Бунга мулк ва автомобилларга, жумладан, олов ва тутун туфайли етказилган зиён, хўжалик фаолиятининг тўхтатилиши туфайли зиён ва яшаш учун қўшича харажатлар киради.
Компания маълумотларига кўра, айни пайтда ёнғинлар рўй берган умумий майдон 100 минг гектарга етган. Ёнғинлар туфайли қарийб 12 минг уй ва компаниялар йўқ қилинди, ҳалок бўлганлар сони 80 кишини ташкил қилади, 1200 киши бедарак йўқолган ҳисобланади.
Калифорния шимолида рўй берган Camp ўрмон ёнғини штат тарихида энг ҳалокатли ёнғинга айланди. Умумий ҳисобда Калифорнияда ўрмон ёнғинлари оқибатида 300 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди, Лос-Анджелес округида эвакуация қилинганлар сони 170 минг кишига етди.
Шу пайтгача Калифорния тарихида штатнинг шимолий қисмида, денгиз қирғоғига яқин жойларда рўй берган Tubbs ёнғини энг ҳалокатли ҳисобланарди. Бу ёнғин 2017 йилнинг октябрида рўй берган бўлиб, 15 минг гектар майдонни қамраб олган ва 5,5 мингта бинони йўқ қилан эди.