Ҳозирги пайтда ташкилотнинг Гранд-Сент коммунасида (Нор департаменти) жойлашган бош қароргоҳида давом этаётган тинтув ишлари эрталаб соат олтида бошланган.
Тадбирда 200 га яқин полициячи қатнашди.
Ҳукумат рўй бераётган воқеани аксилтеррор операциясининг бир қисми деб атади. Бундан ташқари, Centre Zahra France раҳбарлик истикомат қиладиган манзил бўйича ҳам тинтув амалга оширилмоқда. Тергов маълумотларига кўра, ташкилот «бир нечта террорчи ташкилотларга» ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган. Айни пайтда ОАВ га 11 кишининг қўлга олингани ва шундан уч нафари ҳибсда ушлаб турилгани маълум.