Канцлер Себастьян Курц чоршанба куни ҳукумат «радикаллашув»да рол ўйнаган деб ҳисобланган уюшмалар ёки масжидларни ёпиш жараёнини соддалаштиришни ва жамоатчиликка потенциал зўравон фаолият ҳақида онлайн платформада хабар қилиш қобилиятини беришни режалаштирмоқда. Имомларнинг Марказий реестри ҳам яратилади.
"Сиёсий Исломга - унинг асосида ётган мафкуравий асосга - қарши курашда биз террорчи бўлмаган, лекин бунга замин ҳозирлаётганларга қарши ҳаракат қилиш имконига эга бўлиш учун «сиёсий Ислом» деб номланган жиноят жорий қиламиз", - деди у Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг.
Декабр ойида парламентда овозга қўйилиши режалаштирилган чора-тадбирларга террористик жиноятларда айбланган одамлар учун профилактик ҳибслар ҳам киради. Курц одамлар ҳатто бундай жиноятлар учун жазони ўтаб бўлган, лекин ҳали тўлиқ радикаллашувдан халос бўлмаган деб ҳисобланмаса ҳам, "биз жамоатчиликни ҳимоя қилиш мақсадида бу одамларни қамоққа олиш учун қўлдан келганини қиламиз".
Баъзи ҳолларда, эндигина озод қилинган одамлар электрон билагузук ёрдамида назорат қилинади, қўшимча қилди Курц, лекин бу усул қачон ишлатилишини ёки қачон профилактика мақсадида ҳибсга олиш қўлланишини тушунтирмади.
Айни пайтда Курцнинг Халқ партияси (OeVP) билан коалицияда бўлган яшиллар партияси аввалроқ мухолифатда бўлиб профилактика мақсадида ҳибсга олиш концепциясини танқид қилган эди.
Ҳукумат таклифи шунингдек, икки мамлакат фуқаролигига эга бўлган ва терроризм жиноятлари учун суд қилинган шахсларни Австрия фуқаролигидан маҳрум қилишни ҳам ўз ичига олади.
Душанба куни 1000 га яқин полиция ва разведка ходимлари «Мусулмон-биродарлар» ва ХАМАС билан боғлиқликда гумон қилинган уйлар, корхоналар ва уюшмаларда тинтув ўтказиб, тўрт провинцияда миллионлаб евро нақд пулни эгаллаб олди.
Прокуратура бу рейдлар ўтган ҳафта рўй берган ҳужум билан боғлиқ эмас, балки бир йилдан ортиқ давом этган тергов натижаси деб таъкидламоқда.
«Сиёсий Ислом»ни жиноят деб тан олиш эҳтимоли кўплаб саволлар туғдиради. Энг аввало, «Сиёсий Ислом» ўзим нима? Фикрий жиноятларга қарши курашдан бошқа нарсани англатмайдиган «Сиёсий Ислом»нинг биронта таърифи йўқ, бу айниқса, либерал қадриятларга қарши кураш фонида қизиқарли бўлиб кўринади.