айтилишича, бу мутацияга эга бўлган вируслар айниқса кучли «тиш»ларга эга бўлади. Вирусолог Вибернинг сўзларига кўра, бу вируснинг янада юқумли бўлишининг белгиси бўлиши мумкин. Неер эҳтиёткорроқ фикр билдирди. Ҳужайралар маданиятини ўрганиш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида ўтказилган тадқиқот янги штамм кўпроқ юқумли деган хулосага келишга имкон бермайди, дейди Базеллик эпидемиологик башоратлар билан шуғулланувчи физик".

Пекиндаги янги вирус варианти ҳам D614G мутациясига эга, бироқ Неернинг сўзларига кўра, ушбу штаммдаги ўзгаришлар жиддий эканлигининг аломатлари йўқ.

"Коронавирус генеалогик дарахтида бу вариант Ухань линиясидан анча узоқлашган. Бу эпидемиологик нуқтаи назардан жуда қизиқарли бўлиб, шундан далолат берадики, бу вирус Хитой аҳолиси орасида яширин кўпаймаган, балки, афтидан, яширин раившда ташқаридан олиб кирилган. Яъни, айтиш мумкинки, узоқ саёҳатдан сўнг вирус Хитойга қайтди", - деб ёзади Die Zeit.

Манба: Die Zeit