loader
Foto

Францияда ниқобга бўлган тақиқ бекор қилинадими?

Қонунда паранжа ва ниқоб – аёлларнинг юзини яширадиган анъанавий мусулмон либослари тақиқланади. Тақиқ транспорт, таълим муассасалари, касалхоналар ва давлат муассасалари каби жамоат жойларида амал қилади.

Кўчаларда ҳижоб – юзни эмас, сочни ёпиб турадиган рўмол тақиқланмайди.

Қонунга кўра, паранжи ва ниқоб нафақат Франция фуқароларига, балки сайёҳларга, жумладан, Яқин Шарқ мамлакатлари ва бошқа ислом давлатларидан ташриф буюрган мусулмон аёлларга нисбатан амал қилади.

Қонунни бузганлик учун 150 евро миқдорида жарима ва давлат-ҳуқуқий масалаларга бағишланган махсус семинарларга ташриф буюриш мажбурияти кўзда тутилган.

Франция Европада бундай қонун қабул қилинган биринчи мамлакат бўлди

Қонун шунингдек, ниқоблар, балаклава ва мотоциклчилар шлемларига нисбатан амал қилади, бироқ баҳс ва мунозалар фақат ниқоб ва паранжи борасида кузатилмоқда.

Ниқоб бу – аёллар бош кийими, одатда қора рангда бўлиб, кўзлар учун ингичка тирқиш қолдирган ҳолда бутун юзни ёпиб туради.

Паранжи – енглари узун ва аёллар юзини тўр билан бекитиб турадиган либос.

Қонуннинг қабул қилиниши дин ёки хавфсизлик билан эмас, балки балки бегоналар назардан яширинган юз французларнинг  «vivre ensemble» сиёсати – бир мамлакат ҳудудида тинчилик ва тотувликда биргаликда яшаш тамойилларидан бирига зид келади.

Қонун кучга кирганидан бироз вақт ўтгач, Францияда икки мингдан ортиқ аёл ниқоб ва паранжа тақиб юрганлиги аниқланди. Кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари янги қоидалар жорий қилинишига қарши бўлди.

2014 йилнинг ёз ойларида Франция фуқаролардин бўлган бир аёлнинг аризаси бўйича паранжа ва ниқоб тақиш масаласи Европа инсон ҳақидалари бўйича Европа судида (ЕСИЧ) кўриб чиқилди. «С.А.С. Францияга қарши» номи остида шуҳрат қозонган  иш бўйича қабул қилинган вердиктга кўра, Франция жамоат жойларида юзни тўлиқ ёпиб турадиган кийимда пайдо бўлишни тўлиқ тақиқлаб, инсон ҳуқуқлар бўйича Европа конвенциясини бузмаган (С.А.С. – Францияда туғилган ва ҳозир шу ерда яшаб турган ариза муаллифи суд қарорида шундай деб ёдга олиб ўтилади).

2012 йил жамоат жойларида ниқобда юргани учун жавобгарликка тортилган Франциялик икки аёл БМТ қошидаги инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитага мурожаат қилди.

Қўмита сайтида келтирилган коммюникеда кўрсатилишича, француз қонунчилиги томонидан қабул қилинган жамоат жойларида ниқобда юришнинг жиноий тақиқланиши аёлларнинг ўз диний эътиқодларини намойиш этиш ҳуқуқига ўнгланмайдиган зиён етказилган.

БМТ қўмитаси бу тақиқни дискриминацион ва тескари натижага олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди

Қонун аёлни ҳимоя қилмайди, балки уни жамиятдан янада узоқлаштирган ҳолда уйида ўтиришга мажбур қилади. Франция вакилларининг далил-исботлари Қўмитани бунинг тескарисига ишонтира олмади. Гарчи Қўмита ҳукумат вакиллари шахсни текшириш учун юзни очиб кўрсатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлигини тан олсада, тўлиқ тақиқни ҳаддан жиддий ортиқ чора деб ҳисоблайди.

Шу сабабли фуқаролик ҳуқуқлари ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақида Халқаро пакт қатнашчиси бўлган давлатларни кузатиб борадиган 18 экспертдан иборат БМТ қўмитаси Францияга ярим йил давомида кўрилган чоралар ҳақида ҳисобот беришни талаб қилди.

Қўмитанинг қарори тавсия характерига эга бўлиб, ижро этилиши шарт эмас, лекин баёнотда қонун қайта кўриб чиқилиши айтилади.

Le Monde газетаси келтириб ўтган Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2011 йилдан 2017 йилгача бўлган даврда юқорида тақиқ ҳақидаги қонун асосида 1077 та текширув ўтказилган, 1830 та баённома тузилган ва 145 та огоҳлантириш берилган

БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг тавсияларига ҳукумат қандай жавоб қайтариши ҳали маълум эмас.

Интернетдан

Абу Муслим таржимаси