loader
Foto

Австрия мусулмонлар ҳижобнинг тақиқланишига қарши судда даъво билан чиқади

Қонунда муайян динга нисбатан ҳавола йўқ, лекин австриялик сиёсатчилар таъкидлашича, яҳудийлар кипаси ва сикҳлар салласига нисбатан ҳеч қандай тақиқ қўлланмайди.

Австриянинг IGGÖ мусулмонлар ташкилоти президенти Умит Вурал қонунни деструктив (бузғунчи) ва (исломга қарши) тарғибот деб атади, хабар беради Egypt Today.

«Мусулмонлар рўмоли ва сиёсий ислом ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқ. Бу турган-битгани тарғиботдир», - қайд қилди Вурал.

Австрия ҳукумати судда янги қонунни ҳимоя қилишига тўғри келади, чунки мусулмон ташкилотлар конституцион судда қонунга қарши чиқишга тайёрлигини билдирди.