loader
Foto

Австриялик сиёсатчи рўмолни тақиқловчи қонунни қоралади

«Қонун жамият аъзолари орасида Исломофобиани кўпайтиришдан ташқари, мусулмонларни хавфли инсонлар этиб ёлғон тассавурни уйғотмоқда», дейди у.

Мамлакат бош вазири, ўнгчи Себастьян Курц таклиф этган қонун лойиҳасида айнан мактаб ва жамоат жойларда рўмол ўрашни тақиқловчи модда назарда тутилганди. Биссман айни қоиданинг амалга киритилиши Австрия Конституцияси ва 1955 йили имзоланган қонунлар мажмуасига мос келмаслигини айтмоқда.

«Рўмолни тақиқлаш каби қоидани илгари суриш жамиятдаги камчиликнинг асоссиз ваҳимаси бўлиб, эндиликда у сиёсий аргументга айланган», дейди Биссман.

Ҳуқуқ ҳимоячиси ва ёзувчи Вильҳайм Лагтҳейлернинг айтишича, ҳукуматдаги ўнгчилар рўмол орқали фундаментал инсон ҳуқуқларига болта солишмоқда. У қонуннинг конституцион баҳодан ўтишини талаб қилган.

Маълумот учун, Австрияда 700 мингдан ортиқ мусулмон аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти мамлакатда туғилган, мигрант туркларнинг фарзандлари ҳисобланади.

Манба: Кун.Уз