loader
Foto

Россия ва Хитойнинг либерал демократияга қарши бир хил кураши

"Албатта, мамлакатлар ва вазиятлар ўртасида жидди тафовутлар мавжуд. Россия Грузия ва Украинага ҳужум қилганида у СССР парчаланиб кетганидан кейин мустақил бўлган мамлакатларга ҳужум қилди. Хитой ҳукумати Гонконг аҳолисини тартибга соган ёки Тайванга ҳарбий аралашув билан таҳдид солганда Хитой ҳукумати ушбу мамлакатнинг алоҳида қисмларига ҳужум қилади. Россия режими мухолифат вакилларини қамоққа ташлайди ва баъзида уларни чет элда ўлдиради, лекин у ёки бу даражада эркин сайловлар ўтказади, интернетга бардош беради ва ГУЛАГ амалиётини йўқ қилган. Хитой диктатураси эса уйғурларни «қайат тарбиялаш лагерлари»га жойлаштиради, ўз аҳолисини қаттиқ кузатиб боради ва Ғарб фойдаланадиган эркинликларнинг биронтасини хушламайди", - қайд қилади мақола муаллифи.

"Аммо ўхшашликлар бор. "Иккала ҳолатда ҳам халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши мавжуд. Шунингдек, рангли инқилоблардан қўрқиш ҳам", - дея тушунтиради, Монтаигне институтининг махсус маслаҳатчиси, собиқ дипломат Мишел Дюклос.

"(...) Грузия ва Украина - бу Россия моделига мос келмайдиган, бошқа сиёсий моделни танлаган икки мамлакат ва бу Путиннинг дунёнинг бу қисмида либерал демократия қўлланилмайди деган назарияси ёлғон эканлигини исботлайди", - дея тушунтиради Торнике Гордадзе, Саакашвили ҳукумати собиқ вазири ва Париждаги Сиёсий тадқиқотлар институти профессори.

"(...) Грузиянинг 2004 йилдан 2012 йилгача бўлган Европа тажрибаси, камчиликларига қарамай, собиқ Совет республикаси, ҳатто чекланган ресурсларга эга бўлса ҳам, бетартибликдан келиб чиққан ва демократик ютуқларга эришган коррупцияга қарши курашишга қодир эканлигини кўрсатди", - дейди Гордадзе. Грузия экспериментини Кремл томонидан "аномалия" деб таърифланди ва шунингдек, Россия мухолифатига йўлдан оздириши мумкин бўлган ва тузумни тугатишга олиб келадиган хавф сифатида кўрилди. Россия янада каттароқ ва яқинроқ бўлган Украинани Майдан инқилобининг демократик намойишлари тугалланмаган тақдирда ҳам, улар ижобий натижалар намойишини кутишни бошлаган ва ҳарбий куч ишлатиш билан бўғиб қўйишга ҳаракат қилган Кремл учун янада катта хавф сифатида кўрган ", деб ёзади нашр муаллифи Изабел Лассер.

"(...) Ўшандан бери Хитойда рангли инқилоблардан қўрқув пайдо бўлди. Хитойликлар, россияликлар каби, демократия ўз мамлакати учун мос модель эмас деб таъкидлашади. Си Цзиньпин Горбачёв тақдирини бошдан кечиришни истамайди", дейилади мақолада.

"Ленинизм моделга асосланган Хитой Коммунистик партиясининг мақсади фақат битта: ҳокимият тепасида қолиш", - дея тушунтиради Стратегик тадқиқотлар фондининг (FRS) Осиё бўйича мутахассиси Валери Нике. СССР парчаланганидан кейин Пекин ўзининг собиқ коммунистик рақиби ривожланиш тенденцияларини диққат билан кузатмоқда, деб ёзади Le Figaro. "Си Цзиньпин Совет Иттифоқи парчаланишидан ўрганган ва Путинни доно амалиётга қайтган одам сифатида кўради", деб давом этади Мишел Дюкло.

"(...) Хитой ва Россия ўртасида яна бир боғлиқлик бор: Ғарбнинг аста-секин заифлашиши авторитар ҳокимиятларга имконият яратмоқда". Хитойликлар Россиянинг Украина ва Суриядаги ҳаракатларига Европанинг суст муносабати ҳақида ўйла бошладилар. Россия ва Европа ўртасидаги муносабатлар Хитой-Eвропа муносабатларининг синов мадони ҳисобланади. Яқинда Хитой Гонконгда авторитар моделни қўллаб-қувватлаш қарорида шубҳа йўқлигини исботлади ", - хулоса қилади Мишел Дюкло.

Манба: Le Figaro

Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин