Бу ҳақида Эрон парламенти спикери Муҳаммад Бакир Калибаф парламент йиғилишида баёнот берди, деб хабар қилади Tesnim ахборот агентлиги.
Калибафнинг сўзларига кўра, фақат шу тарздагина Вашингтон Теҳрон билан самарали ўзаро алоқаларни йўлга қўйиши мумкин.
Эрон атом энергетикаси агентлигининг ҳисоботларига кўра, Теҳрон атом битимидан келиб чиқадиган барча мажбуриятларини бажарган, таъкидлади Калибаф.
Шундай экан, АҚШ ҳукумати ҳам Байден даврида атом битими бўйича ўз мажбуриятларини бажариши ва санкцияларни олиб ташлаши керак, деб ҳисоблайди Эрон парламенти спикери.
«Агар Джо Байден ҳақиқатда Эрон билан аввалги ҳукумат таркибида иккинчи шахс сифатида имзоланган битимга ишонадиган бўлса, Эрон билан ўзаро алоқа қилиш имкониятига эга бўлса, бажарилмаётган мажбуриятларни қўшимча шартларсиз бажариши лозим»,- деди Калибаф.
Байден АҚШ ҳукуматининг ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида сўнгги йилларда Эрон халқига етказилган зарарни ҳам қоплаши керак, деди парламент спикери.
Унинг сўзларга кўра, Эрон учун Байден ҳукумати кўрадиган амалий ҳаракатлар муҳим.
«Гарчи Эронда бу масала борасида оптимистик кайфият бўлмасада, агар амалиётда нефт савдоси, банк фаолияти ва Эрон компанияларининг савдо фаолияти нормаллашувидан хурсанд бўлишлари маълум»,- деди у.
АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 йил 8 майда бир томонлама тартибда атом битимидан чиқди.
Сўнгги 2,5 ил давомида Эрон Трамнинг қарорлари фонида иқтисодий қийинчиликларни бошидан кечирмоқда.
Байден аввалроқ сайловда ғалаба қозонадиган бўлса, Эрон билан тузилган атом битимига қайтишини айтганди.
Эрон президенти Хасан Руханий аввалроқ Байден ҳукумати «ўтмишдаги хатоларни тузатиши» лозим эканлигини айтганди.
Руханий санкциялар туфайли Эронга 150 млрд доллар атрофида зарар етказилганини маълум қилди.