loader
Foto

Мусиқанинг емирувчи кучи

Инсон организмнинг ички туғма табиий ритмларидан бошқа ритм ёки ташқи тўлқинлар таъсирига тушган пайтида, бу ўз хоҳишига кўра бўлсин ёки унга зид бўлсин, организмга босим ва юк тушади ва салбий таъсир кўрсатади, натижада эса соғлиқ ёмонлашади.

Буларнинг барчаси илмий тажрибалар ва тадқиқотлар билан тасдиқланган. Соғлиқ ва аҳволнинг ёмонлашиши, ишлаш сифати ва самарадорлигининг пасайиши, қарор қабул қилишга қийналиш илмий жиҳатдан исботланган. Агарда бу ташқи тўлқинлар баланд, шовқинли мусиқа кўринишида бўлса, зарар янада кўпроқдир.

Клиник психология профессори шифокор Барт Би шундай дейди: “Баланд мусиқа таъсири остида бўлиш нафақат соғлиқни ёмонлаштиради, балки бу ўлимга ҳам олиб келиши мукин”.

Профессор Барт Би буни шундай тушунтиради: “Инсон оғриқни ҳис қилган пайтида унинг мияси организмни оғриқдан халос қилиш мақсадида ўзгача гормон ажратади. Бу эндорфин гормонидир. У инсон организмига худди гиёҳванд моддалар сингари таъсир кўрсатади. Шу сабабли инсон бу гормон ажралгандан кейин гиёҳванд моддалар истеъмол қилган инсон ўзини қандай ҳис қилса, у ҳам ўзини шундай ҳис этади. Баланд мусиқа тинглаганда инсон организми ва органлари томонидан товуш тўлқинлари ютилади. Организм бу тўлқинларни ҳавф деб қабул қилади, шундан сўнг инсон мияси исталган кучли ҳаяжонланишда, жанжалда ёки жангда ажраладиган гормонларни ишлаб чиқаза бошлайди. Бу адреналин ва кортикостероид (инсон ҳаяжонланганда ишлаб чиқиладиган гормонлар). Бунинг натижасида қон босими кўтарилади, юрак уриши тезлашади ва қондаги холестерин миқдори ошади”.

Баланд мусиқа тинглаш инсон организмига ҳужайра даражасигача зарар етказади. Организм мусиқани оғриқдай қабул қилади, бу эса уни тинчлантирадиган гормонлар ажралишини оширади, шунинг учун инсон шодлик, лаззатланиш ва эйфорияни ҳис этади. Шу сабабга кўра баланд мусиқани ёқтирадиганлар қандайдир бу нарсага тобеъ бўлиб қолишади, уни мунтазам соатлаб тинглашни хоҳлашади. Айнан шунинг учун улар мусиқанинг баландлигини ошираверишади.

Баланд мусиқанинг доимий таъсири эшитиш қобилиятининг умуман йўқолишига олиб келади. Бунда асаб тизимига узатиладиган механик товуш тўлқинлари сигналларини электрик импулсларга айлантириб берадиган қулоқдаги тукли ҳужайралар емирилади. Ҳаёт давомида улар ҳеч қачон бўлинмайди ва қайти тикланмайди.

Германияда ўтказилган илмий тадқиқот матбуотда эълон қилинганди. Унинг моҳияти шундан иборат эдики, доимий равишда баланд мусиқа тинглайдиган инсонларнинг хотираси 15 – 60 фоиз пасайган. Ўспирин ёшдагилар иштирок этган бошқа тадқиқотда, баланд мусиқа эшитмайдиган 600 кишининг 4 фоизда хотира пасайиши кузатилган бўлса, баланд мусиқа тинглайдиган 600 кишидан 21 фоизда хотира пасайган.

Машҳур тадқиқотчи шифокор Роберт Собольский бундай ҳодисага қуйидагича тушунтириш беради: “Бу стресс (руҳий зарба) пайтида организмни ҳужум ёки қочишга тайёрлаш учун гормон (адреналин ва кортикостероид) ва қанд миқдори ажралиши ошиши сабабли юз беради. Шунга мутаносиб равишда миядаги қанд миқдори камаяди, айниқса унинг гиппокамп деб аталган ҳудудида. Бу миянинг таълим олиш ва хотирага жавоб берадиган рецептор зоналарида содир бўлади”.

Британиядаги Қироллик мусиқа академияси

Британиядаги Қироллик мусиқа академияси баланд мусиқа қурбонлари 70 000 кишига етганлиги ҳақидаги ҳисоботни чоп қилди, уларда мусиқага тобеълик кузатилган. Уларнинг ёши 14 дан 21 ёшгача бўлган.

Тадқиқот натижалари она қорнидаги болага салбий таъсир ҳавфлироқ эканлигини исботлади, чунки товуш тўлқинлари ҳомилага етиб боради ва туғилмаган боланинг ҳали шаклланиб улгурмаган миясига ҳалокатли таъсир ўтказади.

Мусиқанинг инсон маънавиятига етказадиган салбий таъсирига келсак, у ҳаммасидан ҳам қўрқинчли, чунки мусиқа инсонни чалғитади, у меҳрибон Аллоҳ Таолонинг яратган бир мавжудоти эканлигини унутиб қўяди. Инсон ўз Яратганига осмонлару ерда ҳамд айтадиган мавжудотлардан бири бўлишдан тўхтаб қолади.

Ҳақиқатда, баланд мусиқа хасталикларни чақиради ва организмни емиради. Бу мақолада келтирилган тадқиқот натижалари бор – йўғи кўпнинг арзимас бир қисмидир. Мусиқанинг зарари ҳақида бизнинг билмайдиганларимиз янада кўпроқ. Инсонни, унинг ақли ва қалбини сақлаш учун ўзингиз ва суйганларингизни бу хасталикдан муҳофаза қилинг.